Зарарнинг миқдори
Соф фойда
Жиддий зарар туғдирадиган таваккалчилик даражасида кўрилган
зарарларнинг миқдори субъектнинг соф фойдасидан юқори, аммо, жорий
ликвидликни таъминлайдиган активларининг қийматидан ошиб кетмаслиги
лозим.
Соф фойда < Зарарнинг миқдори Жорий ликвидли активлар
Ўта хавфли
таваккалчилик
даражасида
кўрилган
зарарлар
субъектнинг
жорий
ликвидлигини
таъминлайдиган
активларининг
қийматидан ошиб, хусусий капиталига тенглашиши ҳам мумкин. Ўта хавфли
таваккалчилик оқибатида корхонанинг банкротликка учраш эҳтимоли
вужудга келади.
Жорий ликвидли активлар < Зарарнинг миқдори Хусусий капитал
249
Кўрилган зарарнинг миқдори корхонанинг хусусий капиталидан ортиб
кетганда (Зарарнинг миқдори > Хусусий капитал) корхона тўловга
қобиллигини йўқотади ва сўзсиз банкрот деб эълон қилинади.
Таваккалчиликни баҳолашда коэффициентлардан фойдаланиш
мумкин. Соф фойдага, жорий ликвидли маблағларга ва хусусий капиталга
нисбатан таваккалчилик коэффициентларини ҳисоблаш мумкин:
СФ
ЗМ
сф
К
,
ЖЛМ
ЗМ
жлм
К
,
ХК
ЗМ
хк
К
.
Бу ерда,
Ксф, Кжлм, Кхк – соф фойдага, жорий ликвидли маблағларга ва
хусусий капиталга нисбатан таваккалчилик коэффициентларидир;
ЗМ – кўрилган зарарнинг миқдори, сўм;
СФ – субъектнинг соф фойдаси, сўм;
ЖЛМ – корхонанинг жорий ликвидли маблағлари, сўм;
ХК – корхонанинг хусусий капитали, сўм.
Таваккалчилик коэффициентларини ҳисоблашда қуйидаги ҳолатларга
эътиборни қаратиш керак. Агар соф фойдага нисбатан ҳисобланган
таваккалчилик коэффициенти бирдан ортиб кетса, кўрилган зарар йўл
қўйилиши мумкин бўлган даражадан ортиб, жиддий зарар туғдирадиган
таваккалчиликка айланганини билдиради ва зарарни миқдорини корхонанинг
жорий ликвидли маблағларига нисбатан солиштириш зарурияти туғилади.
Жорий ликвидли маблағларга нисбатан ҳисобланган таваккалчилик
коэффициенти бирдан ортиб кетганда эса, таваккалчилик даражаси корхона
учун ўта хавфли эканлигидан дарак беради ва зарар миқдорини хусусий
капитал билан солиштириш зарурияти туғилади. Ҳар учала формулада ҳам
таваккалчилик коэффициентлари бирдан кичик ёки тенг (Кт 1) бўлсагина
ҳисобланаётган таваккалчилик мезонига мос келади.
Корхона қанча катта капиталга эгалик қилса, ишлаб чиқариш
самарадорлиги, рентабеллик даражаси ва жорий активлар ликвидлиги юқори
бўлса, унинг таваккалчиликка таъсири шунча кам бўлади ва тадбиркор
таваккалчилик вазиятларида қўрқмасдан масалаларни ҳал қилиши мумкин.
Таваккалчиликни баҳолаш ҳар бир тадбиркорнинг ақл-идрокига
боғлиқ. Консерватив тоифадаги тадбиркорлар, одатда, янгиликларга кўп
интилмасдан, мумкин бўлган ҳар қандай таваккалчиликдан ўочишга ҳаракат
қиладилар. Бошқа тоифадаги тадбиркорлар эса, агар таваккалчилик меъёр
даражасида бўлиб, уни баҳолаш ва олдини олиш ёки оқибатларини
пасайтириш мумкин бўлса, таваккал қилиш йўлини танлайдилар. Кўпчилик
мутахассислар фикрига кўра, таваккалчиликка бормасдан бизнесда
муваффақиятга эришиб бўлмайди.
Таваккалчиликка бўлган муносабат тадбиркор эга бўлган сармоя
миқдорига ҳам боғлиқ. Масалан, тадбиркорнинг сармояси 100 минг сўмга
тенг бўлса, унинг учун 20000 сўмлик зарар жуда катта йўқотиш бўлади. Агар
250
у 10 млн. сўмлик саромояга эга бўлсачи? Бу ҳолда 20000 сўмга тенг зарар
билан таваккалчилик қилиш унчалик хавф туғдирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |