Ярим ўтказгичларнинг магнит хоссалари Режа: I. Кириш II. Асосий қисм



Download 247,23 Kb.
bet1/5
Sana24.06.2022
Hajmi247,23 Kb.
#699719
  1   2   3   4   5

Ярим ўтказгичларнинг магнит хоссалари
Режа:
I. Кириш
II. Асосий қисм

  1. Ярим ўтказгичларнинг магнит хоссалари

2. Ярим ўтказгичларнинг оптикавий хоссалари.

2.1. Икки ўлчамли системаларда люменесценция

2.2. Квантлашган икки ўлчамли тизилмаларда ёруғликнинг ютилиши

2.3. Қўрғошиннинг халькогенидли бирикмаси асосида ҳосил қилинган ўлчамли квантлашган тузилмада ёруғликнинг анизотропик ютилиши


III. Хулоса
IV. Фойдаланилган адабиётлар


Ярим ўтказгичларнинг магнит хоссалари
Моддаларнинг магнит хоссалари пайдо бўлиши қуйидагича тушунтирилади:
а) Атомлар ядродан ва улар атрофида айланадиган электронлардан иборатдир.
Орбита бўйлаб айланма ҳаракат қилаётган электронлар зарядли зарраларнинг бир томонга тартибли ҳаракатини эслатади. Демак орбита бўйлаб айланма ҳаракат қилаётган электрон ток моментини ҳосил қилади. Бу эса ўз навбатида магнит моментини ҳосил қилади.
б) Электрон орбита бўйлаб ҳаракат қилишдан ташқари ўз ўқи атрофида ҳам айланма ҳаракат қилади. Бу ҳаракат ҳам кичкина ток момент ива магнит моментини ҳосил қилади.
в) Атом ядролари ҳам ўз мувозонат вазиятлари атрофида тебранма харакат қилади. Бу эса ўз навбатида магнит моментини ҳосил қилади. Шундай қилиб қаттиқ жисмларни ташкил қиладиган атомлардаги кичик зарраларнинг ҳаракати туфайли ҳар бир атом кичкинагина магнит моменти ҳосил қилади. Қаттиқ жисмларни ташкил қилган атомларнинг ана шундай магнит моментларининг йиғиндиси шу жисмнинг магнит хоссасини белгилайди.



Моддаларни ташқи магнит майдонига киритилганда улар ташқи майдонга таъсир кўрсатиб бу майдонларни сусайтиради ёки кучайтиради.
а) Моддаларнинг баъзилари ташқи майдонни сусайтиради. Ташқи майдон ва ички майдон йиғиндиси умумий майдонни ташкил қилади:

-магнит индукция вектори деб аталади.
-магнит сингдирувчанлиги дейилади.
бўлган моддалар диамагнитлар дейилади.
бўлса моддалар парамагнитлар деб аталади.
бўлса ферромагнитлардир.
Тўлмаган d ва f электрон қобиқга эга бўлган металларнинг барчаси парамагнитдир . Мис, висмут ва бошқа металлар диамагнитлардир. Ташқи магнит қўйилмаганда диамагнит моддалар атомлари ва молекулаларининг магнит моментлари нолга тенг бўлади. Шу туфайли электрон қобиқлари тўлиқ тўлган атом ва молекулаларда диамагнитизмни кузатиш мумкин.
Ток ташувчи эркин электронлар ташқи магнит майдон таъсирида майдон йўналиши атрофида айланишига (прецессия) олиб келади. Бу айланиш йўналиши Ленц қоидасига асосан аниқланиб, ҳосил бўлган магнит майдон ташқи майдонга тескари йўналади. Бу ҳодиса эркин электронларнинг Ландау диамагнетизми деб аталади.
Магнетиклар учун Кюри нуқтаси деб аталадиган температура мавжуд бўлиб бу температурадан пастда парамагнитиклар ферромагнитга айланади
Ядровий магнит резонанс, циклотрон резонанс ива электрон парамагнит резонанси ҳодисалари моддаларнинг магнит хоссалари билан чамбарчас боғлиқдир.
Масалан: Ўзида жуфтлашмаган электронлари бўлган атомларда кучли магнит майдонига киритилиб турганда ташқаридан бериладиган ўзгарувчан магнит майдон энергиясини резонанс ютиши ҳодисаси юз беради. Бу ҳодиса ЭПР дейилади.
Ташқи ўзгармас магнит майдони таъсирида атомлардаги электронларнинг энергетик сатҳларининг бир неча сатҳларга бўлиниб кетиши ядровий магнит резонанси ҳодисаси дейилади.
Ушбу магнит хоссаларга асосланиб ишлайдиган спектроскопик физик усуллар ярим ўтказгичларни ўрганувчи асосий методлар ҳисобланиб, илмий-тадқиқот ишларида жуда кўп қўлланилади.



Download 247,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish