10
I БОБ. ТОПОНИМИКАНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК
МАСАЛАЛАРИ
1.1. Топонимиканинг предмети ва асосий тушунчалари
Кишилик жамиятининг ҳудудий ташкил этилишини тасвирлаб берувчи
асосий кўрсаткичлардан бири
муайян ўрнашган жойи (ўрни)
билан
тавсифланадиган, табиий ёки сунъий келиб чиқишга эга бўлган географик
объектлардир.
Амалдаги
“
Географик
объектларнинг
номлари
тўғрисида”ги (2011) қонунга мувофиқ
уларга маъмурий-ҳудудий
бирликлар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар,
овуллар); аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳаллалар,
шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонлар);
транспорт ва
муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари (темир йўл станциялари,
автостанциялар, метрополитен станциялари, вокзаллар, аэропортлар,
портлар,
пристанлар, кўприклар, разъездлар, йўллар, каналлар, сув
омборлари, тўғонлар, дамбалар); табиий объектлар (дарёлар, кўллар,
музликлар, текисликлар, тоғлар, тоғ тизмалари, ғорлар, чўллар, водийлар,
даралар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ёнбағирлар,
фойдали
қазилмалар конлари) ва бошқа шу каби объектлар киради. Бу объектларнинг
ҳар бири замонавий географик фанлар тизимига кирувчи соҳаларда
(геоморфология,
гидрология,
иқлимшунослик,
ландшафтшунослик,
картография, иқтисодий-ижтимоий ва аҳоли географияси ва б.) батафсил
ўрганилади.
Мазкур географик объектларнинг номлари қадимдан
топоним (юнон тилида
τοπος – “жой” ва ονομά – “ном”) деб аталган.
Географик объектларнинг номларини ўрганувчи фан эса топонимика деб
юритилади. Гeoграфик объектларнинг нoмлари атoқли oтлар бўлиб, маълум
бир
мазмунга, ўзига хос жойлашув ҳусусиятига эга, аниқ бир халқ тилидан
oлинган сўз бўлиб, муайян тарихий шарoит ёки вoқейлик мунoсабати билан
аталган. Шунинг учун ҳам бу фан география билан бир қаторда тилшунослик
(ономастика), тарих фанлари билан чамбарчас алоқада ривожланади.
11
Ер шаридаги барча гeoграфик объектларнинг номлари тoпoнимиканинг
фан сифатида ўрганиш
объекти ҳисобланади.
Географик
номларнинг пайдо
бўлиши ёки яратилиш қонуниятларини, ривожланиши ва қайта
номланишини, этимологияси ва грамматик хусусиятларини, тузилиши,
аталиш сабабларини таҳлил қилиш
топонимика фанининг предметини
ташкил қилади.
Топонимика фанининг асосий йўналишларини белгилашда жой
номларининг қандай географик объектларга берилганлиги асос қилиб
олинган. Бу ҳолат топонимиканинг география фанлари тизимида мустаҳкам,
алоҳида ўрин эгаллашини кўрсатади. Бироқ шу ўринда аниқлик киритиш
зарур бўлган терминлар тўпламига тўхталиб ўтмоқчимиз. Сабаби,
топонимика фанини ўрганиш объекти сифатида топонимлар эмас, географик
номлар олинади, бу тушунча топонимларга нисбатан кенгроқ
эканлигини
асослаш учун қуйида географик номларнинг бошқа турларига изоҳ бериб
ўтилади.
Топонимикада ўрганиладиган географик номларнинг энг катта тармоғи
маъмурий-ҳудудий бирликлар,
аҳоли масканлари номларини ўрганувчи соҳа
–
ойконимика (юнонча, “ойкос” – уй, турар жой, макон) деб аталади.
Ойконимлар таркибига шаҳар, қишлоқ, шаҳарча, овул, маҳалла, гузар,
кўчалар кириб, жой номлари орасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган гуруҳни
ташкил этади. Бу номлар жойнинг табиий ва иқтисодий географик шароити,
фойдали қазилмалари, аҳолисининг миллий-этник таркиби, касб-ҳунари,
тарихда юз берган муҳим воқеа ва ҳодисалар ҳақида
батафсил маълумот
беради. Ушбу гуруҳга кирувчи топонимлар таркибида кишиларнинг исм-
фамилияси билан боғлиқ бўлган ойконимлар кўп учрайди, уларни
Do'stlaringiz bilan baham: