Янгиланаётган Ўзбекистон: миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
Sana28.06.2022
Hajmi0,51 Mb.
#714827
Bog'liq
янги Узб



Янгиланаётган Ўзбекистон: миллий тикланишдан – 
миллий юксалиш сари
Бажарди: 9-2ПСС-20 Давронова С.К 


Режа 
1.Фзбекистон Республикасининг халқаро 
рейтинг ва индекслардаги ўрни ва 
нуфузини ортиб бориши. 
2.Фзбекистон Республикаси учун устувор 
бўлган халқаро рейтинг ва индекслар 
бўйича самарадорликнинг энг муҳим 
кўрсаткичларини ошириш борасида олиб 
борилаётган чора-тадбирлар. 


Ўзбекистон 
Республикасининг 
халқаро рейтинг 
ва индекслардаги 
ўрни ва нуфузини 
ортиб бориши. 
Бугун Фзбекистон 
минтақада барча 
соҳаларда жадал 
суръатларда 
ривожланаётган 
мамлакат 
• – бу халқаро экспертлар томонидан билдирилаётган 
эътироф. 


Ривожланиш, тараққиёт эса ўз-ўздан бўлмайди. 
Иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётда кузатилаётган 
ҳозирги ўзгариш ва ютуқлар мамлакат раҳбари 
томонидан кўтарилган кенг қамровли чора-
тадбирлар ҳамда ижрочиларнинг машаққатли 
меҳнат маҳсули эканлиги шубҳасиз. Бу 
эътирофлар, дастлабки ютуқлар ўзимизники 
албатта. Лекин уларни янада яхшилаш мамлакат 
сиёсатининг асосий мақсадларидан биридир. 
Инсоният тараққиёти, барча соҳаларда 
кечаётган глобаллашув жараёнлар, сифат ва 
таркибий ўзгаришлар халқаро ҳамкорлик ва 
алоқаларни янги босқичга кўтариш баробарида 
ҳар бир мустақил мамлакатнинг ушбу ҳолатларга 
янгича қарашга, улар билан бирга одим ташлаш 
вазифасини кўндаланг қўймоқда. Бу эса, энг 
аввало, ўша мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги 
ўрни, халқаро рейтинг ва кўрсаткичларда тутган 
мавқеи билан белгиланади. 


Бугун ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида янгилик ва 
бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. 
Табиийки, бундай янгиланишлар натижаси нафақат 
халқимиз ҳаётида, балки нуфузли халқаро рейтинг ва 
индекслар кўрсаткичларида ҳам ўз ифодасини топаётир. 
Айтиш керакки, халқаро рейтинг ва индекслар ҳар бир 
мамлакатнинг ривожланиш жараёнини ўзида намоён 
этиб, давлат бошқаруви сифати, аҳолининг турмуш 
даражаси, инсон ҳуқуқлари муҳофазаси, тадбиркорлик 
фаолияти ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит, 
барқарор иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошлик каби 
муҳим жиҳатларнинг кўзгусидир. Бу жиҳатлар 
мамлакатимиздаги ислоҳотлар моҳиятида ҳам мужассам. 
Буларнинг барчаси инсон қадрини улуғлашга, 
одамларнинг ҳаётдан рози ва мамнун бўлиб яшашини 
таъминлашга хизмат қилиши билан янада теран мазмун 
касб этади. 
Президентимизнинг шу йил 2 июнда қабул қилинган 
“Фзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва 
индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари 
ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги 
механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармони 
юртимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни 
янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлди. 


Мазкур фармонга мувофиқ, халқаро рейтинг ва 
индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши 
тузилиб, соҳада парламент назорати ўрнатилди. 
Давлатимиз раҳбарининг «Фзбекистон 
Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги 
ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва 
ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги 
механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги Фармони ана 
шу саъй-ҳаракатларни янги поғонага олиб чиқишга 
хизмат қилиши билан аҳамиятли. 
Оқибат натижада мамлакатимизнинг сиёсий, 
иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги жозибадорлигини 
ошириш мезони бўлиб хизмат қиладиган халқаро 
рейтинг ва индексларни ошириш жараёнида 
парламентнинг ўрни қандай бўлади? Олий Мажлис 
Қонунчилик палатасида 4 июнь куни «Фзбекистон 
Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги 
ўрнини яхшилаш борасида парламентнинг, хусусан, 
Қонунчилик палатасининг роли» мавзусида ўтказилган 
семинар ана шу мавзуга қаратилди ва Президент 
фармони мазмуни ва унда белгиланган вазифаларни 
амалга оширишда парламент олдида турган масалалар 
атрофлича муҳокама қилинди. 


Жаҳон банки, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Жаҳон иқтисодий форуми, Халқаро бюджет ҳамкорлиги, INSEAD халқаро бизнес-мактаби ва Economist Intelligence Unit каби 
халқаро рейтинг агентликлари ва ташкилотлари билан расмий алоқалар йўлга қўйилди. 
Фтган давр мобайнида халқаро рейтинг агентликларининг 2019-2020 йилларда чоп этилган ҳисоботларига биноан республиканинг иқтисодий рейтинглардаги ўрни сезиларли даражада 
ўсди. Хусусан “Fitch Ratings” ва “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентликларининг баҳосига кўра 2019 йилда мамлакатнинг суверен кредит рейтинги «BB–» барқарор даражада 
сақланиб қолмоқда. 
Жаҳон банки «Бизнес юритиш 2020» янги йиллик ҳисоботида (Doing Business 2020) сўнгги бир 
йилда Фзбекистон Республикаси бизнес ислоҳотини амалга оширишда энг катта ютуқларга 
эришган 20 та мамлакат қаторига киришга имкон берган тўртта ислоҳотни амалга оширгани 
тўғрисидаги ахборотни тарқатди. Шунингдек, 2019 йилда Фзбекистон ушбу рейтинг 
ҳисоботида дунёнинг 190 мамлакати орасида 69-ўринни эгаллаб, 7 поғонага кўтарилди. 


2019 йилнинг сентябрь ойида Жаҳон банкининг 
Бошқарув сифати индикаторларининг 2018 йил 
учун эълон қилган ҳисоботида Фзбекистон 
Республикаси бир қатор индикаторлардан 
яхшиланганлигини маълум бўлди. Хусусан, 
«Коррупцияни назорат қилиш» индексида 1 
поғонага, «Ҳукумат самарадорлиги» индексида 3 
поғонага, «Норматив сифат» индексида 7 
поғонага, «Қонун устуворлиги» индексида 4 
поғонага, «Сўз эркинлиги ва ҳисобдорлик» 
индексида 5 поғонага кўтарилди. 
Семинарда Президентимизнинг 2020 йил 2 
июндаги Фармони билан халқаро рейтинг ва 
индекслар билан ишлаш бўйича республика 
кенгаши ташкил этилаётгани, давлат 
органларининг биринчи раҳбарлари Фзбекистон 
Республикасининг халқаро рейтинг ва 
индекслардаги ўрнини яхшилаш учун масъул 
қилиб белгилангани алоҳида қайд этиб ўтилди. 


Шунингдек, мазкур ҳужжат билан Адлия 
вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 
Халқаро рейтинг ва индекслар билан 
ишлаш бошқармасининг ташкил этилиши 
мазкур йўналишда амалга оширилаётган 
ишларни мувофиқлаштириб бориш 
имкониятини яратиши, бу эса ўз навбатида 
кўзланган натижага эришишда айни муддао 
бўлиши қайд этилди. 
Сўнгги тўрт йил мобайнида мамлакатимиз 
Мерос жамғармасининг «Иқтисодий 
эркинлик» индексида 52 поғонага, Жаҳон 
банкининг «Логистика самарадорлиги» 
индексида 19 поғонага, «Бизнес юритиш» 
индексида 18 поғонага кўтарилган. 
Халқаро рейтинг ва индекслар дунёдаги 
институционал муҳитнинг сифатини 
баҳолашда иқтисодий ривожланишнинг 
асосий шарти сифатида жаҳон ҳамжамияти 
томонидан қабул қилинган воситадир. Улар 
нафақат экспертлар, балки давлатлар 
даражасида ҳам ислоҳотлар ва ижтимоий-
иқтисодий сиёсат мезони сифатида 
қўлланиб келинади. 


Кейинги йилларда мамлакатимиз кўпгина 
устувор рейтингларда юқорилаб бораётгани 
юртимизда аҳоли турмуш фаровонлигини 
ошириш, жамиятимизда очиқлик, 
ошкораликни таъминлаш борасида 
қилинаётган эзгу ишларнинг муҳим 
натижасидир. 
Масалан, яқинда БМТнинг Саноатни 
ривожлантириш ташкилотининг (ЮНИДО) 
“Рақобатбардош саноат унумдорлиги 
индекси” бўйича ҳисоботи чоп этилди. Унда 
мамлакатимиз илк маротаба акс эттирилиб, 
152 та мамлакат орасида 92-ўринни, МДҲга 
аъзо давлатлар орасида 5-ўринни, 
Марказий Осиё мамлакатлари орасида 2-
ўринни эгаллади. 
Айтиш керакки, бугун жамиятимиздаги 
ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизни 
рози қилишдек эзгу мақсадга 
йўналтирилмоқда. Барча саъй-
ҳаракатларимиз, ислоҳотларимиз, қабул 
қилаётган қонун ва қарорларимиз 
замирида ҳам ушбу мақсад мужассам. 
Аҳоли юритилаётган сиёсатдан қанчалик 
рози бўлса, турли рейтинг ва индекслардаги 
ўрнимиз ўз-ўзидан ошиб бораверади. 


Хусусан, иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш, 
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий 
ўсиш истиқболларини яхшилашга қаратилган босқичма-
босқич ислоҳотлар 2020 йилда Жаҳон банкининг “Бизнес 
юритиш” индексида 76-ўриндан 69-ўринга 
кўтарилишимизга, “Transparency International”нинг 
Коррупцияни қабул қилиш индекси ҳамда “World Justice 
Project”нинг Қонун устуворлиги индексида мамлакатимиз 
ўрни яхшиланишига олиб келди. 
Шу билан бирга, бу йўналишда ҳали қилиниши керак 
бўлган вазифалар талайгина. Президентимиз фармони 
асосида давлат органлари фаолияти натижадорлигини 
олий, яъни парламент даражасида назорат қилиш 
белгиланганидан мақсад — бу борада вазирлик ва 
идоралар раҳбарларининг масъулиятини оширишдир. Шу 
боис, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича 
республика кенгаши ташкил этилди. Олий Мажлис 
депутатлари ва сенаторларининг халқ томонидан 
сайланишини инобатга оладиган бўлсак, мазкур механизм 
соҳадаги чора-тадбирлар ижроси устидан халқ назорати 
ўрнатилганлигини англатади. 


Эндиликда вазирлик ва идоралар 
раҳбарлари ўзлари масъул бўлган рейтинг 
ва индексларда кўрсаткичларни яхшилаш 
бўйича амалга оширилган ишлар ва 
белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 
республика кенгашида ҳисобот бериб 
борадилар. 
Халқаро рейтинг ва индекслардаги 
мамлакатимиз ўрнининг яхшиланиши кўп 
жиҳатдан қабул қилаётган 
қонунларимизнинг жойлардаги ижросига 
боғлиқ. Шунинг учун ҳам кенгаш таркибига 
маҳаллий ҳокимлар киритилди. Бу эса 
қонун талабларининг жойлардаги ижроси 
юзасидан муаммоларни вақтида аниқлаш 
ва уларни бартараф этиш имконини беради. 
Шу орқали бу йўналишдаги ишларда 
парламент, вазирлик ва идоралар ҳамда 
маҳаллий ҳокимликларнинг ўзаро 
ҳамкорлиги таъминланади, сансалорлик 
ҳолатларининг олди олинади, барча ишлар 
мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил 
этилади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish