Yuridik xizmat


л) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди



Download 142,33 Kb.
bet42/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

л) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди;
м) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;


149. в) давлат органи ва ташкилотининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;


150. Давлат органи ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш соҳасида:
а) давлат органи ва ташкилоти раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
б) давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этади;
в) давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
г) зудлик билан давлат органи ва ташкилоти ахборот хизматига давлат органи ва ташкилоти веб-сайтига жойлаштириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритади;
д) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
е) қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларга етказади;


151. Турли субъектлар ўртасидаги муносабатларни самарали тартибга солиш шартнома воситасида амалга оширилади. Шартномалар ичида хўжалик шартномалари муҳим аҳамият касб этади. Хўжалик шартномаси деганда, тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув тушунилади.
Хўжалик шартномаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлашни бошқарув органлари юридик хизматининг фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам юридик хизмат тўғрисидаги Низомда бошқарув органи юридик хизмати хўжалик шартномалари ролини ошириш ва унинг бажарилиши учун масъулиятни кучайтириш юзасидан чора-тадбирларни кўриши белгилаб қўйилган. Юридик хизмат мазкур вазифани қуйидаги йўллар орқали амалга оширади:
-шартнома ишларини ташкиллаштириш бўйича услубий кўрсатмалар ҳамда муайян соҳаларнинг хусусиятларини эътиборга олувчи шартнома намуналарини ишлаб чиқиш;
-шу бошқарув органига қарашли бўлган хўжалик юритувчи субъектларда шартнома ишлари ва шартнома интизомига риоя қилинаётганлигини текшириш, умумлаштириш ва таҳлил этиш ҳамда текширув натижаларини бошқарув органи раҳбарига ва ҳайъатига тақдим этиш;
-тизимда шартномаларни тузиш ва ижро этиш бўйича ижобий тажрибани кенг татбиқ этиш;
-хўжалик юритувчи субъектларни шартномаларни тузиш ва ижро этиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш.

152. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг, Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири, шунингдек, мазкур Котибиятнинг юридик маълумотга эга бўлган ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан:
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири, шунингдек мазкур Котибиятнинг юридик маълумотга эга бўлган ходимларига;
д) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаларига кўра, шунингдек ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига берилади.
3 ва 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мартаба даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Адлия органлари ва муассасаларида ишлаган, мартаба даражасига эга бўлган ходимлар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга қабул қилинганда муқаддам берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходими сифатида ишлаган, муқаддам берилган мартаба даражасига эга бўлган шахслар адлия органларига ишга қабул қилинганда, уларга берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.
153. давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражаларини бериш, кўп йиллик хизмат учун устамаларни тўлаш тартиби татбиқ этилади. Бунда қонун ҳужжатларига асосан юридик хизмат ходими фаолият юритаётган ташкилотда мазкур қарорда белгиланган миқдордан юқори устама белгиланган тақдирда, худди шу шаклдаги устама тўлаш юқори миқдор бўйича амалга оширилади ҳамда харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан қопланади;
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари кўрсатилди. Бу лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланади. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари белгиланди.


Юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи:

2 йилдан 5 йилгача бўлганда



5%

5 йилдан 10 йилгача бўлганда



10%

10 йилдан 15 йилгача бўлганда



15%

15 йилдан 20 йилгача бўлганда



20%

20 йилдан 25 йилгача бўлганда



25%

25 йилдан ортиқ бўлганда



30%




Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish