Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма – кетлиги
Ёш физиологияси ва гигиена фани барча бакалавриат йўналишлари
бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, ўқув режасига
мувофиқ ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўрта мактаб лицей ва
колледжларда ўқитиладиган биология, генетика, экология, одам ва унинг
саломатлиги фанларидан умумий билим ва кўникмаларга эга бўлишликни
талаб этади
Фаннинг таълимдаги ўрни
Ёш физиологияси ва гигиена талабаларга турли шароитда болалар ва
ўсмирлар организмини соғломлаштириш,Ўзбекистон келажаги бўлган соғлом
авлодни тарбиялаш йўлида ўз билимларини ошириш имконини беради ва бу
олган билимларини етук мутахасис сифатида таълим – тарбия жараёнини
соғломлаштиришга йўналтирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |