Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Молия-саноат гуруҳларида молиявий менежмент



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

2.7. Молия-саноат гуруҳларида молиявий менежмент 
 
Молия-саноат гуруҳи кредит-молия ва инвестиция муассасалари, 
корхоналар бошқа муассасалар ва ташкилотларнинг хўжалик ассоциацияси 
бўлиб, фойда олиш мақсадларини кўзлаб маблағларни бирлаштириш 
асосида фаолият кўрсатади. 
Молия-хўжалик гуруҳларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта 
тузилиши ва тугатилиши Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан 
тартибга солинади. 
Мулкчилик туридан қатъий назар, ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий 
шаклдаги корхоналар, шунингдек кредит-молия ва бошқа муассасалар, 
инвестиция муассасалари, ташкилотлари, шу жумладан хорижий 
ташкилотлар молия-саноат гуруҳининг иштирокчилари бўла оладилар. Унга 
кириши мумкин бўлган тижорат банкларининг миқдори чекланмайди. 
Бунда уларнинг молия-саноат гуруҳи низомий жамғармасидаги умумий 
мулки бу жамғарманинг 10% дан ортиб кетмаслиги керак. 
Молия-саноат гуруҳларига қуйидаги тартибда шаклланади: 

иштирокчилари томонидан ихтиёрий тартибда ёки гуруҳ 
иштирокчиларидан бири томонидан сотиб олинадиган бошқа иштирокчилар 
акциялари пакетини жамлаш йўли билан; 
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича; 
- Ҳукуматлараро битимлар асосида ташкил этилади. 
Молия-саноат гуруҳларини иҳтиёрий тартибда ёки акциялар 
пакетларининг бирлаштириш тартибида қўйидагича шакллантирилади; 


55 
- гуруҳ иштирокчилари томонидан очиқ ёки ёпиқ турдаги ҳиссадорлик 
жамиятларини Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган 
тартибда таъсис этиш; 
- гуруҳ иштирокчилари томонидан гуруҳга кирувчи корхоналар ва 
молия кредит муассасаларининг ўз тасарруфида бўлган акциялар 
пакетларини гуруҳларнинг иштирокчиларидан бирига ишончли бошқарув 
учун бериб қўйиш; 
- гуруҳ катнашчиларидан бирининг гуруҳ иштирокчиларига айланувчи 
бошқа корхоналар, шунингдек муассасалар ва ташкилотлар акциялари 
пакетларини сотиб олиш. 
Давлатга тегишли акциялар пакетларинннг миқдори, давлатга тегишли 
акциялар пакетини ишончли бошқарувга бериш, ёки сотиб олиш молия-
саноат гуруҳи шаклланишига олиб келувчи давлат мулки бўлган акциялар 
пакетииииг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан антимонополия қонунларининг талаблари ҳисобга олинган ҳолда 
белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси қонунлари томонидан молия-саноат 
гуруҳини шакллантириш чоғида: 
- устав фондида давлат мулкининг, шунингдек жамоат бирлашмалари, 
ҳайрия ва бошқа жамоат жамғармалари ва уларнинг корхоналари ҳиссаси 
15% дан ортиқ бўлган корхонага акцияларни ишончли бошқарувга бериш 
ёки акцияларни сотиб олишга; 
- молия-саноат гуруҳи иштирокчилари томонидан таркибидаги давлат 
мулки ҳиссаси 50% дан ошадиган маблағларни ихтиёрий бирлаштиришга; 
- маблағлари таркибида моддий активлар 50%-дан кам бўлган хўжалик 
ассоциация, 
шунингдек 
холдингларнинг 
молия-саноат 
гуруҳида 
ипггирокига; 
- молия-саноат гуруҳи иштирокчилари гомонидан акцияларга ўзаро 
кесишган эгалик қилинишига; 
- гуруҳга кирувчи молия-хўжалик муассасалари ёки инвестиция 
муассасасининг шу гуруҳ ишгирокчиси бўлган ҳар қандай корхона 
акцияларининг 10% дан кўп қисмига эгалик қилишига, шунингдек шу гуруҳ 
корхоналарнинг акцияларига кўрсатилган муассасалар активлариниш 10% 
дан ортиғини жойлаштиришга йўл қўйилмайди. 
Давлат мулкининг 50%-дан зиёд ҳиссаси бўлган давлат корхоналари, 
ширкат корхоналари, шунингдек бюджетдан маблағ билан таъминланувчи 
ташкилотлар ва муассасалар молия-саноат гуруҳларида иштирок этиши 
учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги, ёки 
унинг топширигига биноан давлат мулкини тасарруф этишга вакил 
қилинган идоранинг розилиги талаб қилинади. 
Технологик ва иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш, савдо 
ва молия корхоналарининг бирлаштирилиши рақобатга бардошли 
маҳсулотлар 
ишлаб 
чиқариш 
учун 
молиявий 
маблағларни 


56 
инвестицияланиши, сарф-харажатларини камайтирилиши, шунингдек ишлаб 
чиқариш, молиявий ва савдо операцияларини, ахборот, ҳуқуқий, ҳарид ва 
таъминот бўлпнмаларини (айниқса, ташқи фаолиятга нисбатан) сақлаб 
туриш билан боғлиқ муамоларни ҳал этишни енгиллаштирилади. 
Бунда давлат, табиийки, янги тармоқ ва минтақавий монополиялар 
пайдо бўлишидан ва рақобатчиларнинг ички ҳамда ташқи бозорга 
чиқишини қийинлашувидан манфаатдор эмас. Шунинг учун у товарлар 
бозорини якка ўзи эгаллаб олмаган горизонтал интеграциялашган молия-
саноат гуруҳларининг вужудга келишининг рағбатлантиради. 
Молия-саноат гуруҳи иштирокчиларининг манфаатлари, қоида 
тариқасида, давлат манфаатларига асосан тўғри келади. Гуруҳ аъзолари 
ишлаб чиқариш ва муомала сарф-харажатларини камайтириш ҳисобига ўз 
фаолиятлари самарадорлигини оширадилар. Улар бупга умумий 
инфраструктурани 
вужудга 
келтириш, 
бошқа 
шундай 
гуруҳлар 
иштирокчилари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш ва бу алоқаларни 
мунтазам қўллаб-қуватлаш орқали эришадилар. 
Молия-саноат гуруҳини вужудга келтириш жараёнида иштирокчи 
корхоналарда 
ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини 
ошириш, 
бу 
корхоналарнинг ташқи инвесторлари манфаатларини таъминлаш, тўлов 
кобилиятини мустаҳкамлаш масалалари туғилиши мумкин. Бу каби 
муаммоларнинг ҳал этилиши молия-саноат гуруҳларининг ўз доирасида 
бошқарувнинг оқилона тузилмасининг яратилиши, уларнинг оёққа туриши 
давлат томонидан қўллаб-қувватланишини ҳам кўзда тутади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish