Янгиқургон туман ХТБ га қарашли 36-умумий урта таълим мактаби амалиётчи психологи Иззатуллаева Дилфузанинг 2017-2018-ўқув
йилда бажарилган ишлар
Ҳ И С О Б О Т И.
36-умумий урта таълим мактабида янги 2017-2018 йилда бажариладиган ишлар чора-тадбарлар режаси ишлаб чикилиб, туман ХТБ томонидан тасдикланган бўлиб,режа асосида иш олиб борилди.
Мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар , ўқитувчилар ва ота-оналарининг психологик маданиятини ошириш ва мактаб жамоасида соғлом психологик мухит яратилди. Барча фаолият юритаётган ўқитувчи,ходим, ва ўқувчилар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ота-оналарга фарзандларини мактаб формасида келишлари, тозаликка риоя қилиш, жамоада соғлом психологик мухитни яратиш бўйича ишлар амалга оширилди.
Соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишлари хақида ўқитувчи ва ўқувчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.Улар қуйидагилар :
Ўқувчи ёшлар орасида содир этиладиган суистит холатларини ва унинг келтириб чиқарувчи сабабларини ўрганиш бўйича профилактик ишлар амалга оширилди. Мактабнинг 5-10-синф ўқувчиларидан »Тарбияланганлик даражасини аниқлаш» , «Стрессга мойилмисиз» , «Кактус методикаси» каби тестлар олиниб , натижалари туман ташхис марказига топширилди.
Ўқувчиларга кактус методикаси бўйича расм чиздирилди.Бу чизган расмларидаги тиканларни кўп ёки озлигига қараб уларнинг мойиллиги аниқланди.
Ота-оналар йиғилишлари ўтказилиб уларга Суицид профилактикаси хақида маълумотлар берилди.
Суицидал хулқ-атворнинг даврийлиги
Суицидни олдини олишда шахснинг суицидал ҳолатларга тушиш фаоллигини аниқлаш жуда мухим.
Бундай фаоллик қуйидаги даврларда кучайиб боради:
- баҳор ва куз фасллари даврида, яъни
- Январь, февраль, март. Сентябрь-ноябрь.
- Май. Битирув кечалари арафасида.
- эрта тонг, оқшом ва тун пайтларида;
- ой тўлган ва янги чиққан даврда;
- 14 – 24, 40 – 50 ёш даврида;
- жамоада ва оиладаги чуқур маънавий руҳий ҳолатларда.
2. Суициал ҳулқ-атворга мойил бўлган шахсларни аниқлаш. Бундай мойиллик шахсий психологик омиллар билан
боғлиқ бўлади. Бундай омилларни эса фақат махсус психологик ташҳис усуллари ёрдамида аниқлаш мумкин.
3. Руҳий инқирозга тушган шахсга ўз вақтида психологик ёрдам кўрсатиш:
- ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахсни ташхис қўйиб даволаш;
- суицидал – депрессив ҳолатга тушган шахсни маънавий руҳий қўллаб-қувватлаш;
- бундай шахсни моддий-маънавий шароитини яхшилаш.
-психолог ва психиатр мутахассисга мурожаат этиш
Компьютер ва интернет тармоқларининг болалар ва ўсмирлар маънавиятига ижобий ва салбий таъсири хақида бир мунча ишлар амалга оширилди.
Бунда компьютер ва телефонларнинг инсон организмига салбий ва ижобий таъсирлари , зарарли оқибатлари хақида сухбатлар ташкил этилди.
Интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш , ўқувчига зид, бехаё расм ва видеолар кўрмаслик, ёмон ўйинлар ўйнамаслик, ғоямизга ёд бўлган диний оқимлар хақидаги маълумотларни ўқимаслик хақида тушунчалар берилди.
Ўқитувчилардан мобил телефонларидан фойдаланишда, мактаб худудида фойдаланмаслик, мактаб ўқувчилари умуман телефондан фойдаланмасликлари, саломатликка зарар эканлиги ота-оналарга хам тушунтириб, фарзанд тарбиясига жиддий эътибор қаратишлари уқтириб ўтилди.
Ижтимоий психологик муаммолари мавжуд бўлган ўқувчиларнинг салбий бурилиш ва оғишларини олдини олиш мақсадида “Хаёт менинг тасаввуримда” мавзусида 7-10 синф ўқувчиларидан иншолар олинди.Энг яхши мазмунли иншо ёзган ўқувчи рағбатлантирилди.
2017-2018-ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган -нафар ўқувчиларни мактабга мослашуви бўйича ақлий фаоллигини ошириш учун турли хил машқлар, “Учди, учди нима учди” ўйинлари, мевалар номларини ацтиш бўйича “Зинама-зина” ўйинлари,хотирани мустахкамловчи машқлар, турли хил мултьфилм қахрамонларини расмини айтиб бериш,харфидан топ ўйини,”Бир қараб кўп эслаб қол” ўйинлари ўтказилди.
Синфдаги барча ўқувчиларни харфларни талаффуз қилиши ўрганиб чиқилди ва бу ўқувчилар билан кўпроқ шуғулланиб синф рахбари ва ота-онаси билан хамкорликда иш олиб борилди.
Ўқув йилида ўқувчи ва ўқитувчилардаги чарчаш,хавотир, стресс холатлари кузатилганда, стресс холатлари аниқланмади. “Рухият олами “ тўгараги ташкил этилиб, рухий холатлар олди олинди.
5-синф ўқувчиларининг фан ўқитувчиларига ижтимоий мослашувлари бўйича ўқитувчилар учун кенг давра сухбатлари ўтказилиб , бошланғич синфдан юқори синфга ўтган айрим фанлардан ўзлаштиришга қийналаётган ўқувчиларга амалий ёрдам бериб, қўшимча машғулотлар ўтказилди. Фан ўқитувчиларига хам бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга ёрдам бериш айтилди.
Уларга фанлардан мослашуви бўйича тест ва сухбатлар олиб борилди.
“Ўқувчиларни мактаб ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” , “Мактабдаги
Do'stlaringiz bilan baham: |