Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»



Download 1,25 Mb.
bet30/37
Sana15.03.2023
Hajmi1,25 Mb.
#919463
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

Домна цехининг иссиқлик баланси куриб чиқилганда қуйидагиларга эътибор бериш лозим: домна печига юкланадиган кокснинг кимёвий боғланган иссиқлиги 43,92% ни ташкил қилади; четга чиқарилган кокс кукунлари 3,78%, ҳавони қиздириш учун кауперларда ёндириладиган домна гази 3,54% ; домналарга ёниш учун бериладиган ҳавони узатишга сарфланадиган бирламчи ёқилғи 5,38% ; электр энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ёқилғи заводга берилган ҳамма ёқилғининг 0,36 % ини ва буғ олиш учун эса - 0,84% ини ташкил қилади. Заводга берилган иссиқликнинг умумий миқдори 57,82% га тенг. Чуянни эритиш пайтидаги кимёвий реакцияларнинг йиғинди иссиқлиги 15,7% ни, домна газининг кимёвий боғланган иссиқлиги 27,1% ни, мартен печларида фойдаланиладиган чуяннинг физик иссиқлиги 3,53% ни ташкил қилади.
Фойдали сарфланадиган иссиқлик қуйидагилардан таркиб топади: домна жараёнига сарфланган иссиқлик (кимёвий реакцияларнинг иссиқлиги) - 15,7%, домна газининг кимёвий боғланган иссиқлиги - 27,1%, кокс кукунининг ёниш иссиқлиги-3,78%, мартен печида фойдаланиладиган чуяннинг физик иссиқлиги - 3,53%. Демак, фойдали сарфланган иссиқлик заводга берилган умумий иссиқликнинг 50,11% ини ташкил қилади. Шунинг учун цехнинг фойдали иш коэффициенти (50,11/57,82).100 = 86,8% га тенг.
Фойдали иш коэффициентини янада ошириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим: а) домна печларида буғланишли совитиш усулини қуллаш, ҳосил булган буғдан технологик ва энергетик мақсадларда фойдаланиш ; б) тошқол (шлак) нинг физик иссиқлигидан фойдаланиш ;
в) ёниш учун бериладиган ҳавонинг намлигини ошириш ва уни кислород билан бойитиш ва ҳоказо.
Мартен цехига кокс ва домна газлари берилади, уларнинг иссиқлиги заводга бериладиган барча ёқилғи иссиқлигининг тегишлича 10,44% ва 3,53% ини ташкил қилади. Печларга қуйиладиган суюқ чуяннинг иссиқлиги 3,53% га тенг. Цех истеъмол қиладиган электр энергиясини ва алоҳида буғни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ёқилғининг кимёвий боғланган иссиқлиги тегишлича 0,56% ва 0,42%ни ташкил қилади. Мартен цехининг фойдали иш коэффициенти: (4,51/18,48).100=24,4%. Бу жуда паст курсаткич ҳисобланади. Печларда буғланишли совитиш усулини қуллаш, газларнинг иссиқлигидан қозон-утилизаторларда фойдаланиш, печдаги иссиқлик алмашуви жараёнларини жадаллаштириш ҳисобига мартен печларининг фойдали иш коэффициентини 50-65% гача, яъни 2 ва ундан куп марта ошириш мумкин.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish