Яшнобод тумани ХТБ га қарашли 153-мумтаълим мактабида бўлиб ўтган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
“___”_____2021-йил Тошкент ш.
Йиғилиш раиси: С.Султонова-мактаб директори
Йиғилиш котиби: Д.Пўлатов-ММИБДЎ
Иштирок эрди: 1-11-синф раҳбарлари
Кун тартибида:
1. Мактабида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш.
Кун тсртибидаги масала юзасидан мактаб директори С.Султонова сўзга чиқди. У ўз сўзида барча синф раҳбарлари ўқувчиларининг мактаб ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишларини таъминлашлари кераклиги ва ички назоратга олибган ўқувчилари билан олиб борилаётган ишларни кучайтиришлари ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан ма;навий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Пўлатов сўзга чиқди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 18-декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 308-сонли буйруғи ҳақида гапирди. Мазкур буйруқ Умиумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартиибда шуғуилланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида эканлиги ва ушбу буйруққа илова қилинган Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жииҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назора қилиш тартиби тўғриисида ЙЎРИҚНОМА мавжудлиги ҳақида маълумот берди ва йўриқнома ҳақида тўхталиб ўтди. Йўриқнома боблари:
1-боб. Умумий қоидалар
2-боб. Ўқувчиларни таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олиб ва чиқариш тартиби
3-боб. Таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш
4-боб. Таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан таълим муассасасида умумий профилактик тадбирларни амалга оширувчи ходимларнинг асосий вазифалари
5-боб. Таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан якка тартибда шуғулланиш ф аолиятини назорат қилиш
6-боб. Якуний қоидалар
Мазкур Йўриқнома халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди. Таълим муассасаларида таълим олаётган ва таълим муассасаларининг ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан якка тартибдаги профилактик ва тарбиявий тадбирла жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдириш ишлари уш йўриқнома талаблари асосида олиб борилади ва назорат қилинади. Йўриқномага асосан Қуйидаги тоифадаги ўқувчилар таълим муассасасининг ички назорат рўйхати олинади:
ўрнатилган тартибда ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган назоратсиз ёки қаровсиз қолган;
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этганлар;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида таълим-тарбия олаётганлар ё ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётганлар;
таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ё мунтазам равишда қатнашмаётганлар;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлар;
амнистия акти асосида ёки қилмиш ёхуд шахс ижтимоий хавфлилик хусусияти йўқотганлиги сабабли ёки айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлгани ёхуд ярашилганлиги муносабати билан, шунингдек вояга етмаганни жазо қўлламасдан туриб тузатиш мумкин деб эътироф этилган ҳолларда жиноий жавобгарликда озод қилинганлар;
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лелдн жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлар ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етишга қодир бўлмаганлар;
жиноят содир этганликда айбланиб, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланганлар;
мажбурлов чоралари қўлланган ҳолда жиноий жазодан озод қилинганлар;
жазони ўташ муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган ёки афв этиш асо; жазодан озод қилинганлар;
суд ҳукмининг ижроси кечиктирилганлар;
шартли ҳукм қилинганлар, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турларига ҳукм қилинганлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки ихтисослаштирилган ўқув тарбия муассасаларидан қайтиб келганлар;
руҳий касаллик туфайли соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳисобда тург ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлганлар;
тарбияси оғир, жанжалкаш, гуруҳбозликни тарғиб қилувчилар;
мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини мунтазам равишда бузуви ўқувчилар;
нотинч оилалар фарзандлари;
таълим муассасаларига тақиқланган буюмлар (ўткир тиғли жисмлар, ўйин картаси, ту зарарли кимёвий моддалар ва пиротехник воситалар, махсус газ сачратувчи мосламали маънавият ва хулққа салбий таъсир кўрсатувчи бошқа предметлар)ни олиб кирган ё олиб киришга уринганлар;
"Ўқувчи" рейди давомида аниқланганлар;
ўқувчилар орасида ўтказилган психологик сўровномалар натижасида руҳий ҳолати салбий ўзгаришлар аниқланган ўқувчилар.
Ўқувчилар таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига 3-бандда қайд этилган қилмишларни хавфлилик ва оғирлик даражасига қаираб уч, олти, тўққиз ой ва бир йил муддатга олинади.
Ушбу муддат ўқувчининг хулқида ижобий ўзгаришлар кузатилгунга узайтирилиши мумкин.
Ўқувчиларни таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олиш синф раҳбар маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг билдиришномаси ёки ичл ишлар органининг профилактик ҳисобга олганлиги ҳақидаги қарори асосида таълим муассаса директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Мазкур буйруқ билан рўйхатга олинга ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг оъмини босувчи шахсларга 3 кун муддатда буйруқдан кўчирма тақдим этилади.
Ўқувчини ички назорат рўйхатига олиш ҳақидаги буйруқда ўқувчи якка тартибда профилактик тадбирларни олиб борувчи масъул ходим(лар) ҳақида маълумотлар ҳам кўрсатилиши шарт.
Ўқувчилар билан якка тартибда профилактик тадбирларни олиб борувчи масъул ходим сифатида синф раҳбари, мактаб психологи, ёшлар етакчиси ёки тажрибали педагоглардан бир нафари (зарур ҳолларда бир неча масъул) бириктирилади.
Ўқувчиларни ички назорат рўйхатидан чиқариш уларнинг хулқида ўзгаришлар кузатилганда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, синф раҳбари ва ўқувчига бириктирилган масъул ходимнинг биргаликдаги билдиришнома ёки ички ишлар органининг профилактик ҳисобдан чиқариш ҳақидаги қарори (шу ҳисобда турганлар учун) асосида таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Билдиришномада ўқувчи билан олиб борилган якка тартибдаги профилактик тарбиявий ишлар ва уларнинг натижалари асосланган ҳолда кўрсатилган бўлиши лозим.
Шу билан бир қаторда мазкур йўриқномада
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг асосий вазифалари, Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчисининг асосий вазифалари, Синф раҳбарларининг асосий вазифалари, Таълим муассасаси психологининг асосий вазифалари, Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари кўрсатиб ўтилганлиги ҳақида гапирди ва синф раҳбарларининг вазифаларига тўхталиб ўтди.
Синф раҳбарларининг асосий вазифалари:
таълим муассасаси ва ундан ташқарида ўқувчилар томонидан тақиқланган буюмлар (ўткир тиғли жисмлар, ўйин картаси, турли зарарли кимёвий моддалар ва пиротехник воситалир, махсус газ сачратувчи мосламалар, қимматбаҳо буюмлар, маънавиятга ва хулққа салбий таъсир кўрсатувчи бошқа предметлар)ни олиб юриш мумкин эмаслиги ҳақида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш;
ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг оилавий шароитини ўрганиш;
ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда тўгаракларга жалб қилиш;
ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг таълим муассасаси ва синф миқёсида ўтказиладиган турли маданий-маърифий тадбирларга мунтазам равишда жалб қилиш;
ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг бўш ўзлаштираётган фанлар бўйича фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб бориш, фан о қитувчисига дарсларда ушбу ўқувчини фаоллаштириш юзасидан керакли тавсиялар бериш;
ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг дарслаирга тўлиқ ўқув қуроллари билан иштирок этиши ва давоматини, шунингдек одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини кунлик назорат қилиб бориш;
ички рўйхатга олинган ўқувчилар мактабга келмай қолган ҳолатда зудлик билан шу куннинг ўзида (соат 10:00 гача) уларнинг ота-оналари билан телефон орқали боғланиб, вазиятга ойдинлик киритиш, ота-онаси билан боғланиш имкони бўлмаганда, таълим муассасаси раҳбариятини огоҳлантириш;
ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг ўқиши ва хулқида кузатилаётган ҳар қандай ўзгаришларни уларнинг ота-оналари ва мактаб раҳбариятига маълум қилиш каби вазифаларни бажаришлари кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
Шундан сўнг кун тартбидагаи масала йзуасдан ЎИБДЎ С.Мирхолиқова сўзга чиқди. У ўз сўзида барча синф раҳбарлари синфидаги ўқувчиларнинг оилавий шароитлари билан танишган бўлиши ва уларнинг ота-оналари билан доимий равишда алоқада бўлишлари кераклиги ҳақида гапирди. У ўз сўзини давом эттар экан ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг синф раҳбарлари рўйхатдаги ўқувчилар билан ҳар доим суҳбатлар ўтказиши ва уларга бириктирлган мураббийлар билан алоқада бўлишлари ва уларнинг дарслар ва тўгаракдаги иштирокидан хабардор бўлиб туришлари ва зарур холлада уларнинг ота-оналарини хабардор қилишлари кераклиги ҳақида гапирди.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда йиғилиш
Қарор қилади:
1. Барча синф раҳбарлари Халқ таълими вазирининг 2020 йил 18-декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 308-сонли буйруғи билан таништирилсин.
2. Ўқувчиларнинг дарс машғулотларидаги иштирокини таъминлаш синф раҳбарлари зиммасига юклатилсин
Йиғилиш раиси: С.Султонова
Котиб: Д.Пўлатов
Do'stlaringiz bilan baham: |