Феврал ойининг 1-хафтаси
Машғулот: Табиат билан таништириш.
Мавзу: пиёз ва сабзи экиш.
Максад: Болалардаги ўсимликлар хақидаги билимларини ва тасаввурларини мукаммаллаштириш,болаларда тасаввурий фикрлашни, тўлиқ ва тўғри сўзлашни ўргатиш. Ўсимликларга бўлган ғамхурлигини, мехрини ошириш ва уларни парваришлаш хақидаги маълумотларни бериш.Майда маторикани ривожлантириш,тилга бўлган қизиқишини ошириш,болалар луғатини янги сўзлар билан бойитиш.Жамоада ишлаш орқали бир-бирига бўлган дўстона муносабатини янада мустахкамлаш.
Жихозлар:Очик майдон, сабзавотлар ,сабзи ва пиёз ,Майдонча ер участкаси , кум ,фиалка гули ,банка ,сув ,
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар хозир ўлкамизда қайси фасл?
Болалар: Қиш!
Тарбиячи: Тўғри,қишнинг қайси ойи?
Болалар: февраль .
Тарбиячи:февраль қишнинг нечанчи ойи?
Болалар: 3чи
Тарбиячи: Қишнинг нечта ойи бор?
Болалар: Учта.
Тарбиячи: Улар қайсилар? Қани санаб ўтайликчи?
Болалар: Декабр,январ,феврал.
Тарбиячи: Тўғри,болажонлар,бугун қандай хафта куни?
Болалар: Чоршанба
Тарбиячи: хафта кунларини санаб берингларчи.
Болалар: Душанба,сешанба,чоршанба, пайшанба,жума, шанба,якшанба.
Тарбиячи: Болалар хафта кунларини яна қайси тилларда биласизлар?
Болалар: Русс ва инглиз
Тарбиячи: Қани унда санаб беринглар чи!
Болалар: Понедельник, вторник, среда, четверг, пятница, суббота, воскресенье.
Тарбиячи: жуда яхши энди инглиз тилида
Болалар: Monday, Tuesday, Thursday, Wednesday , Friday ,Saturday , Sunday.
Тарбиячи:Болажонлар қиш фасли тугаётган бўлсада, хаво хали совуқ. Келинглар бугунги машғулотимизни хар кунгидан фарқлироқ бошлаймиз. Қани хамма очиқ майдончага келсин-чи, қўлларимиздан махкам ушлаб катта доира ясайликчи!!!
(Болалар катта халқа бўлиб туришади)
Тарбиячи: қани ана энди хар биримиз навбатма навбат ўнг томондаги шеригимизга енг эзгу тилакларни билдирамиз.
Болалар навбат билан тилак билдиришади.
Тарбиячи: Болажонлар бу тилаклардан кўнглимиз дилимиз исиб, ёришиб кетдими?
Болалар: ха.
Тарбиячи: болажонлар, энди мен сизларга топишмоқ айтаман, диққат билан тингланг. Қани қайси бирингиз тўғри жавоб бера оласиз.
Яшил рангли ака-укалар жўяда ётишар, узиб олиб тишласангиз карсиллаб кетишар
Болалар: бодиринг.
Тарбиячи:жуда тўғри. Тарбиячи шу аснода сабзавотлар хаққида топишмоқлар бериб ўтади.
Болалар: Болалар жавоби
Тарбиячи: Жуда тўғри болажонлар. Энди айтинглар-чи бу топишмоқлар нималар хақида эди.
Болалар: жавоби.
Тарбиячи: тўғри, сабзавотлар хақида. Келинглар бир ўйин ўйнаймиз.сехрли халтача. Бу халтачамиз ичида жуда кўп сабзавотлар бор. Келинглар хозир кўзимиз юмуқ холда халтачамиз ичидаги сабзавот хақида маълумот берамиз, ўртоқларимиз эса топишади.
( хар бир бола чиқиб, сабзавотни халтача ичида ушлаб, уни шакли,ранги, таъми хақида маълумот беради. Қолганлар эса гап нима хақида кетаётганини аниқлаб айтишади.)
Тарбиячи: Жуда яхши. Хаммангиз яхши уддаладингиз. Энди яна бир топишмоқ : ўн қават тўнли бобо, хар овқатда бор бобо, тўнини ечар бўлсанг ,кўзингни ёшлар бобо. Бу қандай сабзавот?
Болалар : пиёз!!!!
Тарбиячи: тўғри, қани хамма ёнидаги пиёзчасини қўлига олсин. Энди уни кафтимизда думалатамиз. Унинг шакли қандай?
Болалалр: болалар жавоби.
Тарбиячи: Жуда тўғри , айлана. рангичи ? қандай рангларда бўлиши мумкин экан ? Болажонлар, пиезнинг таъми қанақа бўлади?
Болалар: Болалар жавоби.
Тарбиячи: Жуда тўғри, лекин у аччиқ булишига қарамай бизнинг организимимизга жуда катта фойда келтиради. Энди эса, сабзини оламиз. Уни кафтимизда думалатиб кўрамиз. Думалади? Унинг шакли қанақа экан?
Болалар жавоби.
Тарбиячи: сабзининг фойдали хусусиятларини айтиб беради.Болажонлар, сабзи ва пиёз қандай етиштирилади? Ким айтади?
Болалар жавоби.
Тарбиячи: яхши, тўғри бу сабзавотлар ерда ўсади. Унинг яхши ўсиши учун нималар керак?
Болалар жавоби.
Тарбиячи: тўғри, сув, хаво, ер ,қуеш нурлари керак. Уларсиз бирор ўсимлик ўсмайди.
Сувнинг мухимлигини кўришимиз учун бир тажриба утказамиз.
Сув хаёт манбаи,тарбиячи банкадаги сувни болаларга кўрсатади. Уни рангсиз, тоза ва хидсизлигини айтиб беради. Сувни сўлиб бораётган гулнинг тувак тагидаги ликопчага қуяди( тажрибада Фиалка гули) Гул 5-6 дақиқада жонлана бошлайди.
Нима содир бўлди?
Болалар: Болалар жавоби.
Тарбиячи: шунинг учун болажонлар сувнинг хар бир томчисини асрашимиз керак.
Ана энди келинглар сизлар билан биргаликда, бу пиёз ва сабзиларимизни боғчамизнинг бизга тегишли ер майдочамизга экамиз. Болалар навбат билат ўз сабзавотларини экишади..
Тарбиячи : энди улардан, хабар олиб туришимиз, уларни парваришлаб туришимиз зарур.
Тарбиячи: Қаранглар болажонлар менинг қўлимлаги идишда нима бор экан?
Болалар: қууууууум
Тарбиячи :Бу қандай қум?
Болалар : болалар жавоби.
Тарбиячи : қум турлари хақида гапиради. Келинглар биз сизлар билан қум билан эккан сабзавотларимиз расмни чизамиз.
Болалар ховучлаб қумни олиб, сепиш ёрдамида сабзи ва пиёзни чизишади.
Машғулот якунида болажонлар ишлари кўрсатилиб, хар бир болани мақтаб, рағбатлантириб борилади. Машғулот давомида фаол қатнашган болалар алохида айтиб ўтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |