105
ветеринария дори-дармонлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий
воситалари ва минерал ўғитларни сотиб олиш;
- хом ашё ва материалларга
бирламчи ишлов бериш;
- меҳнат қуроллари, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи
ашёларни ҳарид қилиш;
- халқ, бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб
чиқариш;
- хунармандчиликни ривожлантириш, уй меҳнати (касаначилик)ни
ташқил қилиш;
- сервис хизмати ва маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш;
- соғлиқни асрашни ривожлантириш;
- сайёҳлик (туризм) соҳасини ривожлантириш;
- кичик кўламдаги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;
- Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан
тақиқланмаган халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва
хизмат
кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари.
Микрокредитлар илгари олинган кредитларни ёки бошқа ҳар қандай
қарзларни қоплаш, тамакичилик ва спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш,
савдо-воситачилик фаолиятини амалага ошириш, ишлаб чиқариш
мақсадларида фойдаланилмайдиган, шахсий мулкни ҳарид қилиш мақсадлари
учун берилмайди.
Микрокредитлардан фойдаланганлик
учун фоиз ставкаларининг
миқдори қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра кредит
шартномаси асосида, аммо Марказий банк томонидан расман ўрнатилган
қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади.
Тижорат банклари ўз Низомларига ва валюта операцияларини амалга
ошириш учун уларга Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан
берилган лицензияда белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ, фақат ўз ишлаб
чиқариш фаолияти учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб
ускуналар, ҳом ашё ва бутловчи қисмларни импорт йўли билан ҳарид
қилишга чет эл валютасида микрокредитлар беришлари мумкин.
Чет эл валютасидаги микрокредитлар банклар билан қарз
олувчилар
ўртасида тузиладиган кредит шартномаларида белгиланадиган тижорат
шартлари асосида нақдпул шаклда берилади. Чет эл валютасида берилган
кредитлар бўйича фоизларнинг тўлови, тўлов санасидаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг курси бўйича
миллий валютада амалга
оширилади.
Сўнгги пайтларда молиялаштиришнинг янги шаклларидан бири
сифатида банкларнинг фаолиятига
овердрафт кириб келмоқда.
Овердрафт
қисқа муддатли кредитлаш шакли бўлиб, банклар амалиётида ишлатилади.
Унинг шундаки, банк ўз мижози ҳисоб рақамида вақтинча маблағ бўлмаган
ҳолатларда
унинг
фаолиятини
молиялаштириш
учун
овердрафт
шартномасини тузади. Мижоз ўз ҳисоб рақамига маблағ тушиши билан
106
овердрафт шарти билан олган қарзларини банкка маълум бир фоизлар эвазига
қайтаради. Овердрафт, одатда, банкнинг энг ишончли мижозларига нисбатан
қўлланилади.
Қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган субъектлар қишлоқ
хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари таъсирида доимий равишда молиявий
маблағларга эҳтиёж сезадилар. Чунки, экинларни
экиш ва парваришлаш
даври узоқ давом этиб, ҳосил йиғиб олингунга қадар пул тушуми бўлмайди.
Бу ҳолат ишлаб чиқариш харажатларини молиялаштириш учун айланма
маблағларни шакллантиришга маблағ излашни талаб этади. Бундай
ҳолатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида қўлланиладиган
Do'stlaringiz bilan baham: