Яримўтказгичлар ва полимерлар физикаси кафедраси



Download 28 Kb.
Sana13.07.2022
Hajmi28 Kb.
#785445
Bog'liq
Yarim oʻtkazgich hisoboti



ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАР ВА ПОЛИМЕРЛАР ФИЗИКАСИ КАФЕДРАСИ
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети физика факультетида 2011 йил декабрида “Яримўтказгичлар ва диэлектриклар” кафедраси ва “Полимерлар физикаси” кафедраси бирлаштирилиб, “Яримўтказгичлар ва полимерлар физикаси” кафедраси номи берилади. Ушбу кафедра таркибига 2014 йилда “Физикавий электроника” кафедраси қўшилади ва факультетнинг йирик ва етакчи кафедраларидан бирига айланади. “Аммо уларнинг ҳар бири алоҳида ҳам бой тарихи ва анъаналарига эга.
“Яримўтказгичлар ва диэлектриклар” кафедрасига 1970 йили проф. А.Т. Тешабоев асосчилигида “Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси” кафедраси ташкил қилинди. Уни 1970-1981 йиллари проф. А.Т. Тешабоев, 1981-1996 йиллари проф. С. Зайнобидиновлар бошқардилар. Кафедрани 1996 йилдан ҳозиргача проф. С.И. Власов бошқариб қелган.
“Полимерлар физикаси” кафедраси 1994 йили акад. С.Ш. Рашидова ташаббуси билан ташкил топган “Полимерлар физикаси” кафедраси ушбу соҳа мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш соҳасида Марказий Осиёда ягонадир. Кафедрани 1994-1996 йилларда акад. С.Ш. Рашидова, 1996-2006 йилларда проф. Т.И. Усманов ва 2006- 2010 йилдан акад. С.Ш. Рашидова бошқариб келган. 2010-2011 йилларда ф.м.ф.д. А.Холмуминов мудирлик қилган
Билашгандан сўнг, Яримўтказгичлар ва полимерлар кафедрасини 2012-2017 йилларда ф.-м.ф.н. доц Д.Э.Назиров , 2017-2019 ф.-м.ф.н. доц А.А.Насиров ва 2019-йилдан бери ф.м.ф.д. проф А.А. Холмуминов мудирлик қилмоқда.келмоқда.
ХХ асрнинг 60-йилларига келиб жаҳон бўйлаб кеза бошлаган электроника саноати инқилобининг шамоли Ўзбекистонда ҳам бир қатор электрон асбобсозлигига оид завод ва корхоналар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг Тошкент, Чирчиқ ва бошқа шаҳарларда ташкил топиши ва ривожланиши яримўтказгичлар физикаси бўйича илмий тадқиқотларни жадаллаштириш ва чуқурлаштириш заруратини яратди ва бу ҳол ушбу соҳа йўналишлари учун яримўтказгичлар физикаси каби та`лим йўналишларини тамомлаган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш вазифасини долзарб қилиб қўйди. Республика ҳукуматининг олий та`лим тизими олдига қўйган ушбу ўта масул топшириғини Ўрта Осиё давлат университети раҳбарияти (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) ўз зиммасига олди ва 1960 йилда физика факултетининг назарий физика кафедраси базасида яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси илмий йўналиши ва мутахассислигининг пойдеворига дастлабки “ғишт”ни ушбу кафедра ва унинг қошидаги яримўтказгичлар муаммолари лабораторияси мудири, ф.-м.ф.д., проф. Г.М. Авакянтс қўйди ва яримўтказгичлар физикаси бўйича дастлабки мутахассислар тайёрлана бошланди. Авакянтс Г.М. 1966 йили Арманистон ФА мухбир-аъзоси этиб сайланди ва Арманистон ҳукуматининг таклифи асосида Ереванга кўчиб кетди ва унинг шогирди, ушбу соҳанинг илк мутахассисларидан доц. А.Т. Тешабоев яримўтказгичлар муаммолари лабораториясининг ва ихтисосликнинг раҳбари этиб тайинланди ва 1966-1981 йилларда бу илмий йўналиш ва ихтисосликка кўплаб иқтидорли маҳаллий ёшлар жалб этилди. 1960-1970 йилларда назарий ва экспериментал тадқиқотлар қуйидаги мавзулар бўйича ўтказилди: яримўтказгич асбобларнинг реактив; диодларда ўта юқори частотали токларнинг ўтиш хусусиятлари; диодларда дифференсиал қаршиликнинг пайдо бўлиш шартлари ; р-и-н структураларда ўта юқори частотали қувватларнинг қайтаулагичларини яратиш муаммолари; яримўтказгичлар асосида фотоўзгартиргичлар яратиш, органик яримўтказгичлар.
Зайнобидинов Сирожиддин Зайнобидинович
Зайнобидинов Сирожиддин Зайнобидинович - 1945 йил Андижон вилоятида туғилган. 1963-1971 йиллар Тошкент Давлат университетининг (ҳозирда ЎзМУ) физика факультетида талаба, 1971-1979 йиллар яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси кафедрасида катта лаборант, ассистент, илмий ходим, 1979-1981 йиллар Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги илмий-тадқиқот бошқармасининг бош назоратчиси, 1981-1996 йиллар ЎзМУ физика факультетининг “Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси” кафедрасининг мудири, 1992-1996 йиллар физика факультетининг декани лавозимларида ишлади. С.З. Зайнобидинов 1987 йили докторлик диссертатциясини ҳимоя қилган, ўзининг «Кремнийга ташқи таъсирлар физикаси» илмий мактабини яратди. Ўтган даврда унинг раҳбарлигида 4 та фан доктори, 15 та фан номзоди етишиб чиқди. С.З. Зайнобидинов 1995-2008 йиллар Ўзбекистонда Физика жамиятига раислик қилди, 1996-2006 йиллар Андижон Давлат университетиинг ректори, шунингдек ўриндошлик асосида “Қаттиқ жисмлар физикаси” кафедрасининг мудири лавозимларида ишлаган. С.З. Зайнобидинов АҚШнинг Нью-Юорк ва Калифорния фан, таълим, техника ва санъат Академияларининг академиги, халқаро биографик марказининг фахрий аъзоси (Кембридж), халқаро олий таълим Фанлар академиясининг академиги (МДҲ, Россия, Москва), Ўзбекистон Республикасининг “Олий таълим”, ҳамда “Ўрта махсус касб-таълим аълочиси” унвонларига эга. Фан соҳасидаги Беруний номидаги Давлат мукофоти лауряати (1992 й.). Ҳозирда проф. С.З.Зайнобидинов Андижон Давлат университетиинг “Қаттиқ жисмлар физикаси” кафедраси мудири. 30 га яқин монография, ўқув қўлланмалар, 300 дан ортиқ илмий, 6та муаллифлик гувоҳномаси, илмий-услубий ва публицистик мақолалар, маърузалар тезислар муаллифи.
Мустақиллик йилларида университет таълими тизимида янги «Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси» ва «Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш» магистратура йўналишлари очилди ва мазкур йўналиш ва мутахассисликларнинг Давлат таълим стандартлари, намунавий ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилди.
Ўзбекистонда Фанлар Академиясининг «Физика-Қуёш» ИИЧБ физика-техника институти базасида кафедра билан проф. С.И. Власов раҳбарлигидаги қўшма ўқув-илмий марказ очилган ва у муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.
Кафедрада «Физика» йўналишидаги бакалавриатурада “Механика” ва “Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси” курсларидан, иккита магистратура: «Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси» (5А440103) ва «Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш» (5А440122) йўналишларида 24 та махсус курслар бўйича ўқув жараёнлари олиб борилади.
Сўнгги йилларда бажарилаётган илмий тадқиқотлар мавзулари қуйидагича: “Яримўтказгич-диэлектрик ўтиш қатламларини ўрганиш” (С.И. Власов, А.А. Насиров, П.Б. Парчинский, А.Ю. Бобылев, Л.Г.Лигай); “Органик ва ноорганик моддаларнинг яримўтказгич хоссаларини ўрганиш” (А.Т. Мамадалимов, Т. Усмонов, Б.Е. Тўраев); “Кремнийда диффузия ва нуқсонлар-киришмалар ўзаро таъсирлашувини ўрганиш” (Д.Е. Назиров, М.И. Базарбаев, А.А.Иминов); “Ноанъанавий киришмалар билан легирланган кремний хоссаларини ўрганиш” (Х.С. Далиев, А.Ж. Акбаров, И.Х.Хомиджонов), “Компенсирланган кремнийда деформатсия ҳодиса-лари” (О.О. Маматкаримов, И.Г. Турсунов, Р.Х. Хамидов, У.А. Туйчиев).
Кафедра профессор-ўқитувчилари ва илмий матаб вакиллари томонидан фундаментал илмий тадқиқотлар асосида қуйидаги натижалар олинди:
- марганец, темир, кобальт ва никель билан диффузиявий легирлаш йўли билан зарур солиштирма қаршиликли компенсирланган кремний олиш технологияси яратилди.
- кремнийда никель киришмаларининг асосий қисми электр нофаол ҳолатда бўлиши, улар претципитатлар ҳосил қилиши, претципитатлар ҳосил бўлиш кинетикаси, киришмавий претципитатлар турли ўлчам ва шаклларга (игнасимон, дисксимон, линзасимон ва сферасимон) эга бўлиши, улар бир неча сферасимон шаклдаги силитцид қобиқлари ёки бир турдаги силитцид қатламидан иборат эканлиги, ҳажмида асосий киришма никель атомлари, шунингдек, темир атомлари мавжудлиги биринчи марта замонавий электрон микроскоплар ёрдамида аниқланди; претципитатларнинг ташқи таъсирлар остида (босим, нурланиш, термик ишлов) парчаланиш жараёни уларнинг ўлчами ва шаклига боғлиқлиги биринчи марта тасдиқланди;
- компенсирланган кремнийнинг ҳар тарафлама статик босим остидаги тензохусусиятлари легирланган кремнийга нисбатан анча юқори бўлиши, уларнинг тензосезгирлиги ва киришмавий сатҳларнинг барик силжиш коэффитциентлари, компенсирланган кремний асосидаги Шоттки тўсиғий структураларнинг тензохусусиятлари компенсирланган кремний материалининг тензохусусиятларига нисбатан юқори эканлиги, қўшимча тензоеффект базанинг қаршилиги ва потентсиал тўсиқнинг камайиши билан боғлиқ физик механизм орқали тушунтирилди;


Download 28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish