Юртимиз тарихини ырганишда ривожланган ырта асрлар даври тарихий манбалари



Download 194 Kb.
bet2/6
Sana18.07.2022
Hajmi194 Kb.
#820429
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Юртимиз тарихи ўрган араб, форс Курс иши

1-боб. Араб тилидаги тарихий, тарихий-жуғрофий ва адабий
асарлар.


Ривожланган ўрта асрларда Ўрта Осиёда содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеалар араб ва форс-тожик тилида битилган жуда кўп тарихий манбаларда ўз аксини топган.
X-XV асрларла Ўрта Осиёга бир неча ажнабий, асосан араб сайёхлари ташриф буюриб бу ерда кўрган-кечирганларини ўз асарларида ёзиб қолдирганлар. Бу сайёхлар қаторига Абу Дулаф, ал-Муқаддасий, ал-Идрисий, Ёқут Хамавий сингари араб олимларини киритиш мумкин.
Абу Дулаф (Х аср) ўз асарларида ўлкамизнинг тарихий географиясини ўрганиш учун мухим бўлган маълумотлар мавжуд. Абу Дулаф қатор Шарқ мамлакатлари, шу жумладан Мовароуннахрга сафар қилиб, маълум муддат давомида бу ердаги хукмдорлар саройида хизмат қилган. Сафарлари чоғида йиққан материаллари асосида у "Рисолат ул-аввал" ("Биринчи рисола") ва "Рисолат ул-ухро" ("Иккинчи рисола") номли асарлар яратган. Абу Дулафнинг хар иккала асарининг қўлёзмаси 1923 йилда Машхад кутубхоналарининг биридан топилган. Мазкур қўлёзмани атрофлича тахлил этган И. Ю. Крачковский Абу Дулаф асарларида келтирилган факт ва далиллар объектив эканлигини таъкидлайди.
Ўлкамизнинг XII асрдаги тарихий-географияга доир маълумотлар Ал-Идрисийнинг «Нусхат ал-мушток» (асарнинг тўлиқ номи «Нузимат ал-малок фахтиран ул-офок» , яъни «Жахон бўйлаб кезиб холдан тойган кишининг овунчоғи», айрим холларда мазкур асар Сицилия қироли Рожерга бағишланганлиги сабабли «Китоб ал-ружорий» деб аталади) ва Ёқут Хамавий «Муъжаи ул булдон» («Мамлакатлар рўйхати») номли асарларида хам учрайди.
X асрда яшаб ўтган яна бир араб географ олими ал-Муқаддасий 947 йилда Қуддус шахрида туғилиб, 1000 йилда вафот этган. Унинг тўлиқ исми: Абу Абдуллох Мухаммад ибн Ахмад ибн Абубакр Муқаддасий. 947 йили Куддуси шарифда туғилган; Бутун мусулмон мамлакатлари бўйлаб саёхат қилган; 1000 йили вафот этган. Ал-Муқаддасий саёхат вақтида тўпланган хамда бошқа манбалардан олинган аниқ маълумотлар асосида 955 й ўзининг «Ахсан ат-тақосим фи маърифат ал-ақолим («Иқлимларни ўрганиш учун энг яхши қўлланма») номли қимматли асар ёзиб қолдирган. Асарнинг иккита тахрири мавжуд. Биринчи тахрир (986й.) Сомонийларга, сўнгги тахрир (989 й.) эса Фотимийларга1 бағишланган.
«Ахсан ат-тақосим» муқаддима ва икки қисмдаи иборат.
Муқаддимада муаллиф асарнинг ёзилиш тартиби ва ўзидан аввал ўтган географ олимларнинг асарларига тўхталиб ўтган.
Биринчи қисмда араб мамлакатлари (Арабистон ярим оролида жойлашган мамлакатлар Ироқ Месопотамия, Сурия, Миср, Мағриб) ҳамда Кичик Осиёнинг географик холати, машхyр шахарлари, осори атиқалари, аҳолиси ва унинг машғулоти, эътиқоди хамда урф-одатлари, аҳолидан тўпланадиган солиқ ва жарималар ва уларнинг умумий хажми, шунингдек, хаp бир мамлакат ва вилоятнинг маъмурий тузилиши хамда машхур кишилари хақида маълумот берилган.
Иккинчи қисмида Ажам мамлакатлари (Хуросон, Сеистон, Мовароуннахр) тавсифланган.
«Ахсан ат-тақосим» ижтимоий-иқтисодий, тарихий (маданий хаётга оид қимматли аниқ маълумотлари билан бошқа географик асарлардан ажралиб туради ва араб мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий тарихини ўрганишда мухим манба бўлади.
Асарнинг арабча матни 1877 йили де Гуе томонидан чоп этилган. 1906, 1967 йилларда асар қайта нашр қилинган.
Бу давр тарихини ўрганишда араб тилида битилган тарихий асарларнинг ахамияти ғоят мухимдир. Айниқса, Утбий, Абу Райхон Беруний, Ибн ал-Асир, Шахобуддин Насавийларнинг қаламига мансуб асарлар диққатга сазовардир.
Булардан бири Утбийдир. Хақиқий исми Абу Наср Мухаммад ибн Абдужаббор Утбий (тахм. 961-1077 ёки 1036 йй.). Асли Эроннинг Рай шахридан бўлиб, бадавлат ва нуфузли зодагон хонодонига мансубдир. Она тарафдан тоғалари: Абу Жаъфар Утбий ва Абулхусайн Абдулла ибн Ахмад ал-Утбий Сомонийлардан Абдумалик ибн Нух. (954—661 йй.), Абу Мансур (961—976 йй.) ва Абулқосим Нух II ибн (976—997 йй.)нинг вазири бўлишган. Абу Наср Маҳаммад Утбий хам юқори давлат лавозимларида турган. Масалан, у Сомонийларнинг Хуросондаги ноиби Абу Али ибн Симжур (989-998 йй.), сўнгра Зиёрийлардан2 Шамс ул-Маолий Қобус ибн Вушмагир (978—1012 йй.)нинг шахсий котиби, кейинчалик /азнавийлардан3 Сабуктакин (977-997), Султон Махмуд (998—1030 йй.) хамда Султон Масъуд (1031—1041 йй.) саройида хизмат қилган. Mасалан, у Султон Махмуднинг элчиси сифатида (999 й.) Гарчистонга4 борган; кейин Ганж рустакда5 соҳиб барид бўлиб ишлаган ва 1023 йили Султон Маҳмуднинг амри билан хизматдан четлатилган.
Манбаларда, хусусан ас-Саолибий антологиясида айтилишича, ал-Утбий бир неча йирик асар ёзган. Лекин, улардан фақат биттаси — «Тарихи Яминий»6 («Ямин уд-давла тарихи») номи билан машхур бўлган тарихий асаргина сақланиб қолган. Олимнинг яна бир асари — «Латоиф ал-қуттоб» («Котибларнинг латиф сўзлари») нинг фақат номигина сақланиб қолган,7 холос.
«Тарихи Яминий» амир Сабуктакин хамда Султон Маҳ муд замонида Ғазнавийлар империяси таркибига кирган. Афғонистон, Хуросон, Хоразм ва қисман Мовароуннахрнинг 975—1021 йиллардаги ижтимоий-сиёсий тарихини баён этади. Асарда Қорахонийларнинг Мовароуннахрни босиб олиши (992—996 йиллари) ҳақида келтирилган маълумотлар бениҳоят қимматлидир.
«Тарихи Яминий» ўрта аср тарихшунослигига хос оғир услуб (саж) билан ёзилган. Асарда хукмрон синфнинг мақсад манфаатлари химоя қилинади, хусусан Султон Маҳмуд ва унинг яқинлари кўкларга кўтариб мақталади. Шунинг билан бирга, олим узлуксиз давом этган урушлар, зулм, турли-туман солиқ ва жарималар туфайли хонавайрон бўлган меҳнаткаш халқнинг оғир турмушига ҳам айрим ўринларда кўз ташлаб ўтади.
Мазкур асарнинг арабча матни Деҳли (1874 й.), Булоқ (1874 й.) ва Лохур (1883 й.) шаҳарларида чоп этилган. Ундан айрим парчалар француз, немис ва инглиз тилларида (таржимонлар: К. Шефер, Т. Нёльдеке, Эллиот ва Доусон) чоп этилган. «Тарихи Яминий»нинг форсча таржималари ҳам бор. Энг дурусти Абу Шариф Носиҳ ал-Жорбозақоний қаламига мансуб бўлиб, 1856, 1956, 1966 йиллари Эронда нашр этилган. Асарнинг Рейнольде томонидан қилинган инглизча таржимаси ҳам мавжуд (Лондон, 1858 й.).
Буюк қомусий олим Абу Райхон Беруний тарих фанига оид бир неча асарлар ёзиб қолдирган. Булардан бири «Осор ул-бокия ал-курун жахолия», («Кадимги халқлардан қолган ёдгорликлар») асари бўлиб, бу асарни у 1000 йилда Гургонда, шу шахар хукмдори Кобус ибн Вишмагир, Зиёрий саройида хизматда бўлган чоғида ёзади. «Осор ул-бокия» асари шу билан хам қимматлики, унда олдинги даврларда яратилган ва кейинчалик йўқолиб кетган кўпгина манбалардан фойдаланилган. Беруний ўз асарида фольклор ва этнографияга доир қизиқарли маълумотлар келтиради. Биз учун китобда келтирилган Искандар Зулқарнайн, Моний, Зардушт, Муқанна каби тарихий шахслар хаётига доир маълумотлар қимматлидир. Бу асар энг қадимги даврдан то исломиятгача бўлган даврни ўз ичига олади. Берунийнинг бизгача етиб келмаган «Тарихи Хоразм» номли асарида Хоразмнинг Газнавийлар давлати таркибидаги тарихи (1017-1043) баён этилади бу асарнинг айрим парчалари Байхакий ва Хамавий асарларида сақланиб қолган.
Йирик араб тарихчиси Ибн ал-Асир (1160-1234) бир неча тарихий асарлар ёзиб қолдирган. Биз учун унинг «Ал комил фи-т-тарих» номли 12 жилдлик асари мухимдир. Асарнинг I-VI жилдлари комниляция бўлиб, муаллиф Табарий, ибн Мискавайх, Ас-Суламий ва бошқаларнинг асарларидан кенг фойдаланган. Асарнинг VII-XII жилдлари мухим ахамитяга эга бўлиб, 924-1031 йиллар орасида Шарқ мамлакатлари, жумладан Ўрта Осиёда бўлиб ўтган воқеларни ўз ичига олади. Бу қисм асосан қўлёзма манбалар, шунингдек тарихни яхши билган кишилар берган ахборот хамда муаллифнинг шахсий кузатишлари билан тўпланган фактик материаллар асосида ёзилган. Асарнинг муғуллар истилосига бағишланган XII жилди алохида қимматга эгадир. Ибн ал-Асирнинг "Ал комил фи-т-тарих" асари Хивада Мухаммад Рахимхон II хукмронлиги даврида ўзбек тилига таржима қилинган.
XIII асрнинг кўзга кўринган тарихчиларидан бири Шахобуддин Мухаммад Насавий шахсан муғулларга қарши жангларда иштирок этган эди. 1224-1231 йилларда Насавий султон Жалолиддин Мангубердининг хизматида бўлди ва 1241 йилда ўзининг "Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни" номли асарини ёзиб қолдирди. Асар муқаддима ва 108 бобдан иборат. Асарнинг I-IV бобларида Муғуллар давлатининг тарихи баён этилади. V-XXII боблар хоразмшох Алоуддин Мухаммаднинг хаёти ва фаолиятига бағишланган. XXIII бобдан бошлаб китобнинг то охиригача муғул истилоси ва хоразмшох Алоуддин Мухаммаднинг ўз юртини шармандаларча ташлаб қочиши, султон Жалолиддиннннг хаёти ва унинг муғул истилочилари билан олиб борган кураши, унинг Озарбойжон хамда Ироқдаги фаолияти ва нихоят фожиали халокати хикоя қилинади. "Сирот ус-султон"нинг, айниқса, 1224-1231 йиллар воқеаларини ўз ичига олган боблари оригинал ахамиятга эга. Чунки баён қилинган воқеаларнинг кўпчилигида муаллиф шахсан иштирок этган.

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish