Ўзбекистон Республикаси Мактабгача Таълим Вазирлиги
Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги
12-Давлат мактабгача таълим муассасаси спорт йўриқчиси Юнусова Муҳайёнинг
Машғулот.Жисмоний тарбия.
Мавзу: Предметлар устидан кетма-кет сакраш. “Ўз уйингни топ” харакатли ўйини.
Мақсад .Болаларга тез югуришни машқ қилдириш:, гимнастика таёкчаси бўйлаб қадам ташлаб юришни ва кетма -кет сакраб ўтишни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болаларни соғлом ўсишини таъминлаш ва эпчиликка ўргатиш.
Жиҳозлар.6-8 та гимнастика таёкчаси .
I қ и с м . Қаторга биттадан бўлиб сафланиш, юриш,қайта сафланиш. Қаторда иккитадан бўлиб юриш ва жойига қайтиш.
II қ и с м . Умумривожлантирувчи машқлар.
1. Д. ҳ.: асосий тик туриш, қўллар белда. 1 - ўнгга бир қадам ташлаб, қўлни ён томондан юқорига кўтариш; 2 - дастлабки ҳолатга қайтиш. Шунинг ўзини чапга қадам ташлаб бажариш (4-6 марта).
2.Д. ҳ.: оёқлар кериб қўйилган, қўллар белда, 1 - ўнгга эгилиб, чап қўлни бош орқасига узатиш; 2 - дастлабки ҳолатга қайтиш. Шунинг ўзини чап томонга эгилиб бажариш (4- 6 марта).
Д. ҳ.: асосий тик туриш, қўллар белда. 1-2 - чўққайиб, қўлларни олдинга узатиш; 3-4- дастлабки ҳолатга қайтиш (6 марта).
Асосий ҳаракат турлари.
Гимнастика таёкчаси бўйлаб тўғри қадам ташлаб юриш, қўллар белда (2 марта).
Гимнастика таёкчаси бўйлаб тўғри қадам ташлаб юриш, қўлларни ён томонга узатиб ўтиш (2 марта).
Гимнастика таёкчаси бўйлаб кетма-кет сакраб тушиш(2 марта)
Якуний кисм:
Енгил югуриш,нафас рословчи машклар,мускулларга дам берувчи машклар,кайта сафланиш. Машғулот давомида йўл кўйилган камчиликларни кўрсатиш,рағбатлантириш,уйга топширик бериш.
Қоидали ҳаракатли ўйин
Мавзу : “Ўз уйингни топ“
Ўйиннинг бориши:
Тарбиячи болаларга 5-6 хил рангдаги кизил,кўк,сарик,яшил ,хаво ранг,пушти байрокчаларни таркатади.Байрокчалари бир хил бўлган болалар хонанинг турли бурчакларида –тарбиячи олдиндан белгилаб кўйган ўз байрокчалари рангида ги тегишли рангдаги уйча олдида тўпланадилар. Тарбиячининг : “Ўйнаб келинглар” сигнали бўйича болалар майдонча (хона) нинг турли томонларига таркалиб кетадилар.Тарбиячи: “Ўз уйингни топ” деган вактда болалар тегишли рангдаги уйча ёнида тўпланадилар.Тарбиячи кайси гурух олдинрок тўпланганини таъкидлаб ўтади. Ўйин яна 5-6 марта такрорланади.
Ўйин бир неча марта такрорланиб,болалар уни яхши ўзлаштириб олганларидан кейин тарбиячи сайр вактида уларга тўҳташни ва кўзларини юмишни таклиф килиши мумкин.Ўзи эса бу вакт ичида хона бурчакларида турган байрокларни алмаштириб кўяди. Тарбиячи айримларга топишга ёрдам беради ва болаларни рағбатлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |