Ilmiy rahbar: San’ati tarixi va nazariyasi kafedrasi katta o’qituvchisi, s.f.f.d. (Phd) N.D.Kultasheva Тошкент 2021
ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ САНЪАТШУНОСЛИК ФАКУЛТЕТИ “САНЪАТ ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ” КАФЕДРАСИ 5150200-Санъатшуносслик (тасвирий ва амалий санъат) бакалавриат кундузги таълим йўналиша талабаси
Норчаева Мадина Норчаевнанинг
ХХ-ХI аср Ўзбекистон рангтасвирида санъат ва адабиёт намоёндалари образлари
Мундарижа I.Боб. ўзбекистон тасвирий санъатида санъат ва мадайият намоёндалари сиймоси талқини 1.1 збекистон тасвирий санъатининг илмий назарий ўрганилиши
1.2 тасвирий санъатда маданият намоёндаларининг образлари талқини
II.Боб. Миллий рангтасвирда санъат ва адабиёт намоёндаларининг жанрлар кесимида талқини 2.1. портрет жанрида маданият намоёндалари сиймосининг бадиий талқини
2.2. санъат ва адабиёт намоёндаалари образларининг тарихий жанрдаги акси
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Ўзбекистонда янги тасвирий, маънавий ғоявий йўналишларнинг шаклланиши ўз навбатида, санъат-маданият, таълимнинг барча соҳаларига самарали таъсир этиб, ижодий изланишлар доирасини кенгайтириб, бадиий тафаккур ривожини янада жадаллаштирди. Тарихий, маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятларнинг кенг қатламларини қайта идрок этиш ғоялари, янгиланиш тамойиллари бугунги санъат соҳасининг барча турида ривожланиши катта аҳамиятга эга. Шу ўринда таъкидлаш керакки, кенг миқёсда рангтасвирда санъат ва адабиёт номоёндалари образлари тадқиқ қилиш ва ўрганиш маданиятнинг ажралмас қисмидир. Давлатимиз раҳбари томондан қабул қилинганПҚ-2894-Сон 18.04.2017 “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар ҳиёбонини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳам узоқ ва яқин ўтмишда яшаб ижод қилган шоир ва ёзувчиларимизнинг образларини, Миллий боғ ҳудудида яхлит компазитсия таризда ташкил этилиши орқали мавзунинг бугунги аҳамиятини кўрсатади.
Шу жиҳатдан келиб чиқиб, миллий рангтасвирнинг тарихий ва портрет жанрларида зиёлилар образининг рассомлар ижодида талқинини ўрганиш долзарб масала саналади. Шу мақсадда санъат намояндаларининг бадиий образларини чуқур таҳлил қилиш ва уни оммага намойиш қилиш шунингдек тарих ва бугунги замонавий санъатдаги бадиий образларни таҳлил қилиш, ранг тасвирининг ифодавий функциясини текшириш ранг символикасининг маъно-моҳияти, генетик илдизлари, адабий-естетик зарурлиги сингари жиҳатларни теран изоҳлаш зарурлиги билан мавзу долзарбдир
Битирув малакавий иши объекти ва предмети. 20-21 аср Ўзбек рангтасвирини ўрганиш. Миллий рангтавирда санъат ва адабиёт намояндалари образларининг тарихий ва портрет жанридаги тансифи.
I.Боб. ўзбекистон тасвирий санъатида санъат ва мадайият намоёндалари сиймоси талқини 1.1 Ўзбекистон тасвирий санъатининг илмий назарий ўрганилиши Шу сабабли БМИ устида ишлаш давомида бир қатор забардаст санъатшуносларнинг монография ва мақолаларини ўрганиб чиқишга тўғри келди. Буларга қуйидагиларни киритиб ўтишимиз мумкин: Н.Ахмедованинг “Живопись Центральный Азии ХХ века: традиция, самобытность, диалог” китоби ва мақолалари кўриб чиқилди. Монографияда Ўзбекистонда миллий рангтасвир санъати қандай ташкил топганлиги, ундаги муаммо ва кўринишлари ҳақида кенгдан ёритилган бўлиб, жумладан шу йиллардаги ғарб ва шарқ санъати синтези ҳақида алоҳида тўҳтаб ўтилган. Мавзуни очиб бериш учун санъатшунос олим Р.Х.Такташнинг “Изобразительное искусство Узбекистана (вторая половина ХIX в. – шестидесятые годы XХ в )”нашри муҳим манбаа сифатида кенг фойдаланилди. Китобда мазкур даврларда бадиий майдонда фаол ижод қилган рассомлар ҳақида, жумладан ҳақида таҳлиллар бериб ўтилган. Мустақиллик йиллардаги ранг тасвири ҳақида К.Акилованинг “Поиски смысла” китобидан ва шунингдек Н.Абдуллаевнинг «Ўзбекистон санъати тарихи» китоби манба сифатида фойдаланилди. Шунингдек, “San’at” даврий илмий журналдаги маълумотлар умумлаштирилиб, таҳлил этилди. Ўзбекистон тасвирий санъати намоёндалари ижодига бағишланган алоҳида монография ва каталоглар ҳам асосий илмий манба бўлиб хизмат қилди. 1.2 тасвирий санъатда маданият намоёндаларининг образлари талқини Битирув малакавий ишининг биринчи боби 1.2 қисми “Ўзбекистон тасвирий санъатида маданият намояндалари сиймоси талқини” деб номланиб ўзбекистон тасвирий санъатининг илмий назарий ўрганилиши ва тасвирий санъатида маданийат намояндалари образи талқини ҳамда образларнинг эстетик тасир кучи атрофлича ёритилган. Жумладан: А. Абдуллаев, “Ёзувчи Ойбек ” портрети, Ч, Аҳмаровнинг “Мукаррама Турғунбоева”, “Зулфия”, “Ҳалима Носирова” портретлари ХХ асрнинг 50- йиллари сўнги 60-йиллларининг бошида портрет жанрида самарали ижод қилган Раҳим Аҳмедов, Маннон Саидов, Неьмат Қўзибоев, Юсуф Елизаровлар томонидан яратилган ўзбек зиёлилари образлари ҳақида ёритилган
II.Боб. Миллий рангтасвирда санъат ва адабиёт намоёндаларининг жанрлар кесимида талқини 2.1. портрет жанрида маданият намоёндалари сиймосининг бадиий талқини
2.2. санъат ва адабиёт намоёндаалари образларининг тарихий жанрдаги акси
Битирув малакавий ишнинг " Миллий рангтасвирида санъат ва адабиёт намояндаларининг жанр кесимида таҳлили” деб номланган бобида портрет жанрида маданият намояндалари сиймосининг бадиий талқини ва образларнинг тарихий жанрдаги акси ҳақида сўз боради. Мазкур қисмида тарихий портрет жанрда ишлаган рассомлардан М. Набиевнинг “Абу Райҳон Беруний”, “Бобур”, О. Муиновнинг “Тўмарис”, Шамсрўй Ҳасанованинг “Зебинисо”, “Нодира”
А. Абдуллаев. Ойбек 1949 йил
Аброр Ҳидоятов Отелло ролида 1946 йил
Малик Набиев. Абу Райҳон Беруний 1950, 1972 й
Лутфулла Абдуллаев. Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов. 1938