Юзаларни сувоққа тайёрлашда ишлатиладиган қўл асбоб-ускуналари



Download 279,5 Kb.
bet3/3
Sana13.02.2023
Hajmi279,5 Kb.
#910707
1   2   3
Bog'liq
Suvok ishlarini bajarishda ishlatiladigan asboblar va moslamalar

9-расм.
Сувоқ учун тайёрланган бино.

Юзаларни сувоққа тайёрлашдан олдин эшик ва дераза кесакилари ўрнатилиши, кесаки билан деворлар орасидаги паррон ёриқлар ғишт уриб беркитилиши керак (9-расм). Ҳар хил асбоблар учун зарур маҳкамлаш деталлари–илмоқ, болтлар ўрнатиб қўйилиши лозим. Горизонтал юзалар тайёрлаб бўлингач, шу иш учун ўрнатилган сўрилар шундайлигича қолдирилади, чунки улар сувашда керак бўлади. Юзаларни тайёрлаб бўлиб, сўри тўшамалари ва сўри турган пол қоришма ифлосланмаслиги ва уни яна элакдан ўтказмай ишлатиш мумкин бўлиши учун.


Тошсимон юзаларни сувоққа тайёрлаш
Харсанг тошдан терилган янги деворлар қуйидагича тайёрланади. Девор чоклари қоришма билан тўлиб қолган бўлса, уни камида 15 мм чуқурликда олиб ташлаш, юзаларни пўлат чўткалар билан яхшилаб тозалаш керак.
Девор уришда чоклардан қоришма олиб ташлашга вақт кетказмаслик учун 10-15 мм чуқурликда чок ҳосил қилиш тавсия этилади, девор чокига ҳар 100-150 мм масофада сим бўлаги қистириб кетилса, янада яхши бўлади, уларнинг ёрдамида сувоқ қатламини ушлаб қолиш учун симдан осонгина тўр тортилади.
Девор чокига қалинлиги 15 мм ва узунлиги 100-250 мм келадиган ёғоч пробкалар қўйиб кетиш мумкин. Сувоқ ишларини бажаришдан олдин бу пробкаларга керакли чуқурликда мих қоқилиб, михлар бўйича сим тўр тўқилади. Сим ўрнига тайёр тўр қоқса ҳам бўлади.
Очиқ чок қолдириб тайёрланган, етарлича ғадир-будир бўлган янги ғишт деворларни суваш олдидан металл чўтка билан тозалаш ва сув сепиш керак. Агар ғишт деворнинг чоки қоришмага тўлган бўлса, камида 10 мм чуқур қилиб, қоришмани олиб ташлаш керак.
Янги ва эски шлак-бетон юзалар алоҳида синчиклаб ишлашни талаб қилади, чунки бу юзаларга сувоқ қатлами яхши ёпишмайди. Сувоқ қатлами бу юзаларга пухта ёпишиши учун шлак-бетон тошлар қуйишда ёки деворларга шлак-бетон қуйишда қолипнинг ҳар иккала томонига омонат қилиб арматура симларини ёки 6-8 мм диаметрли тол новдаларини бир–биридан 50 мм масофада вертикал ёки горизонтал ҳолда маҳкамлаш зарур. Арматура симлари ёки тол новдалари ўрнига қолипга ингичка резина найчалар маҳкамлаш мумкин, кейин уни осонгина суғуриб ташланади. Икки–уч сутка ўтиб шлак-бетонни олишда маҳкамланган арматура симлари, тол новдалари, резина найчалар суғуриб олинади ва юзада жўякчалар ҳосил бўлади. Суваш пайтида бу жўякларга қоришма тушиб, сувоқ қатлами билан маҳкам ёпишади.
Грунт-блок ва лой-девор юзаларни тайёрлашда сувоқдан олдин металл ҳаскаш билан тирналади. Ҳосил бўлган чуқурликлар 5 мм бўлиши керак. Сувоқ юзага пухта ёпишиши учун юза сув сепиб ҳўлланади, яхшилаб тирналади, кейин 20 мм қалинликда лой сувоқ қилинади. Лой юзага бир оз ёпишиб қота бошлаши билан унда бор чуқурлигича 20 мм диаметрли тешиклар ўйилади. Тешиклар бир-биридан камида 50 мм масофада бўлиши керак. Тешик ўйиш учун хаскашга ўхшаган мосламадан фойдаланилади, унинг тишларининг диаметри 20 мм ва оралиғи 50 мм дан бўлади. Мослама керакли бурчак ҳосил қилиб юзага тортилади ва орқасига болға билан урилади. Шу тарзда ишланган юза қуригандан кейин унга қаймоқ қуюқлигидаги оҳакли ёки оҳак-лой қоришма икки –уч мм қалинликда чапланади, бунга сепма қатлам дейилади. Шундан кейин сувоқ қилинади.
Download 279,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish