Юридик таълим



Download 38 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi38 Kb.
#55957
Bog'liq
мақола Собиров М


Юридик таълим
Юридик таълим хусусида сўз юритар эканмиз, бу таълим қамрови фақат ҳуқуқшунослар билан чекланиб-гина қолмасдан жамият барча аъзоларига тегишлидир. Инсоният тамаддудининг айни даврдаги кундалик ҳаётидаги ижтимоий муносабатлар бевосита ҳуқуқий билим ҳамда малака чамбарчас боғлиқдир.
Ижтимоий муносабатлар аслида ҳуқуқий мезонлар асосида шаклланиб боришини назарда тутадиган бўлсак, жамиятимизда юридик таълим ва фанни аҳамияти нақадар устуворлигига амин бўламиз. Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилиниши даврнинг талабидир.
Мазкур фармонни ўқиб чиққач, юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар аҳамияти хусусида сизлар билан баъзи фикр-мулоҳазаларимизни ўртоқлашишни лозим деб топдик.
Аввало, миллий юридик таълим самарадорлиги хусусида сўнги йилларда бир қатор амалий ишлар амалга оширилаётгани кишиларимизда ҳуқуқий маданият юксалаётганида намаён бўлмоқда. Мазкур фармон билан танишиб чиқарканмиз мақсад юридик таълим ва фанни такомиллаштириш негизида қонун устуворлигига эришиш чинакам ҳуқуқий давлат – янги Ўзбекистонни барпо этишдир. Бундай жамиятни ҳуқуқий маданиятли ҳар бир ҳатти- ҳаракати ҳуқуққа асосланган шахсларгина ташкил этиши барчамизга маълумдир.
Фармонда юридик факультетлар очилиши юридик кадрлар тайёрлашда соғлом рақобатни вужудга келтирибгина қолмасдан жойларда маҳаллий ёшларни ўз воҳаларида юридик таълим олиш имкониятини ошириши ҳам аҳамиятлидир.
Клиник юридик таълимни ривожлантириш йўли билан ўқув жараёни ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўртасида узвий алоқани таминлаш юридик таълим ва фанни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлардан бири этиб булгиланган. Узоқ йиллар давомида мазкур узвийликка етарлича аҳамият берилмаслиги юқори малакали кадрлар тайёрлашда ўзининг салбий таъсирини кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университетининг университетда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши , факултетнинг асосий ҳамкорлари сифатида Ярония томонидан - Нагоя университети , Германия Федератив Республикаси томонидан - Регенсбург университети белгиланди. Мазкур белгилов замирида кундан - кун жаҳон ҳамжамияти билан фаол алоқалар олиб бораётган Ўзбекистонда ҳалқаро хусусий ҳуқуқ , шу жумладан ҳалқаро арбитраж ҳуқуқини чуқур ўрганиш, миллий ва япон, немис ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқ тизимларини қиёсий таҳлил қилиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш соҳасида айтиш мумкинки тамал тоши қўйилди.
Шунингдек, ТДЮУ магистратурасига Давлат Тест Маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари асосида қабул қилиниши , базавий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурларини 2020/2021 ўқув йилидан жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони кўпгина ёшларимиз учун имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони мазмун моҳияти - юртимизда юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар аниқ белгилаб берилган-ки, бу биз педагоглардан юксак маҳорат ҳамда маъсулият талаб этади.

Собиров М.Р. Ўрта махсус, касб ҳунар таълими аълочиси ,
Навоий юридик коллежи ўқитувчиси,
Download 38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish