- 1-мавзу: Ёзма юридик нутқ
- Юридик тил – ўзбек адабий тилининг таркибий қисми.
- Ёзма нутқ маданияти.
- Ёзма нутқнинг юрист касбий фаолиятидаги ўрни.
-
- «Юристнинг ёзма нутқи» фанининг асосий мақсад ва вазифалари
- Ҳозирги пайтда дунёда бир канча тиллар мавжуд бўлиб, улар асосан 3 туркумга ажратилади
- БМТ томонидан 1946 йил 1 февралда БМТ Бош Ассамблеяси Биринчи сессиясида «Тиллар тўғрисида»ги ҳужжатни тасдиқлади.
- Унга кўра, қўйидаги тиллар БМТ халқаро расмий тиллари сифатида тан олинган
- Инглиз тили
- Француз тили
- Рус тили
- Хитой тили
- Испан тили
- Араб тили (1973 йил 18 декабрьда киргизилган)
-
Юридик тил – давлат томонидан қабул қилинган расмий ҳужжатнинг тили. - Юридик тил – давлат томонидан қабул қилинган расмий ҳужжатнинг тили.
- Асосий белгилари қўйидагилар:
- Расмийлик
- Холислик (нейтраллик)
- Қатъийлик
- Аниқлик
- Қисқалик
- Мантиқий боғлиқлик
- Мантиқий изшиллик
- Қолиплашганлик
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. - Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
- (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-модда)
- Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
- (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 21-модда).
- Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси ……………….. моддасининг биринчи қисмига мувофиқ..
- Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг ………………. моддаси буйича жавобгарликга тортилади.
Қонун тилида нотўғри қўлланилган биргина товуш, қўшимча ва сўз, ҳатто биргина тиниш белгиси қўпол мазмуний ва услубий хатоларни келтириб чиқаради. - Қонун тилида нотўғри қўлланилган биргина товуш, қўшимча ва сўз, ҳатто биргина тиниш белгиси қўпол мазмуний ва услубий хатоларни келтириб чиқаради.
- Масалан: Бу воқеаларнинг барчаси менга ёд.
- Бу воқеаларнинг барчаси менга ёт.
- Ёд ва ёт сўзлари пароним, яъни талаффузи ва шакли бир-бирига яқин бўлсада, маънолари ҳар хил. Уларнинг ўрнини алмаштириб қўллаш гапнинг мазмунини тубдан ўзгартириб юборади.
- Масалан: Ўлим йўқ, шафқат.
- Ўлим, йўқ шафқат.
Юридик оғзаки нутқ хусусиятлари: - Юридик оғзаки нутқ хусусиятлари:
- Юридик оғзаки нутқ коммуникатив жараён билан бевосита боғлиқ. Тезкорлик билан амалга ошади.
- Оғзаки нутқда гап қурилишини ақл назорат қилиб боради. Бунда хотиранинг роли катта.
- Юридик оғзаки нутқни таҳрир қилиш имконияти бўлмайди.
- Юридик оғзаки нутқда такрорлар, қайтариқлар кўп учрайди. Юридик оғзаки нутқнинг луғовий таркиби ёзма нутққа нисбатан кам бўлади. Тўлиқсиз гаплар кўп қўлланилади.
- Оғзаки нутқда сўзловчининг фаол нутқий ҳаракати пауза (тўхтам), оҳанг, урғу, турли хил жест (имо-ишора)лар, мимика (қиёфанинг ўзгариши)лар фикрнинг тинловчига етиб боришида муҳим аҳамият касб этади.
- Оғзаки нутқда талаффузнинг аҳамияти катта. Нўноқ талаффуз тергов жараёнида, суд жараёнида, айниқса суд ҳукми ўқилишида нохуш вазиятни келтириб чиқариши мумкин.
Оғзаки нутқни шакллантириш ва такомиллаштиришда кўпроқ ёзма нутқнинг аҳамияти катта. - Оғзаки нутқни шакллантириш ва такомиллаштиришда кўпроқ ёзма нутқнинг аҳамияти катта.
- Ёзма нутқ юқори даражада бўлмас экан, оғзаки нутқ кўнгилдагидек бўлмайди.
Ёзма нутқда: - Тил воситаларини танлаш ва қўллашга тўлиқ имконият бўлади.
- Ёзма нутқни ҳоҳлаганча таҳрир қилиш мумкин.
- Ёзма нутқда оғзаки нутқдаги каби ҳаяжон бўлмайди, нотиқ шошилмасдан, ўйлаб нутқ тузади.
-
- Ёзма юридик нутқга қўйиладиган талаблар:
- Ҳар бир сўз ёхуд термин юридик мазмунни тўлиқ ифодалашга ва муаллиф мақсадини очишга хизмат этиши шарт.
- Ёзма юридик нутқ имкон қадар содда ва аниқ, изшил ва мантиқли ифодаланиши лозим.
- Ёзма нуткда ўз ифодасини топаётган фикр – далилланган, исботланган, қонун доирасида ўз ечимини топган бўлиши зарур.
- Ёзма юридик нутқга қўйиладиган талаблар:
- Ёзма юридик нутқда фикрлар расмий услуб доирасида содда ва равон, тушунилиши енгил баён этилиши керак.
- Тушунилиши қийин бўлган юридик терминлардан иложи борича фойдаланмаслик, агар матнда фақат юристлар ёки мутахассислар учун тушунарли бўлган терминлар қўлланилса, бундай юридик терминларга изоҳлар ва шарҳлар бериб борилиши мақсадга мувофиқ.
- Рус тилидаги қонунлардан андоза олиш, таржима қилиш қонун моддалари мазмунига, моҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Ҳар қандай ҳужжатни миллий тил қоидалари асосида тайёрлаш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |