Юртимиз тарихини ырганишда ривожланган ырта асрлар даври тарихий манбалари


боб. Форс тожик тилидаги жуғрофий ва адабий асарлар



Download 194 Kb.
bet4/6
Sana18.07.2022
Hajmi194 Kb.
#820429
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Юртимиз тарихи ўрган араб, форс Курс иши

3. боб. Форс тожик тилидаги жуғрофий ва адабий асарлар.
XI асрнинг йирик тилшунос олимларидан бири Махмуд Қошғарийдир. Асл исми: Махмуд ибн ал-Хусайн ибн Мухаммад ал-Кошғарий. Хаёти ва илмий фаолияти билан атрофлича шуғулланган олимлар (А. Н. Кононов, А. Рустамов, Муаллим Рифъат, Х. Хасанов ва б.)нинг фикрича, Махмуд Кошғарий Корахонийлар хизматида бўлган нуфузли турк бекларидан бирининг оиласига мансуб бўлиб, тахминан 1029—1038 йиллар орасида Барсхонда туғилган, лекин умрини кўп қисмини Болосоғун, Кошғар, Бағдод ва бошқа шахарларда ўтказган. Махмуд Кошғарий ёшлигида яхши маълумот олган ва ўрта аср фанларининг кўп сохаларини, араб тили, туркий тиллар, тарих хамда география фанларини чуқур эгаллаган. У Ўрта Осиё, кадимги Узбекистон ва Эронга саёхат қилиб, бу мамлакатларнинг бир талай йирик шахарларида бўлди; уларнинг машхур кишилари(олимлари ва шоирлари) билан танишди, сухбатлашди. Бу олимнинг билимини назарий ва амалий жихатдан бирмунча бойитди.
Махмуд Кошғарий ўзининг туркий тилларга бағишланланган мухим асари билан шухрат топди. Булардан бири «Жавохир ан-нахв фи луғат ат-турк» («Турк тили синтак-асослари») номи билан маълум. Афсуски, бу мухим асар бизнинг замонимизгача етиб келмаган. Олимнинг икки асари илмий жамоатчиликка куп вақтлардан бери маълум ва машхур бўлган.
Унинг иккинчи асари бу -«Девони лугатит ат-турк» асаридир. Бу асари туркий халқларнинг тили, шевалари, шунингдек уларнинг этник таркибини ўрганишда мухим манба хисобланади. «Лугат»нинг тарих фани учун ахамияти шундаки, унда туркий қабилалар-бижанак, қипчок, укуз, бошқирд, ябогу, татар, қирғиз, чигил, ягмо, уйғур ва бошқаларнинг турар-жойлари хамда ижтимоии-сиёсий хаётда тутган ўрни атрофлича кўрсатиб берилган. Асарда туркларнинг маданий-маиший, иқтисодий хаётига доир жуда кўп маълумотлар келтирилади. Жумладан, аёллар ва эркакларнинг кийинишлари, аёлларнинг қандай безангани, халкнинг урф одатлари, болаларнинг уйинлари тўғрисидаги маьлумотларни олиш мумкин. Асарда туркларнинг касбу-кори, таомлари, хар-хил ичимликлар тайёрлаш технологияси, табобатчиликка доир материаллари хам бор. Хуллас. "Девону лугат ат-турк" бой этнографик маълумотлари билан тарихчиларнинг эътиборини ўзига жалб қилади.
Машхур тарихчи, биограф ва сайёх ас-Самъоний (ХII аср) машхур Марвлик олимлар сулоласига мансубдир. Самъонийнинг бизгача етиб келган асарларидан "Китоб ал-Ансоб" алохида ўрин тутади. Бу асарда Ўрта Осиёнинг тарихи, маданияти ва тарихий географиясига оид мухим ва қизиқарли фактлар келтирилади. Китобда исломиятдан то муаллифнинг замонигача мусулмон мамлакатларда, кўпроқ Эрон ва Мовароуннахрда ўтган машхур кишилар тўғрисида маълумотлар берилади.
XI асрнинг сўнгги чораги ва XII асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган Низоми Арузи Самарқандий бўлиб, ўз даврининг адиби, шоири ва адабиётшунос олими бўлган. Хаёти ва илмий-адабий фаолиятига оид маълумотлар қуйидагича: хақиқий исми: Нажмиддин Ахмад ибн Умар ибн Али; асли самарқандлик. Отаси бир пайтлар Салжуқий Алп Арслоннинг хизматида бўлган Низоми Арузи Самарқандий тахминан XI асрнинг 90-йил ларида туғилган; 1116—1119 йиллари Султон Санжар (111-1157 йй.) саройида Нишопурда хаёт кечирган, кейинча Fyp ва Бомиён (Афгонистоннинг марказий қисмида жойлашган вилоятлар)да хукм юритган Шансабийлар (IX-X асрлар) хизматига кирган ва умрининг охиригача ўша ерда кун кечирган.
Низоми Арузи Самарқандий этик-дидактик мавзуда ёзилган «Мажмуъ ал-ғароиб» («Ажойиботлар мажмуаси») ёки «Чор мақола» номи билан машхур бўлган асар муаллифидир, Асар 1156—1157 йилларда ёзилган.
«Чор мақола» тўрт қисмдан иборат: 1) дабирлар (котиблар) ва дабирлик хунари хақида; 2) шеърият илми ва шоирларнинг қадр-қиймати хусусида; 3) сайёралар хақидаги илм ва мунажжимлар хақида; 4) тибб (медицина) илмм ва табибларга панд-насихатлар.
Биринчи кисмда қорахитойлар билан Султон Санжар ўртасида 1141 йилнинг 9 сентябрида Самарқанд атрофида бўлган уруш, Қорахитойлар билан Хоразм, шунингдек Султон Махмуд Ғазнавий билан Мовароуннахр хукмдори Қорахоний Буғрахон Мухаммад (1033—1056 йиллар атрофида вафот этган) ўртасидаги сиёсий муносабатлар, қорахитойлар истилоси арафасида Бухоро садрларининг умумий ахволи хақида қиска, лекин қимматли маълумотлар келтирилган.
«Чор мақола»нинг иккинчи қисмида хам мухим маъмотларни учратамиз. Машхур форсийзабон шоирлар Рудакий (тахм. 860-941 йй.), Фаррухий (1038 йили вафот ган), Фирдавсий (тахминан 940—1020—1030 йиллар ораси) ларнинг хаётига оид, шунингдек, Бодхизнинг табиий шароити, масалан у ерда бўлган 1000 га яқин кориз, узумнинг 120 нави, Қорахонийлар даврида Мовароуннахрнинг адабий ва маданий хаётига оид ахборотлар шулар жумласидандир.
Учинчи қисмда Абу Райхон Беруний ва Умар Хайёмнинг (тахм. 1048-1123) хаёти (Низоми Арузи Самарқандий у билан яқиндан таниш бўлган) билан боғлиқ. маълумотлар берилган.
Тўртинчи қисмда ўзбекистонлик буюк қомусий олим Абу Али ибн Синонинг (980-1037 йй.) Бухоро ва Хоразмдаги илмий фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни учратамиз.
Хуллас, Низоми Арузи Самарқандийнинг мазкур асари Ўзбекистоннинг X—XI асрлардаги ижтимоий-сиёсий ва маданий хаётини ўрганишда маълум ахамиятга эга бўлган манбалардан бири хисобланади.
Чор мақола»нинг форсийча матни 1910 ва 1955—1957 ерда эронлик шарқшунос олимлар Мирзо Мухаммад-Казвиний хамда Мухаммад Муьин томонидан Чоп қилинган. Асар инглиз (1921 й.) ҳамда рус (1963 и.) тилларига ҳам таржима қилинган.
XI асрнинг биринчи ярмида ўтган йирик тарихшунос олимлардан бири бу- Гардизийдир. Унинг тўла исми: Абу Саъид Абдулхай ибн Заххок ибн Махмуд Гардизий. Ғазнага (Афғонистон) тобе бўлган ва унинг шарқий тарафида жойлашган Гардиз қишлоғида туғилган. Хаёти ва фаолиятига оид бошқа маълумотга эга эмасмиз.
Гардизий ўз замонида хам, кейин хам шухрат топган тарихчилардан. Унга бунчалик зўр шухрат келтирган нарса унинг «Зайн ул-ахбор» («Тарихлар безаги») номли катта китоби бўлди. Асар 1049-1050 йиллар орасида ёзиб тамомланган ва Ғазнавийлардан Султон Абдурашидга (1049-1053 йй.) тақдим этилган.
«Зайн ул-ахбор» асосан кадим замонлардан (исломиятдаи аввал ўтган кадимги Эрон подшолари замонидан то 1041 йилгача, яъни Ғазнавийлардан Султон Мавдуд (1041—1051 йй.) билан Султон Мухаммад (1030-1031; иккинчи марта 1041 и.) ўртасида, яъни 1041 йили Диноворда бўлган урушгача Хуросонда бўлиб ўтган воқеалар хақида хикоя қилади. Асарда айниқса Хуросоннинг араб истилосидан 1041 йилгача бўлган тарихи бошқа асарларга қараганда кенгроқ ёритилган.
Гардизий мазкур асарини ёзишда юқорида зикр этилган ас-Салломийнинг «Китоб фи ахбор вулоти Хуросон», ал Жайхонийнинг «Ажойиб ал-булдон», шунингдек, ибн ал Асир хамда ибн Халлиқон асарларидан хам фойдаланган.
«Зайн ул-ахбор» румликларнинг маданияти (дар маьри фати румиён), турли халқларнинг диний маросимларини йил хисоблари, Ўрта Осиёнинг туркий ахолиси ва Хиндистон хақида деган боблардан иборат. Асарнинг турли xaлқлapнинг (мусулмонлар, яхудийлар, христианлар ва б.) диний маросимлари ва йил хисоблари хамда Хиндистон хақида боблари Абу Райхон Беруний асарлари, Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг туркий ахолиси хақидаги боби эса қисман ибн Хурдодбеҳ, Жайхоний ҳамда ибн Мукаффа асарларига таяниб ёзилган.
Гардизийнинг ушбу асари Хуросон ва Ўрта Осиёнинг араблар истилосидан то XI асрнинг ўрталаригача бўлган сиёсий тарихини ўрганишда мухим ўрин тутади.
Асарнинг форсча матни эронлик шарқшунос олимлар Мирзо Мухаммадхон Казваний (1937 и.), Мухаммад Нозим (1928 и.) хамда Сайд Нафисий (1954 и.) томонидан чоп этилган. Тўла нашри 1969 йили Техронда чоп этилди. Унинг туркий халклар хақидаги боби рус тилида В. В. Бартольд томонидан 1900 йили нашр қилинган.
«Зайн ул-ахбор»нинг А. К. Аренде томонидан амалга оширилган рус тилидаги таржимаси 1991 йилда Тошкентда чоп этилди.
Нажмуддин Абу Хафс Насафий. Йирик тарихчи, гео­граф олим, тилшунос ва фақих.. Тўла исми: Нажмуддин Абу Хафс Умар ибн Мухаммад ибн Ахмад ибн Луқмон ан-Насафий (1058-1142 йй.).
Насафий мусулмон қонуншунослигига оид «Манзумот ан-Насафия фи-л-хулофиёт» («Келишмовчиликлар ҳақдца ан-Насафийнинг шеърий асари»), «Ақоид ан-Насафий» («(Ислом) ақидаларига ан-Насафий шархи») шариат йўл-йўриқлари ва «Куръон» шарҳига бағишланган «Ал-явоқит фи-л-мавоқит» («Кулай вақтлар хусусида ёкутлар»), «Зал-лат ал-қорий («Қориларнинг хатолари хақида»), шунинг­дек тасаввуфга оид «Рисолайи Нажмия» («Нажмуддиннинг рисоласи») каби асарлар муаллифидир.
Лекин, Насафийнинг биз учун энг мухим асари унинг «Китоб ул-канд фи тарихи Самарканд» («Самарканд тари­хи хақида канд китоб») асаридир. У «Китоб ул-канд фи маърифати уламойи Самарканд» («Самарқанд олимларини таниш борасида канд китоб») номи билан хам машҳур. Мазкур асарда Ўзбекистоннинг исломгача бўлган тарихи, унинг араб истилочилари томонидан босиб олиниши, Самарқанднинг диққатга сазовор осори атиқалари ҳақида маълумот келтирилган.
«Китоб ул-қанд»нинг арабча асл нусхаси бизгача етиб келмаган. Насафийнинг шогирди Абулфазл Мухаммад ибн Абдужалил ибн Абдумалик ибн Хайдар ас-Самарқандий (XII аср) мазкур асарнинг қисқартирилган форсча тахририни яратган. В. В. Бартольднинг фикрича (Асарлар, VIII жилд, М., 1973, 257-бет.) Абулфазл Муҳаммад ас-Самарқандий «Ки­тоб ул-канд»нинг форсча тахририга Абулфазл Муҳаммад ас-Самарқандий ал-Идрисийнинг (1015 йили вафот этган) «Ки­тоб комил ал-маърифат ар-рижол» («Машхур кишиларни таниш хақида мукаммал китоб») номли асаридан хам айрим парчаларни олиб киритган. «Китоб ул-канд»нинг XV аср охири ва XVI аср бошларида Сайд Ахмад ибн Мир Вали қаламига мансуб форсча тахрири ҳам бор. «Кандияйи хурд» («Кичик қандия») номи билан машхур бўлган бу асарнинг қўлёзма нусхалари Санкт-Петербург, Тошкент, Душанбе шахарларида хамда чет эл (Германия, Хиндистон, Саудия Арабистони) кутубхоналарида сақланмоқда.
«Қандияйи хурд» бир неча марта тошбосма усулида Са­маарқанд (1909 и.), Тошкент ва Техронда (1955 и.) чоп этилган; бир қисми В. Л. Вяткин (1869—1932 йй.) тарафидан рус тилига таржима қилинган ва 1906 йили нашр этилган.
XII асрнинг иккинчи ярми ва XIII аср бошларида ўтган тарихчи олимлардан яна бири бу- Фахруддин Муборакшоҳ Марваррудийдир. Унинг тўлиқ исми: Фахруддин Муҳаммад ибн Мансур Марварру­дий; кўпинча Фахруддин Муборакшоҳ ва Фахр мудир номлари билан машхур бўлган. Таржимаи холига оид маълумотлар жуда кам. Фахруддин Муборакшоҳнинг ўзи китобининг дебочасида, шунингдек, ибн ал-Асир ва «Хафт иқлим» муаллифи Амин Аҳмад Розий келтирган маълумотларга қараганда, отаси хам, ўзи хам, Ғурийлар8дан Шаҳобиддин (ёки Муъиззуддин) Муҳаммад (1173—1206 йй.) саройида хизмат қилган ва ўз замонасининг кенг маълумотли кишиларидан (аз жумлайи уламойи зу фунун) хисобланганлар.
Фахруддин Муборакшоҳ Марваррудий 1206 йили ўзининг машҳур «Тарихи Муборакшоҳ» («Муборакшоҳ тарихи») асарини ёзиб тамомлади ва Лохурда Ғиёсиддин Махмудга тақдим этиб, унинг эътиборини қозонган. Асар, муаллифнинг сўзларига қараганда, 13 йил ичида тамомланган.
«Тарихи Муборакшоҳ» 136 қисм (шажара)дан иборат бўлиб, унда Муҳаммад пайғамбар, хулафайи Рошидин (Абубакр, Умар, Усмон, Али), ансорлар9, мухожир саҳобалар10, ғассанийлар, яъни Сурия хукмдорлари, Яман подшолари, жоҳилият замонида, яъни исломиятдан аввал ўтган шоирлар, сахобалар орасидан чиққан шоирлар, Ажам подшолари (Пешдодийлар, Кайёнийлар, Ашконийлар, Сосонийлар), Уммавийлар, Аббосийлар, Тохирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар ва нихоят Ғу­рийлар тарихи баён этилган.
Асарнинг биз учун қиммати шундаки, унда Туркистоннинг сарҳадлари ва Туркистонда ишлаб чиқариладиган мол ва матолар, уларнинг хорижий мамлакатларда эътибор қозонган навлари, турк қабилалари ва уруғлари, уларнинг тили ва маданияти (ёзувлари, урф-одатлари) хақида бой далилий маълумотлар келтирилади.
«Тарихи Муборакшоҳ»нинг ягона қўлёзма нусхаси Англия (Бодлеян кутубхонаси)да сақланмоқда. Унинг Ғурийлар ва туркий халклар тарихига оид қисми (матни) машхур инглиз шарқшуноси Е. Денисов Росс томонидан 1927 йили чоп қилинган.

Хулоса.

Кўриб турибсизки, Ўзбекистон тарихининг ривожланган ўрта асрлар даври тарихи манбалари ранг-баранг ва катта. Улар кўп тилларда ёзилган бўлиб, асосан, араб, форс, турк, мугул ва бошқа тилларда ёзилган. Лекин, уларнинг ичидаги маълумотларни бир ерга тўплаб ўрганишнинг ўзи бўлмайди. Уларнинг хаммасини бир битирув малакавий ишига сиғдириш хам мумкин эмас. Шунинг учун, тарихшунос ва манбашунос олимларнинг диққат-эътиборини тортиш мақсадида, улар­нинг муҳим-мухимларига қисқача тўхталиб ўтдик, холос.


Мазкур битирув малакавий ишида асосан, тарихий, географик, адабий, яъни азиз-авлиёлар, тариқат етакчиларининг хаёти ва кароматларига бағишланган асарлар, олимлар, ёзувчилар ва сайёхларнинг эсдаликлари, элчиларнинг хисоботларига диққат-эътиборингизни тортдик.
Мухтарам Президентимиз И. А. Каримов 1998 йили бир гуруҳ етакчи тарихшунос олимлар билан бўлган учрашувда мамлакатда тарих фанининг бугунги ахволидан қониқмаётганликларини рўй-рост айтдилар. Бу, шубҳасиз, ҳақ гап. Мана, миллий мустақилликка эришганимизга хам ўн еттинчи йил ўтаётибди. Лекин шу пайтгача холис, хаққоний тарихимизни ёза олганимиз йўқ. Бунинг битта сабаби бор. Биз тарихнинг манбаларини яхши билмаймиз, кўпчилигимиз уни ўқий олмаймиз ҳам. Манбани яхши билган, бемалол ўқий оладиган тарихчиларимиз етишмайди. Манбасиз эса тарихни, ҳаққоний тарихни ёзиб бўлмайди. Президентимизнинг сўзлари билан айтадиган бўлсак, «(тарихчиларимизнинг) талабга жавоб берадиганлари жуда камчиликни ташкил этади»11. Тил биладиган, манба билан ишлаш малакасига эга бўлган тарихчиларимиз хозир хам битта яримта топилади. Лекин улар қартайиб колишган. Агар зарур шароит яратилса, улардан хам фойдаланиш мумкин. Лекин, бу би­лан кифояланиб бўлмайди. Тарих, шарқшунослик, уни­верситет, педагогика институтлари тарих факультетларида Шарқ тилларини ўқитишга, қўлёзма асарлар устида ишлай билиш малакасини ўргатиш, ишлаш ва етук манбашунослар тайёрлаш ишини тўғри йўлга қўйиш зарур. Хар иккала шарқшунослик институтида, тарих институтида ивожланган ўрта асрлар даври тарихини ёритувчи қўлёзма асарларни ўрганиш ва нашр этиш ишини тубдан яхшилаш лозим. Бир сўз билан айтганда, «биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур»12. Холис, хаққоний тарихни эса манбасиз, ундаги хилма-хил бой маълумотсиз ёзиб булмайди.
Ушбу битирув малакавий ишимиз уч бобдан иборат бўлиб, юртимиз тарихини ўрганишда ривожланган ўрта асрлар даврига оид манбаларни ёритиб беришга харакат қилдик. Биринчи бобда, асосан биз араб тилидаги тарихий, тарихий-жуғрофий ва адабий асарлар хақида тўхталиб ўтдик. Иккинчи бобда форс-тожик тилидаги тарихий асарлар, учинчи бобда эса форс-тожик тилидаги жуғрофий ва адабий асарларнинг ёзилишини, ахамиятини очиб беришга харакат қилдик.



Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish