2. Универсал(бортли) автомобил ва самосвал (ўзи ағдарувчи ёки ўзи ортувчи) автомобиллардан фойдаланиш
Самосвал автомобилини ишлатишда юкни тушириш жараёни механизациялашади, ўзи ортқич автомобиллар (самапогрузчиклар) қўлланилишида эса юкларни ортиш ва тушириш ишларини механизациялаш ҳисобига, бундай операцияда ишловчилар меҳнати енгиллаштирилади.
Самосвал ва ўзи ортувчи автомобиллардан фойдаланишда унинг ортиш ва тушириш операцияларида туриш вактларининг кескин қисқариши ва ташиш жараёнининг ўзида эса кўпроқ бўлиши ҳисобига улар унумдорликлари анчага ошади.
Самосвал ёки ўзи ортғич автомобилларининг қўлланилиши ўрнатилган ортғич ёки самасвал механизмларининг айни базадаги автомобилга нисбатан юк кўтариш қобилиятининг камайиши ҳисобига улар унумдорлигини камайтиради. Демак, автомобилнинг ортиш ва тушириш операциясида туриш вақтининг камайиши ҳисобига унинг унумдорлиги ошса, юк кўтариш қобилиятини бир мунча камайиши эса уларнинг унумдорлигини камайтиради. Шунинг учун ҳам самосвал ёки ўзи ортувчи автомобилларни қаерда ишлатиш мақсадга мувофиқлигини аниқ билиш лозим.
Ташиш масофаси ошиб борган сари самосвал ва ўзи ортувчи автомобилларни қўллаш афзаллиги камайиб боради, чунки уларнинг юк кўтариш қобилияти, қўшимча механизмлар ўрнатилиши ҳисобига универсал бортли автомобилдан бир мунча кам (масалан, самосвал Краз-256Б юк кўтариш қобилияти 11т, базали бортли Краз-2257 автомобилида эса 12т), ўз навбатида умум ташиш учун сарфланувчи вақтдаги ортиш ва тушириш операциясига сарфланувчи вақт улуши ҳам камаяди. Юқорида айтилганларга кўра, универсал бортли автомобил ва самасвал автомобилларини ишлатишнинг шундай ташиш масофаси борки, унда улар унумдорликлари ўзаро тенг бўлади. Бундай масофани тенг баҳоли масофа деб аталади. Демак, универсал бортли автомобил ва самасвал ёки ўзи ортувчи автомобилларни ўртасидаги танловни юқорида келтирилган тенг баҳоли масофани аниқлашга қаратилади.
Тенг баҳоли масофани аниқлашда транспорт воситаларининг бир соатли унумдорлигидан фойдаланамиз.
Универсал бортли автомобилларда «б» индексини ва самосвал автомобилларда эса «с» индексини ишлатамиз.
Демак, универсал бортли автомобил учун:
Агар, юқорида айтилганларга кўра lюк=lт.б тенг бўлса, Wqб= Wqс бўлади (, Vт ва ст бир хил бўлганда).
Унда:
Универсал бортли автомобилни самосвал (ўзи ортувчи) автомобил билан таққослаб танлашликда тенг баҳоли масофани берилган формулага биноан топилади. Агар ташиш масофаси топилган тенг баҳоли масофадан катта бўлса универсал бортли автомобиллардан фойдаланишлик, агар кичик бўлса самосвал (ўзи ортувчи) автомобилдан фойдаланиш тўғри бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |