Yurkaning qo‘rqib ketgani Vasil Suxomlinskiy



Download 22,97 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi22,97 Kb.
#294388
Bog'liq
ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ МУАММОЛАР


Yurkaning qo‘rqib ketgani
Vasil Suxomlinskiy
— Bog‘dan olma terib kelgin, o‘g‘lim, — dedi onasi kechki payt Yurkaga. Yurka boqqa bordi. Daraxt ustiga chiqib, savatni to‘ldirib olma terdi. Yerga tushib ketgan bitta olmani ham olib, endi uyga qaytmoqchi bo'lib turgan edi, bir qop-qora, dumaloq narsaga ko'zi tushib qoldi. Shunisi qiziq ediki, u qora narsa qimirlab ham qo'yardi.
"Bu nima boldi ekan?" — o'yladi hayron bolgan Yurka. Engashib, asta ushlamoqchi bo'lgandi, qo'liga tikan sanchildi. Yurka qo'rqqanidan baqirib yubordi. Qo'lidagi sa-vatni ham tashlab, ura qochdi.
Dumaloq, tikanli qora narsa haqida gapirib bergandi, onasi kulib yubordi: — U tipratikan-ku, o'g'lim! Yurka savatni olib kelish uchun boqqa qaytdi."Endi tipratikanni ko'rsam, qo'rqmayman", — deb o'yladi o'zicha. Lekin daraxtning tagiga borib qarasa, tipratikan ham yo'q, yerga tushgan olmalar ham, faqat savati turibdi.
Tipratikan bilan olma qayoqqa ketdiykin-a?

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ


Бугунги кунда республикамиз аҳолисининг 10 миллиондан зиёдини ёшлар ташкил этади. Улар ҳаётида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аҳамияти ниҳоятда катта. Бугун мазкур ташкилотга жуда катта ваколатлар берилган.
Хусусан, 2017 йил 5 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши бу борадаги хайрли ишларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Ушбу Фармонга асосан, юртимизда нафақат янги ёшлар ташкилоти, балки ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ва ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштирадиган Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ҳам тузилди. Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизмати ташкил этилди.
Вояга етмаган, уюшмаган ёшлар билан ишлашга доир қонунлар ижросини назорат қилишдаги мавжуд бўлган муаммолар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ваколатларини кенгайтириш ва ёшлар билан ишлашдаги асосий функциялари такомиллаштириб кўрсатиб берилса-да, замон ёшлар фаолияти учун масъул республика ва маҳаллий идораларларнинг маъсулиятини янада кучайтиришни талаб қилмоқда.
Хусусан, вояга етмаган, уюшмаган ёшлар билан ишлашга доир муҳим ҳужжат - 2016 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан, 2016 йил 24 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан қабул қилинган ҳамда 2016 йил 14 сентябрдан кучга кирган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-бобида ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар, муассасалар ва уларнинг ваколатлари кўрсатиб ўтилган ҳамда Қонуннинг 18-моддасида “ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг иштирок этиши” деб номланиб, унда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришдаги ваколатлари кўрсатиб ўтилган.
Ёшларнинг тақдири масаласида биринчи ўринда оила ва маҳалланинг ўрни беқиёс эканини ҳеч ким инкор этолмайди. Маълумки, азалдан ўзбек маҳаллалари чинакам миллий қадриятлар маскани бўлиб келади. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар авваламбор, маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган. Вояга етмаган, уюшмаган ёшлар билан ишлашга доир қонунлар ижросини назорат қилишдаги муаммолардан бири - маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва унинг етакчиси бўлмиш оқсоқолнинг ўз ҳудудидаги уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва унинг таҳлилини олиб боришда ташкилотчилик қобилиятига эга эмаслигидир. Шу боис уларнинг юқори органлар ва ёшлар ўртасида “кўприк” вазифасини ўташида масъулиятларини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланиб қолмоқда. Айниқса, олис қишлоқларда айрим маҳалла оқсоқолларини туман ҳокимлигининг шунчаки маҳалладаги ижроия органига айланиб қолганлиги, уларда ташаббускорлик етишмаётганлиги, ёшлар муаммоларига нисбатан бепарволиги кўзга ташланмоқда. Бу қишлоқлардаги ёшларни ноқонуний равишда хорижга ишлаш учун кетишига сабаб бўляпти. Республикамизда энг кўп уюшмаган ёшлар қишлоқларда истиқомат қилади. Уларни жипслаштириш, муайян мақсад остида бирлаштириш, улар иштирокида маънавий-маърифий тадбирларни кўпроқ ўтказиш орқали юртга дахлдорлик ҳиссини ошириш мумкин. Бу каби устувор вазифалар тўла амалга оширилса, ёшларда меҳнатга бўлган ижобий муносабат тўла шаклланади.
ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ
10:43 15 Декабрь 2018  Маънавият 104
Дунёда шундай бир неъмат борки, уни донолар руҳнинг озуқаси, маърифатнинг калити, маънавиятнинг илдизи дейдилар. Бу - китобдир.
Китоб - зиё манбаи, шу боис кўп китоб ўқиган кишини зиёли дейдилар. Китобга меҳри тушган кишилар қалбида ёмонликка ўрин қолмайди. Улар ҳаётда асардаги ижобий қаҳрамонлардек бўлишга интилади, ноинсоний хатти-ҳаракатлардан, хатоликлардан ўзини тияди.
Дунёда яхши китоблар жуда кўп. Масалан, айрим асарларни қайта-қайта ўқисангиз ҳам тўймайсиз. Мен учун ўзбек адибларидан Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Ўткир Ҳошимов сингари буюк адибларнинг ҳар бир асари ана шундай китоблардан, десам муболаға бўлмайди.
“Китобдан яхши дўст бўлмас”, дейдилар. Аммо айримлар китоб, газета журнал ўқишга вақтлари йўқлигини баҳона қиладилар. Юрагида китоб ўқишга ихлоси бор киши уйқудан кечиб ҳам китоб варақлайди. Китоб ўқимаган кимсалар мутолаа лаззатидан, билимдонлик бахтидан маҳрумдирлар. Аслида китоб ўқиган инсон мулоҳаза юритади, ўйлайди. Китоб етти мўъжизанинг бири сифатида инсон ақлу тафаккурининг, даҳолигининг ҳосиласидир. Чиндан ҳам бу мўъжиза буюклиги, муқаддаслиги билан жамият тараққиётига ҳисса қўшади.
Шундай экан, ўқувчилар қалбида китобга меҳр уйғотиш, мутолаа маданиятини ривожлантириш учун бор куч-салоҳиятимизни сафарбар этайлик.
Download 22,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish