Yomgʻirlab sugʻorish uskunalari tajriba tariqasida oʻrnatilishi muhokama qilindi 15 may kuni Innovatsion rivojlanish vaziri Ibrohim Abdurahmonov aqshning Valmont Industries Inc



Download 25,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi25,5 Kb.
#180906
Bog'liq
Yomgʻirlab sugʻ


Yomgʻirlab sugʻorish uskunalari tajriba tariqasida oʻrnatilishi muhokama qilindi 15 may kuni Innovatsion rivojlanish vaziri Ibrohim Abdurahmonov AQSHning Valmont Industries Inc. kompaniyasining Yevropa va Yevro Osiyodagi hududiy vitse-prezidenti Ryudiger Klaasni qabul qildi. 10-14 fevral kunlari Oliy Majlis Senati raisining birinchi oʻrinbosari Sodiq Safoyev boshchiligidagi Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyasining AQSHning Missisipi shtatiga tashrifi chogʻida delegatsiya aʼzolari safidagi Innovatsion rivojlanish va Qishloq xoʻjaligi vazirligi vakillari “Valmont Industries, Inc.” kompaniyasi rahbarlari bilan uchrashib, toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar asosida tajribada sinalgan ilgʻor texnologiyalarni qoʻllagan holda Oʻzbekistondagi qishloq xoʻjalik maydonlarida suv resurslarining sarfini “aqlli texnologiyalar nazorati” yordamida innovatsion sugʻorish tizimlarini yaratish haqida kelishuvga erishilgan edi. I. Abdurahmonov va R. Klaas loyihaning birinchi bosqichi – fermerlik xoʻjaligining 100 gektarli ekin maydonida pilot loyihasi amalga oshirish masalasini muhokama qildilar. Xususan, dala maydonlariga aylanma yomgʻirlab sugʻorish uskunalarini oʻrnatish zarurligi va bu “aqlli qishloq xoʻjaligi” konsepsiyasining bir qismi boʻlishi muhokama qilindi. Mazkur pilot loyiha uchun Toshkent viloyatidan yer maydoni ajratish maqsadga muvofiq deb topildi. Sugʻorish va suvni tejash texnologiyalari boʻyicha uskunalar ishlab chiqarish dunyoda yetakchi kompaniya sanalmish “Valmont Industries, Inc.” bugunda qoʻshni Qozogʻistonda oʻz faoliyatini boshlab yuborgan. – Bugungi kunda Qozogʻistonda 300 tadan koʻproq aylanma yomgʻirlab sugʻorish uskunalarini oʻrnatdik, – dedi R. Klaas oʻz tajribasi bilan oʻrtoqlasharkan. – Fermerlar bu uskunalarni davlat tomonidan taqdim etiladigan subsidiyalar hisobiga xarid qilishmoqda. Shuningdek, R. Klaas Nebraska universiteti huzuridagi Oziq-ovqat uchun suv instituti (The Daugherty Water for Food Global Institute) bilan hamkorlikda fermerlarning malakasini oshirish, ularning talab va istaklarini oʻrgangan holda keyingi aqlli qishloq xoʻjaligi konsepsiyasini tuzish taklifini berdi.

15 may kuni Innovatsion rivojlanish


Инвестициялар - инвестицияларнинг шаклланиши, ишлатилиш йўналишлари ва натижалари билан боғлиқ бўлган инвестицион жараён қатнашчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуидир. Инвестицион жараён-иқтисодий ривожланишнинг ҳал қилувчи омилидир. Инвестицион жозибадорликни ошириш жараёнини бошқариш орқалигина иқтисодий ривожланишни амалга ошириш мумкин. Инвестиция шакллари ва мазмунини узвий боғлиқликда такомиллаштириш-инвестиция ҳажмини мақбуллаштириш ва инвестицион самарани дастурлашнинг зарур шартидир. Иқтисодиётнинг ҳеч қайси бир соҳаси, айниқса, капитал сиғимли бўлган агросаноат мажмуаси капитал жамғаришнинг зарур шарт-шароитларисиз, етарли кўлами ва юқори суръатларисиз амал қилиши ва ривожланиши мумкин эмас. Чунки, биринчидан, агросаноат мажмуи мамлакатимиз иқтисодиётининг бошқа соҳалари билан боғлиқ ривожланади ва қолган тармоқлар ривожи учун қишлоқ хўжалиги ҳам истеъмолчи, ҳам хомашё етказиб берувчи-таъминотчи сифатида қулай ишлаб чиқариш шароитини яратиб беради.Иккинчидан, соҳанинг тараққиёти хусусиятларини ҳисобга олмаслик биргина соҳа ривожланишига салбий таъсир кўрсатибгина қолмасдан, балки иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам катта салбий таъсир кўрсатади. Учинчидан, жаҳон тажрибасидан маълумки, ҳар қандай ривожланаётган давлатнинг иқтисодий стратегияси самарадорлиги қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражаси билан бевосита боғлиқ.
Таҳлиллар кўрсатишича, аграр соҳанинг энг йирик инвестори ҳар доим давлат бўлиб келган ва давлат бюджетидан йўналтирилаётган инвестиция бир неча йўналишларга (ерларнинг мелоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация иншоотларини қуриш ва ишлатиш харажатларини қоплаш) бўлиниши мумкин.
Кейинги йилларда иқтисодиётнинг барча соҳаларига йўналтирилган капитал қўйилмаларнинг йўналиши ва таркиби ўзгариб борди. Жумладан, қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган инвестицияларнинг улуши камайиб бораётганлиги кузатилмоқда. 1991 йилда инвестицияларнинг 25 фоизи қишлоқ хўжалигига йўналтирилган бўлса, 1995 йилга келиб бу кўрсаткич 8,4 , 2000 йилда 5,7, 2004 йилда 4,3, 2008 йилда 3,1 фоизни ташкил қилган.
Бунинг асосий сабаблари бўлиб мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг бюджет маблағлари асосан халқ таълими, соғлиқни сақлаш, мудофаа ва бошқа соҳаларга йўналтирилганлиги; қишлоқ хўжалик корхоналарининг мулкий ва хўжалик юритиш шаклларининг ўзгариши ва самарадорлиги пастлиги, инвестиция имкониятларининг чекланганлиги; чет эл инвестициясини олиб келиш учун фермер хўжаликларининг етарли даражада ҳуқуқий ва иқтисодий билимга эга эмаслиги ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни йўналтириш бошқа соҳаларга нисбатан камайиб бораётганлиги, соҳанинг катта миқдорда хорижий инвестицияларни келтиришга тайёр эмаслиги, келтирилган хорижий инвестиция маблағларидан фойдаланиш самарадорлигининг ниҳоятда паст даражада эканлигини алоҳида қайд этиш лозимдир.2005 йилда хорижий инвестицияларни жалб этиш, жами ижтимоий маҳсулотга нисбатан ҳисоблаганда Англияда 38,7 фоизни, Болгарияда 38,0 фоизни, Германияда 25,5 фоизни, Россияда 22,0 фоизни ташкил этган. Республикамизда кейинги йилларда жалб этилаётган хорижий инвестицияларнинг ҳажми ортаётган бўлсада, юқорида кўрсатилган мамлакатларнинг кўрсаткичларидан бир қадар паст бўлиб қолмоқда.
Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: «Ўз-ўзидан аёнки, ҳеч қайси ўзига ишонган хорижий компания, айниқса хусусий компания чуқур ислоҳотлар амалга оширилмаётган, сармоя киритишнинг зарур кафолат ва истиқболлари мавжуд бўлмаган бозорга қадам босмайди. Бу эса бизнинг зиммамизга хорижий инвестициялар учун имкон қадар кўп қулайлик яратилган муҳитни шакллантириш масалалари билан мунтазам ва атрофлича шуғулланиш вазифасини юклайди», деб таъкидлайди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш чет эл капитали иштирокидаги қўшма корхоналарни кўпайтириш, улар ёрдамида жойларда қўшимча ишчи ўринларини ташкил этиш, замонавий технологияларни киритиш, жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган халқаро андозалар асосида товар ва махсулотлар ишлаб чиқариш имконини берадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини янада ўстириш билан боғлиқ. Ички эҳтиёж жуда катта, маҳсулотни қайта ишлаш, қуритиш ва сақлашда ўз анъаналарига эга бўлган Ўзбекистонда мева - сабзавотни қайта ишловчи корхоналарида ишлаб чиқариш қувватининг 40 фоизидан, вино ишлаб чиқарувчи корхоналар қувватининг 70 фоизидан фойдаланилмоқда, холос. Ишлаб чиқарилаётган кўпгина маҳсулотларнинг сифати ва тури рақобат шароитига ва ҳамда харидорлар талабига тўла жавоб бермайди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш технологияси етарли бўлмаганлиги туфайли ҳар йили сабзавот ва меваларнинг 25-30 фоизи исроф бўлмоқда. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга чет эл сармояларини кенг жалб этиш, улар билан қўшма корхоналар қуришни кўпайтириш орқали жаҳон бозорига чиқиш мумкинБу эса қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида ихчам технология билан жиҳозланган кичик ва ўрта корхоналарни барпо этиш билан чамбарчас боғлиқ. Бунда хусусий ва давлат секторининг узоқ муддатли стратегик ҳамкорлиги муҳимдир. Инвестицион жараёнларни фаоллаштириш хўжаликларда унумдорликни ошириш, уларни интенсив ривожлантириш, қишлоқда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда шарт-шароитларни яратади.
Download 25,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish