Юк кранларининг электр тизими ва уларнинг тафтиш этиш. * Кранни бошқариш кабинаси ва машина хонаси электр ёритгич билан таъминланган бўлиши керак.
* Кранлар 42 Vдан кўп бўлмаганпаст вольтли кучланишли таъминлаш учун мўлжалланган ёритгичлар билан жихозланган бўлиши керак.Электр иситгич асбоблари ишга тушуриш электр тизимидан кейин уланган бўлиши керак. Иситиш асбоблари корпуси ерлантирилган бўлиши керак.
* Ердан бошқариладиган юк кўтариш кранларда қўлланиладиган, қўлда бошқириладиган ишга тушириш аппаратлари ўз-ўзидан нол ҳолатга қайтиш мосламасига ега бўлиши керак.
* Бошқариш аппарати полдан 1000 дан 1500 ммгача баландликда жойлашиши керак.
Кучланиши 42 Вольтдан юқори бўлган электр узатиш линиясига 30 метрдан яқин масофада ўзи юрар стрелали краннинг ишлашида ишларни хавфсиз амалга оширишни белгиловчи наряд-ижозат расмийлаштирилади (бир нусхаси кран машинистига берилувчи икки нусхада). Кранни ўрнатиш жойини кран машинистининг вахта журналига ёзувларни қайд этган ҳолда кранлар ёрдамида ишларни хавфсиз амалга оширишга жавобгар шахс белгилайди. Электр узатиш линиясининг чегара ҳудудида ишлар фақат электр узатиш линиясидан фойдаланувчи ташкилотнинг ёзма келишуви асосида амалага оширилади. Хавфли ҳудудда ишларни амалга ошириш фақат электр узатиш линияиси ўчирилганда ва ерга улагичлар ўрнатилганда рухсат берилади. Хавфли ҳудуд ва чегара ҳудуди электр узатиш линиясининг кучланишига боғлиқ.
Кран бошқарувчисини ишга қўйиш тартиби ва унинг вазифалари.
юк илувчи кранлар билан ишларни хавфсиз амалга оширишга жавобгар шахсдан топшириқ олганидан кейин, унинг тушунарсизлигида эса йўл-йўриқ олганидан кейин ишга киришиши мумкин;
юкни боғлашни ва илишни стропалаш чизмасига (схема) асосан амалга ошириш зарур (чизма осилиб қўйилади ёки юк илувчининг қўлига берилади);
юклар рўйхатига асосан кўчирилишга мўлжалланган юкнинг оғирлигини ва маркировкасини текшириш зарур (рўйхат юк илувчининг қўлига берилади);
боғлашда арқонлар (канатлар) ва занжирларни асосий яхлит теккис жойга тугунсиз, бурамасиз ва ҳалқасиз қўйиш зарур;
юкни кўчиришда унинг алоҳида қисмларини тушиб кетиш эҳтимоллигини олди олинган ҳолда боғлашни амалга ошириш зарур;
ҳалқага эга бўлган бетон ва бошқа маҳсулотларни кўтаришда бунинг учун мўлжалланган барча ҳалқаларига илишни амалга ошириш зарур;
кран ёрдамида юкларни кўчиришда йўл давомида учрайдиган жисмларга тегиниб кетишини олдини олиш мақсадида юкни илиш учун фойдаланилмаган кўпшохли стропаларнинг учларини маҳкамлаш зарур;
иккита кран ёрдамида кўтаришда юкни боғлаш ва илиш ишлари кранлар ёрдамида ишларни хавфсиз амалга оширишга жавобгар шахснинг раҳбарлиги остида амалга оширилиши зарур;
кўтарилишга мўлжалланган юк маҳкамланмаганлигига, босиб қолинмаганлигига, ерга музлаб ёпишиб қолмаганлигига (“ўлик юк” эмаслигига) ишонч ҳосил қилиш зарур.юкни кўчиришда унинг алоҳида қисмларини тушиб кетиш эҳтимоллигини олди олинган ҳолда боғлашни амалга ошириш зарур;
ҳалқага эга бўлган бетон ва бошқа маҳсулотларни кўтаришда бунинг учун мўлжалланган барча ҳалқаларига илишни амалга ошириш зарур;
кран ёрдамида юкларни кўчиришда йўл давомида учрайдиган жисмларга тегиниб кетишини олдини олиш мақсадида юкни илиш учун фойдаланилмаган кўпшохли стропаларнинг учларини маҳкамлаш зарур;
иккита кран ёрдамида кўтаришда юкни боғлаш ва илиш ишлари кранлар ёрдамида ишларни хавфсиз амалга оширишга жавобгар шахснинг раҳбарлиги остида амалга оширилиши зарур;
кўтарилишга мўлжалланган юк маҳкамланмаганлигига, босиб қолинмаганлигига, ерга музлаб ёпишиб қолмаганлигига (“ўлик юк” эмаслигига) ишонч ҳосил қилиш зарур.