Камолиддин Беҳзод:
Бўёқларни бўёққа қориб
Турли-туман ранглар чиқариб
Чиздим Ватан сарҳадларини
Буюк Тўрон расмларини.
Навоийнинг шогирдидурман
Ўз элимнинг рассомидурман.
Санъат берди дилда номимни
Хирот шаҳри фарзандидурман.
Тарбиячи:Камолиддин Беҳзодга 1455 йилда Хиротда камбағал оиласида туғилди. У буюк мусаввир, наққош, минятюрачи ва рассом бўлган. Рассом Навоий бобомизнинг шогирдларидан бўлиб у ўша вақтда Навоий бобомизнинг асарларига мос расмлар ижод қилиб чизган.Мутафаккир рассом Камолиддин Беҳзод 1535 йили Эроннинг Табрез шаҳрида оламдан ўтади.
Болажонлар келинглар ҳозир биз шу фурсатдан фойдаланиб алломаларимзга ва қолаверса Мутафаккир рассом Камолиддин Беҳзод хотирасига бағишлаб қуриш ясашлар ва апликациялар, кўргазмалар ташкил этиб расмлар чизамиз. Қани болажонлар биз ҳозир ҳоҳлаган марказимизни танлаб оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |