Фермер хўжалигини такомиллаштиришнинг хуқуқий асоси
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида Фермер хўжалиги салмоғи саноатдан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Совет мустамлакачилиги йилларида юритилган шовинистик ва зўравонлик сиёсати туфайли Ўзбекистон Республикаси Фермер хўжалиги бир томонлама, фақат пахтачиликка мослаб ривожлантирилди ва мамлакатда пахта якка ҳокимлиги вужудга келди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришганидан сўнг мамлакат Фермер хўжалигини миллий мустақиллик талаблари асосида ҳар томонлама (комплекс) ривожлантириш имкониятини берадиган шарт-шароитларни яратишни кўзлаб туб ислоҳатларни амалга ошириш долзарб масала сифатида кун тартибига қўйилди.
Фермер да туб ислоҳотларни ўтказишнинг асосий омиллари қуйидагилардан иборат эди: 1. Халқ хўжалигининг барча соҳалари тараққиёти «Юксалиш чорва саҳовати» Фермер хўжалигининг ишлаб чиқаришига боғлиқ. Иқтисодиётнинг асосий қон томири бўлган саноат ҳам бундан алоҳида эмас.
2. Мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат ва кийим-кечакка бўлган эҳтиёжини ҳам юксак даражада ривожланган ва тараққий этган «Юксалиш чорва саҳовати» Фермер хўжалиги ишлаб чиқаришисиз тўла қондириш мумкин эмас. 3. Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми-60 фоиздан ортиқроғи Фермер да яшайди, уларнинг 50 фоизидан ортиғини 18 ёшга етмаган ёшлар ташкил этади.
Санаб ўтилган ва бошқа бир қатор омиллар тақозосига кўра мамлакат раҳбарияти мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб бу соҳага алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Дастлаб, 1992 йилда Президент Фармони билан Вазирлар маҳкамасида «Юксалиш чорва саҳовати» Фермер хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи комплекс ташкил қилинди. Соҳага раҳбарликни такомиллаштириш ишлари доимо республика парламенти ва давлат раҳбарининг диққат марказида бўлди.
Ислоҳот йилларда мамлакат парламенти бир қатор қонунлар мажмуасини қабул қилди. “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида” (1991 йил), “Ижара тўғрисида” (1991 йил), “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” (1992 йил), “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида” (1993 йил), “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” (1993 йил), “Ер солиғи тўғрисида” (1993 йил), “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида” (1995 йил), “Наслчилик тўғрисида” (1995 йил), “«Юксалиш чорва саҳовати» Фермер хўжалиги кооперативи (Ширкат хўжалиги) тўғрисида” (1998 йил), “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” (1998 йил), “Фермер хўжалиги тўғрисида” (1998 йил), “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” (2000 йил)ги қонунлар ва “Ўзбекистон Республика- сининг ер кодекси” (1998 йил) шулар жумласидандир.
Булардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳам 1991- 2003 йиллар давомида Фермер хўжалигини ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўндан ортиқ қарорлар қабул қилди.
Жумладан, “Пахта ва пахта толасини харид ва улгуржи нархларини ошириш тўғрисида (1991 йил 26 сентябрь), “Пахта, пилла, чорвачилик маҳсулотларининг харид нархлари ва пахта толасининг харид нархларини ошириш тўғрисида” (1992 йил, 31 март), “Ўзбекистон Республикаси Фермер хўжалигида иқтисодий ислоҳотни янада чуқурлаштириш чоралари тўғрисида” (1993 йил, 9 январь), “Фермер хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”, “Чорвачиликда ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида” (1994 йил, 25 август), “Хўжаликларга уларнинг ихтиёрида қолдирилган пахта толасини экспорт қилишда кўмаклашиш тўғрисида” (1994 йил, 2 декабрь), “Чорвачиликда бундан кейинги хусусийлаштириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб- қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” (1995 йил 24 март), “1996 йилда пахта етиштириш ҳажмлари тўғрисида” (1996 йил 25 январь), Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги “Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” қарор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил, 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори, 2008 йил 21 апрелдаги “Шахсий ёрдамчи деҳқон (фермер) хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”3 қарор ва бошқа қарорларни таъкидлаш мумкин.
Бу ҳужжатларда Фермер да кўп укладли хўжаликни вужудга келтириш, пахта яккаҳокимлигига барҳам бериш, Фермер хўжалигини комплекс ривожлантириш ва шу асосда мамлакатнинг Фермер хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга эришиш тадбирлари илгари сурилди. Ушбу масалалар мустақиллик йилларида Биринчи Президент И Каримов томонидан эълон қилинган фармонларда ҳам ўз аксини топди.
Иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг асосий нуқталаридан бири бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий негизини яратишдан иборатдир. Чунки ҳуқуқий омилни шакллантирмасдан туриб, тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилмасдан туриб, ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолатини, ислоҳотлар ортга чекинмаслигининг кафолатини амалда яратиб бўлмайди.
Мустаҳкам ҳуқуқий негиз бўлгандагина ўзини оқламаган эски тизимни тўла ишонч билан қайта қуриш, маданий бозор иқтисодиётига эга бўлган янги жамият қуриш мумкин.
Ҳозирги мутлақо янги сиёсий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни акс эттирувчи янги қонунлар тўпламигина биз барпо этаётган ёш ижтимоий бинога барқарорлик, демократик характер бахш этувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Республиканинг барча аҳолиси манфаатларини таъминлашга, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар мавжуд бўлгандагина туб ўзгаришларнинг кучли ижтимоий асослари яратилади. Ўзбекистоннинг ёрқин келажагига ишонч уйғотилади.
Шу сабабли биринчи босқичда (1992-1994 йй) ислоҳотларнинг ўз ҳуқуқий негизини яратишга асосий эътибор қаратилди.
Янги қонунлар туркумини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бир қанча сабаблар туфайли зарур бўлиб қолди. Биринчидан, илгари амал қилиб келган қонунлар аввалги тоталитар тузумни ҳимоя қилиш манфаатларига хизмат қилар эди.
Бошқариш ва хўжалик юритишнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини ёқлайдиган, ишлаб чиқариш воситаларининг умумдавлат мулки бўлишини тан оладиган, хусусий мулк ҳуқуқини, эркин рақобатни батамом инкор қиладиган, бозор иқтисодиёти қонунларининг амал қилишини чеклаб қўядиган қоидалар расман мустаҳкамлаб қўйилган эди. Қисқа қилиб айтганда, бутун қонунчилик негизи янги иқтисодий муносабатларни шакллантириш йўлида асосий тўсиқ бўлиб хизмат қилди.
Иккинчидан, илгари Ўзбекистонда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ҳаммаси умумиттифоқ талабларига батамом мослаштирилган бўлиб, республикамизнинг ўзига хос минтақавий хусусиятларини ҳисобга олмас эди.
Мустақилликни қўлга киритгандан кейин Ўзбекистон ёш давлат сифатида ўз халқининг манфаатига, жамиятда ҳам, иқтисодий муносабатларда ҳам демократик ўзгаришларни амалга ошириш вазифаларига мос келадиган янги қонунчилик асосларини ишлаб чиқиши ва қабул қилиши зарур бўлиб қолди.
Учинчидан, дунё мамлакатларининг қонун меъёрлари ва ҳужжатларидан фойдаланиш, ҳатто улар айнан бозор муносабатларига жавоб берса ҳам, биз учун нобақбул эди.
Ўзбекистон жаҳондаги демократик меъёрлар ва бозор иқтисодиёти тамойиллари аллақачон таркиб топиб бўлган, кўпгина мамлакатларнинг қонун чиқариш соҳасидаги тажрибаси кенг ўрганилди. Бу иш хатоларни такрорламаган ҳолда, янгиланган жамият қуриш хусусиятларини ҳисобга олиб, ўз механизммимизни ишлаб чиқиш имконини берди. Қабул қилинаётган қонунлар дастлаб таниқли халқаро юридик ташкилотларда ва мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилди.
Кейинги йилларда қонун чиқариш тизимининг ўзигина эмас, балки қонун ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш механизми ҳам вужудга келди. Қабул қилиниши мўлжалланаётган ғоят муҳим ҳужжатларнинг лойиҳаларини ошкора ва кенг муҳокамага қўйиш амалиётда мустаҳкам қарор топди.
Ислоҳотлар йўлини бундан буён ҳам жадал амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик муаммолар юзасидан қарорларни қарорларни биргаликда муҳокама этиш ва қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида махсус Иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестицияларни бўйича Идоралараро кенгаш тузилди.
Кенгаш фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ҳамда бу стратегияни рўёбга чиқаришнинг амалий чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда. Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрламоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |