ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚЛАРДАН НАМУНАЛАР
|
-
|
9
|
|
|
|
|
|
|
|
Бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги буйруқлардан намуналар (Меҳнат шартномасини ўзгартириш)
|
-
|
16
|
|
|
|
|
|
|
|
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқлардан намуналар
|
-
|
24
|
|
|
|
|
|
|
|
ХОДИМНИ ИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА
|
-
|
45
|
|
|
|
|
|
|
|
ХОДИМНИ АВАЛГИ ИШИГА ТИКЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА
|
-
|
46
|
|
|
|
|
|
|
|
ХОДИМНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚЛАРДАНДАН НАМУНАЛАР
|
-
|
48
|
|
|
|
|
|
|
|
ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАСИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА
|
-
|
50
|
|
|
Меҳнат таътили тўғрисида буйруқдан намуналар
|
-
|
52
|
|
|
Ариза ва далолатномаЛАрдан намуналар
|
-
|
63
|
|
|
МАЪЛУМОТ, ТАҚДИМНОМА, КЎЧИРМА
ВА ХАБАРНОМАЛАРДАН НАМУНАЛАР
|
-
|
84
|
|
КИРИШ
Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш, фаолият сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
1 майдаги 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг бир қанча буйруқлари қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгилан.
Таъкидлаш жоизки, Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини изчиллик билан кучайтириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб:
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органлари ва ташкилотларининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш белгиланди.
Шу билан бирга мазкур қарор билан Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида Низом тасдиқланди. Низомда юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ва функциялари белгиланган бўлиб, ушбу функцияларнинг бири - давлат органи ва ташкилотида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текшириш ва ҳуқуқий хулоса бериш ҳисобланади.
Бугунги кунда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ташкил этилган Юридик хизматлар учун ушбу функцияни амалга оширишдаги тартиб-таомилларни белгилаб берувчи ҳуқуқий асос бўлиб – Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хизмат қилмоқда.
Мазкур услубий қўлланма тавсиявий ҳусусиятга эга бўлиб, меҳнат соҳасидаги кўплаб олимлар томонидан яратилган адабиётларни чуқур ўрганган ҳолда амалиётда энг кўп учрайдиган ҳамда мураккаб бўлган ҳужжатлардан намуналар жамланган ва мамлакатимиз давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган юридик хизмат ходимлари учун меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришда турлича ёндашувларни ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳамда улардан фаолият жараёнида самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган Юридик хизмат ходимлари учун услубий қўлланма сифатида хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |