Япониянинг “Ара” номли қурилиш компанияси ва Ўзбекистон
ҳукуматлари ўртасида Сергели туманидан ўтадиган ер усти метросининг
иккита бекати қурилиши ишлари бажарилиши юзасидан қурилиш-пудрат
шартномаси имзоланди. Ушбу шартномада арбитраж изоҳи келтирилиб
низолар Тошкент халқаро арбитраж маркази (ТХАМ) да кўрилиши,
шартномаган нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ажбитраж
жараёнига нисбатан (ТХАМ) қоидалари қўлланилиши белгиланди. Қурилиш
ишлари олиб борилаётган бир вақтда Ўзбекистон тарафи гарчанд
шартномада лойиҳа тугалланиши 2021 йил март ойида бўлса-да, 2020 йил 1-
сентябрь, яъни Ўзбекистон Республикаси мустақиллик кунига қараб
тугатишни талаб қилди. Япония компанияси қурилишни шошма-шошорлик
билан олиб борилмслигини билдирди. Ўзбекистон тарафи ундан шартномани
бекор қилишини билдириб, ТХАМга мурожаат қилди. Япония тарафи ҳам
арбитражга ўз эътирозини билдирди. Низо ТХАМда кўрилиши холис ва
адолатли бўлмаслигини, ad hoc арбитражида кўрилишини талаб қилди.
САВОЛ:
1.
Япония компаниясининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ТХАМ ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж марказига
эътирозлари қанчалик асосли ва қонуний эканлигини таҳлил қилинг?
2.
Ad hoc арбитражига боришни ўйлаб кўринг ва бу вазиятда
арбитражнинг қайси тури низони қулай ва адолатли ҳал этишни
таминлайди?
3.
Ушбу иш ҳақиқаидан ҳам арбитражга тегишлими ва Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ТХАМ ҳузуридаги Тошкент
халқаро арбитраж маркази томонидан кўриб чиқилиши мумкинми ёки
йўқлигини таҳлил қилинг?
4.
Арбитраж келишувининг қандай турлари мавжуд ва улар қандай
фарқланади.
5.
Арбитраж келишуви ва халқаро тижорат ажбитражидаги қоида
ўртасидаги фарқни тушунтириб беринг.
Биз ҳаммамиз фуқаролик ва иқтисодий низоларнинг ҳал этишни энг
анъанавий тизими билан танишмиз, яъни бизнинг билишимизчи барча
низоларни суд тартибида ҳал этиш бу энг самарали усул деб ўйлаймиз.
Юзага келган низоларнинг хал этишни бошқа кўплаб усуллар мавжуд.
Булардан амалиётда энг кўп қўлланиладиган, музокаралар, воситачилик ва
арбитраж хисобланади. Дунё ҳуқуқ тизимида келишув ва муросага келиш
бир неча асрлардан буён мавжуд бўлиб келмоқда ва бу энг самарали восита
хисобланади, айнан шу сабабли бўлса керак, кўпчилик судлар тарфлар судга
мурожаат қилишидан олдин ўзаро келишувга эришишни талаб қилишади.
Низони ҳал этишни муқобил усули бу судга нисбатан қулай ва арзон
хисобланади, шунингдек ҳозирги кундаги дунё статистикасига эътибор
берадиган бўлсан иқтисодий низоларнинг атига 5% судгача етиб боради,
қолган 95% низолар музокаралар, келишувлар, воситачилик ва медиация
тартибида ўз ечимини топмоқда.
Бизга берилган юқоридаги муаммоли вазиятда ҳам Ўзбекистон
Республикаси хукумати билан, Япония компанияси ўртасида тузилган
шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан низони кўришимиз
мумкин. Мазкур бизга берилган муаммоли вазиятни қуйдаги саволлар
ёрдамида тизимли асосда таҳлил қиламиз.
1.
Япония компаниясининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ТХАМ ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж марказига
эътирозлари қанчалик асосли ва қонуний эканлигини таҳлил қилинг?
2.
Ad hoc арбитражига боришни ўйлаб кўринг ва бу вазиятда
арбитражнинг қайси тури низони қулай ва адолатли ҳал этишни
таминлайди?
3.
Ушбу иш ҳақиқаидан ҳам арбитражга тегишлими ва Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ТХАМ ҳузуридаги Тошкент
халқаро арбитраж маркази томонидан кўриб чиқилиши мумкинми ёки
йўқлигини таҳлил қилинг?
4.
Арбитраж келишувининг қандай турлари мавжуд ва улар қандай
фарқланади.
5.
Арбитраж келишуви ва халқаро тижорат ажбитражидаги қоида
ўртасидаги фарқни тушунтириб беринг.
Бизга маълумки тарфлар ўртасида тузилган шартномага шартномада
арбитраж изоҳи келтирилиб низолар Тошкент халқаро арбитраж маркази
(ТХАМ) да кўрилиши, шартномаган нисбатан Ўзбекистон Республикаси
қонунчилиги,
ажбитраж
жараёнига
нисбатан
(ТХАМ)
қоидалари
қўлланилиши белгиланган.
“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонунга асосан Халқаро
тижорат арбитражига тарафларнинг келишувига биноан тижорат хусусиятига
эга бўлган ҳам шартномавий, ҳам шартномадан ташқари барча
муносабатлардан юзага келадиган низолар берилиши мумкин.
Шунингдек, агар:
1) арбитраж келишуви тарафларининг тижорат корхоналари уни
тузиш пайтида турли давлатларда жойлашган бўлса; ёки
2) қуйидаги жойлардан бири тарафлар ўз тижорат корхоналарига эга
бўлган давлатдан ташқарида жойлашган бўлса:
а) арбитраж жойи, агар у арбитраж келишувида ёки унга мувофиқ
белгиланган бўлса;
б) тижорат муносабатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг
катта қисми ижро этилиши керак бўлган ҳар қандай жой ёки низо предмети
билан кўпроқ чамбарчас боғлиқ бўлган жой; ёки
3) тарафлар арбитраж келишувининг предмети биттадан кўпроқ
мамлакат билан боғлиқ эканлиги тўғрисида тўғридан-тўғри келишиб олган
бўлса, арбитраж халқаро деб ҳисобланади.
Ушбу модда тўртинчи қисмининг мақсадлари учун, агар тараф:
1) биттадан ортиқ тижорат корхонасига эга бўлса, арбитраж келишуви
билан кўпроқ чамбарчас алоқага эга бўлгани тижорат корхонаси
ҳисобланади;
2) тижорат корхонасига эга бўлмаса, унинг одатдаги жойлашган ери
(яшаш жойи) эътиборга олинади.
Ушбу Қонун муайян низоларни арбитражга топшириш мумкин
эмаслиги ёки бу низоларни арбитражга фақат ушбу Қонуннинг қоидалари
ҳисобланмайдиган қоидаларга мувофиқ топшириш мумкинлиги белгиланган
ҳар қандай бошқа Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилишига
таъсир қилмайди.
Юқоридаги келтириб ўтилган қонуни нормаси ва тарафлар ўртасида
тузилган шартномага қараб хулоса қиладиган бўлсак бизга берилган
муаммоли вазиятди тарафлар ўртасидаги низони ТХАМ да кўрилишига хеч
қандай чеклов мавжуд эмас.
Процессуал масалалар ҳал қилингандан сўнг, ҳар қандай
арбитражнинг асосий вазифаси низонинг моддий ҳолатларини аниқлашдир.
У буни тарафлар ўртасидаги келишувни ўрганиш, бошқа тегишли
ҳужжатларни (шу жумладан ёзишмалар, йиғилишлар баённомалари ва
бошқаларни) кўриб чиқиш ва зарур бўлганда гувоҳларни тинглаш орқали
амалга оширади. Кейинчалик арбитраж қарорни фактик ҳолатларга, адолатли
ва оқилона деб ҳисобланган жиҳатларга ёки кўпроқ қонунларга асосан қабул
қилади.
Агар
аниқланган
тегишли
фактик
ҳолатлар зарурият
туғдирмаса, низоларни
ҳал
қилиш
учун
арбитраж
тарафлар
ўртасидаги дастлабки тузилган
келишув
доирасидан
чиқишга
ҳожат бўлмаслиги мумкин.
Ушбу
шартномалар,
айниқса,
халқаро
савдода шартномаларда батафсил келтириб ўтилган бўлади.
Масалан, халқаро қурилиш шартномалари кўп сонли саҳифалардан иборат
бўлиб, улар таркибида батафсил чизмалар, режалар ва техник шартлар
мавжуд. Бундай тафсилотлар келишувни тарафларнинг нима мақсад
қилганлигини, қандай вазифа ва мажбуриятларни ўз зиммаларига
олганликларини ҳамда
қандайдир
мажбуриятни
бажармаслик
учун қайси тараф жавобгар
бўлишини тушунишга
имкон
беради.
У
шартноманинг “тартибга солувчи ҳуқуқ”, “қўлланиладиган ҳуқуқ” ёки
“тегишли ҳуқуқ” деб номланадиган ҳуқуқ тизими томонидан таъминланади.
Бу
ҳар
хил
атамаларнинг
барчаси
шартномани
талқин
қилиниши ва ҳақиқийлигини, тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини,
ижро этиш услуби ва шартномани бузиш оқибатларини тартибга солувчи
махсус ҳуқуқ тизимини англатади. «Шунга кўра, тарафлар қайси битимни
тузганлигини
билиш етарли
эмас,
балки ушбу
шартномага
қайси
қонун қўлланилишини билиш
ҳам
муҳимдир. Миллий
характердаги шартномада тегишли мамлакат ҳуқуқи қўлланиладиган ҳуқуқ
ҳисобланади.
Арбитраж – тарафлар ўртасидаги низоларни анъавий судлардан ҳоли
муқобил ҳал этиш шакли саналади. Суд жараёнига нисбатан кўплаб
афзалликларга эгалиги сабабли, арбитраж халқаро тижорат низоларини ҳал
қилишда энг мақбул ва энг кенг қўлланиладиган механизмга айланди.
Халқаро арбитраж "институционал" ёки "ad hoc" бўлиши мумкин. Ушбу
иккала арбитраж шакли ўртасида назарий ва амалий фарқлар мавжуд.
Халқаро
тижорат
арбитражи
тўғрисидаги
УНСИТРАЛ намунавий қонунининг 2 (а) -моддасида арбитражга қуйидагича
таъриф
бериш
орқали
унинг ҳам
ad
hoc,
ҳам
институционал шаклларини эътироф этади: “арбитраж” — доимий арбитраж
институти томонидан бошқарилиши ёки бошқарилмаслигидан қатьий назар
ҳар қандай арбитражни англатади;
Институционал
арбитраж: арбитраж
институти томонидан
бошқарилади.
Аd hoc арбитраж: арбитраж институти томонидан бошқарилмайди.
Шу бидлан бир қаторда Ad hoc арбитраж - тарафлар бирон бир
арбитраж институтига мурожаат қилмасдан маълум бир шартнома ёки низо
учун хос бўлган арбитражни тузиш тўғрисида келишиш орқали вужудга
келтирилади. Тарафлар арбитраж тартиб-таомилини (шартнома бўйича
музокараларда ёки низо вужудга келганидан кейин)ишлаб чиқиш ва алоҳида
шакллантиришга
келишишни
ёки мавжуд тартиб-таомил қоидаларига
қўшилишни танлашлари мумкин. Амалиётда, тарафлар алоҳида қоидаларни
шакллантириш учун музокаралар олиб боришга вақт ва пул талаб этилиши
ҳамда
бундай
ишлаб
чиқилган
тартиб-таомил амалда лозим
даражада ишламаслиги сабабли, тарафлар кўпинча мавжуд қоидаларга
қўшилишади.
Мазкур иш аd hoc ажбитражида кўрилиши ёки ТХАМда кўрилиши
ишни моҳиятига тасир қилмайди, менинг фикримча низо ТХАМда кўрилса
муаммо тезроқ ўз ечимини топади, чунди тарафлар ўрталарида тузилган
шартномада хам низо хал этилиш жойи ва унда қўлланиладиган ҳуқуқ
нормаси аниқ кўрсатиб ўтилган.
Тарафларнинг шартномавий хусусиятга эгалигидан ёки эга
эмаслигидан қатъи назар, бирор-бир аниқ ҳуқуқий муносабат билан боғлиқ
бўлган, улар ўртасида юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган барча
ёки муайян низоларни арбитражга топшириш тўғрисидаги келишуви
арбитраж келишуви ҳисобланади. Арбитраж келишуви шартноманинг
арбитраж шарти ёки алоҳида келишув тарзида тузилиши мумкин. Арбитраж
келишуви ёзма шаклда тузилади.
Агар арбитраж келишувининг мазмуни арбитраж келишуви ёки
шартнома оғзаки шаклда тузилганлигидан ёки тузилмаганлигидан қатъи
назар, тарафларнинг ҳаракати асосида ёхуд бошқа воситалар ёрдамида
бирор-бир шаклда қайд этилган бўлса, ушбу келишув ёзма шаклда тузилган
деб ҳисобланади. Арбитраж келишувини ёзма шаклда тузиш тўғрисидаги
талаб электрон хабар орқали, агар ундаги ахборот келгусида ундан
фойдаланиш учун очиқ бўлса, қаноатлантирилади. Электрон хабар тарафлар
маълумотларни юбориш орқали узатадиган ҳар қандай хабарни англатса;
маълумотлардан хабардор қилиш электрон, магнит, оптик ёки худди шундай
воситалар, шу жумладан электрон маълумотлар алмашиш, электрон почта,
телеграмма, телекс ва телефакс ёрдамида, бироқ улар билан чекланмаган
ҳолда тайёрланган, юборилган, қабул қилиб олинган ёки сақланаётган
ахборотни англатади. Бундан ташқари, арбитраж келишуви даъво аризасини
алмашиш ва даъвога доир фикр билдириш орқали тузилиб, уларда
тарафлардан бири келишув мавжудлигини тасдиқлаётган, бошқаси эса бунга
қарши эътироз билдирмаётган бўлса, ушбу келишув ёзма шаклда тузилган
деб ҳисобланади.
Шартномадаги арбитраж шартини ўз ичига олган бирор-бир ҳужжатга
ҳавола, башарти ушбу ҳавола айтиб ўтилган шартни шартноманинг бир
қисмига айлантирса, арбитраж келишуви ҳисобланади.
Агар тарафлар арбитраж келишувида кўрсатмаган бўлсада даъвони
таъминлаш чораларини қуллаш арбитраж томонидан амалга оширилади, ва
бу тарафлар ўртасидаги арбитраж келишувига зид ҳисобланмайди.
Юқорида келтириб ўтилган манбаларга тайанга ҳолда хулоса
қиладиган бўлсак, бизга берилган муаммоли вазиятда тарафлар ўртасида
тузилган шартномага қараб вазиятга ечим бериш мақсадга мувофиқ, чунки
томонлар ўртасида тузилган шартномада низоли вазиятлар юзасидан барча
масалалар кўрсатиб ўтилган, шунга асосан низо ТХАМ да хал этилиши
мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |