Yuridik xizmat


Юридик хизматнинг ташкилий функцияси



Download 142,33 Kb.
bet8/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

38. Юридик хизматнинг ташкилий функцияси – қонунийликни таъминлаш бўйича ҳамда ҳуқуқий ишлар даражасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари юридик хизматининг бу функцияси марказий ёки ишчи аппаратида, шунингдек, бошқарув органи тизимида ёки таркибида бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчиликни тўғри қўлланилишини таъминлашга қаратилади ва амалга оширилади. Масалан, бирорта йўналиш бўйича Президент фармони, қарори ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинса ва шу норматив-ҳуқуқий ҳужжат муайян вазирликка тегишли бўлса, шу вазирликнинг юридик хизмати уни ижро этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирларда иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда кўтарилган масалалар бевосита Адлия вазирлиги томонидан ушбу соҳаси билан боғлиқ бўлганлиги учун уларни ижро этиш юзасидан 2017 йил 28 февралда 2862-сонли “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби” қарори кабул қилинди. Мазкур Қарор вазирликнинг юридик хизмати томонидан ёки унинг иштирокида ишлаб чиқилган.

39. Юридик хизматнинг назорат функцияси – у бажарадиган вазифалар ҳажми ва ваколат доираси бўйича асосий функция ҳисобланади. Юридик хизмат тўғрисидаги қонунчиликнинг ривожланиши унинг қонунийликни таъминлашга қаратилган фаолиятида мустақиллигини кучайтиришга йўналтирилаётганлигини кўрсатмоқда. Натижада юридик хизмат ходимлари нафақат республика ва маҳаллий давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига ёки бошқа мансабдор шахсларга ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар беради, балки қонунчиликка риоя қилиш устидан назорат қилиш функциясини ҳам кенг кўламда амалга оширади.


40. Юридик хизматни назорат функциясиички идоравий назоратнинг таркибий қисми ҳисобланиб, у қуйидаги воситалар орқали амалга оширилади:
-юридик хизмат республика ва маҳаллий давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига имзолаш учун тақдим қилинаётган буйруқлар ва ҳуқуқий мазмундаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунга мувофиқлигини текширади ва уларга виза қўяди. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги қонунларга мувофиқлигини юридик хизмат томонидан олдиндан текширилмасдан чиқарилишига йўл қўйилмайди;
-Республика ва маҳаллий давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг тизими ёки таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан чиқарилган ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатлар қонунга мувофиқлиги нуқтаи назаридан текширилади ёки ўрганилади. Бунда асосан юридик кучга кирган ҳужжат текширилади ва бундай ҳужжатнинг қонунга зидлиги аниқланса, юридик хизмат томонидан тегишли чоралар кўрилади, яъни тегишли раҳбарга бу ҳақида ахборот берилади;
- давлат ва хўжалик бошқаруви органи тизими ва таркибидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқий ишларининг аҳволини текширади. Масалан, хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини, шунингдек талабнома билдириш ва уни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва унинг таркибий бўлинмаларида қонунчиликка риоя қилинишини ўрганиш ва умумлаштириш юридик хизматнинг функциясига киради. Мазкур ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаб, бошқарув органи раҳбарияти ва ҳайъатига киритади.


Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish