Янгиланаётган Ўзбекистон, ислоҳотлар самараси ва биз



Download 27,42 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi27,42 Kb.
#283475
Bog'liq
maqola


Янгиланаётган Ўзбекистон, ислоҳотлар самараси ва биз»

Бугун дунё ҳамжамияти шиддат билан ортга қайтмас оқимда тезкор тараққиёт сари юз тутган. Атрофимиз янгиликлар маконига айлангани ҳолда дунё ҳам янгиланиб бормоқда. Жамиятнинг қарашлари, ҳаракатлари ва мақсадлари ҳам эндиликда ўзгарган. Айтиш жоизки, айнан улар бугун Янги Ўзбекистон келажаги ва тақдирини ҳал этишга қодир бўлган ижтимоий кучдир. Бу кучни эса йиллар давомида мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар вужудга келтирди.


Ислоҳотлар тўғрисида сўз борар экан, биринчи навбатда айтиш мумкинки, инсон сифатида онгу тафаккуримизнинг янгиланаётгани, турмуш даражамизнинг яхшиланаётгани, оилалар ўзгача руҳда ҳаёт кечираётганликлари бу – энг катта ўзгаришдир.Одамларимизда жамият ва давлат сиёсатига муносабат, ёшларимизда Ватан тақдирига даҳлдорлик, унда муносиб иштирок этиш туйғуси уйғонди, халқимизда “Ўзбекистон бу – мен” деган тушунча шаклланди. Бугун ҳар бир фикр, ҳар бир фактлар, натижалар, рақамлар – Ўзбекистон халқинининг тамомила ўзгариб бораётган ҳаёти, юксалиб бораётган фуқаролик жамиятини очиқ ва ойдин кўрсатиб беради.
Ҳа, бу ўзгаришлар кўз ўнгимизда қисқа фурсатларда, баъзан бизнинг иштирокимизда, баъзан бевосита жуда тез содир бўлмоқда. Мушоҳада учун Президентнинг ўтган йилги Мурожаатномаси ижросини бугунги реал ҳаёт билан қиёс этилганда, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб олинган ҳар бир йўналиш ислоҳотдан ҳоли бўлмади. Мамлакат бошига келган синовли кунлар, пандемия даври қийинчиликларига қарамай, тараққиёт давом этди. Ҳақиқатки, ҳар бир Ўзбекистон боласига эътибор қаратилиб, мактабгача таълим муассасалари кўпая бошлади, уларни жойлаштиришдаги “югур-югур”лар, расмиятчиликларга барҳам берилди. Давлат хизматлари марказлари халқ билан ёнма-ён туриб ишладилар ва ўртадаги кўпгина манфаатдор “воситачи”лар четга сурилди. Ўқитувчи, шифокорларга бўлган эътибор кучайиб, шу касбга ёшларда ҳурмат ва қизиқиш ортди. Ёшларни олий таълимга қамраб олиш соҳасида кириш имтиҳонларидан тортиб, ўқитиш тизимигача неча йиллаб кутилган ўзгаришлар амалга ошди, халқ таълими ривожи йўлида катта қадамлар ташланди.
Кабинетдан ташқарига чиқмаган раҳбарлар маҳаллаларда уйма-уй юра бошладилар, давлат ташкилотлари ва бошқарув органлари фаолиятида ошкоралик кўринди, халққа, жамоатчиликка ошкора ҳисоб бера бошладилар.
Банклар мижозларни ҳурмат қилишни, тадбиркор ҳуқуқини қандай ҳимоя қилишни ўрганди. Оммавий ахборот воситалари гўёки қанот чиқариб учди. Цензура ва турли таъқиқлар, тўсиқлар кўтарилди. Бу қанотларда пресс-клублар, мустақил журналистлар, блогерлар улғайди.
Ўзбек ўзлигини, халқ ҳурматини, фуқаролар ўз фуқаролик позициясини англаб етдилар. Халқ сайловнинг моҳиятини тушунди. Фуқароларнинг ҳуқуқий савияси, сиёсий онги ошиб, қонун лойиҳаларига асосли таклифлар қуйидан чиқа бошлади.
Бу янгиланишларни санасангиз, тугамайди. Лекин хулоса шуни кўрсатадики, мамлакатнинг ҳар томонлама ривожланишда ўсиш тезлиги юқори суръатларда ошиб бормоқда. Демакки, давлат ва ҳукумат тўғри ва халқчил сиёсатни натижали амалга ошира олди.
Ушбу ислоҳотлар ижросида ҳар биримиз иштирок этишимизни олдиндан бир тасаввур қилиб кўринг. Ўзбекистонда таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг бош ғояси бўлиб хизмат қилса, албатта ривожланган мамлакатлар сафидан жой оламиз. Янги кўрсаткичлар остонасида турган Президент мактаблари, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган кўплаб мактаблар натижа беришига ишончимиз комилва аминмизки, янги тарихимизда Хоразмий, Беруний, Ибн Синолар издошлари из қолдиради.
Биз охирги йиллар давомида кўз ўнгимда ислоҳотлар реаллашаётган мамлакатни кўра оляпмиз. Ҳар бир ўзгариш бошланганида унинг якуни ва натижасини ҳис этиш мумкин бўлмоқда.Олий таълим, адлия, бошқарув, иқтисод, ташқи сиёсат, хавфсизлик, ижтимоий-иқтисодий, хусусан экологик ва соғлиқни сақлаш соҳасида катта ислоҳотлар кўзланган. Буларнинг замирида халқнинг фаровон турмуш кечиришига эришиш, келажак авлод ҳаётини янада яхшилашдек улкан мақсадлар мужассам. Ҳукумат қаттиқ ишлаяпти, кўриб турибмиз ва қувонарли бунда бизнинг ҳам ўз иштирокимиз бўлмоқда.Айтиш мумкинки, ислоҳотлар янги паллага кирган. Аҳоли ҳақиқий “фуқаро” бўлиб шаклланмоқда, муҳими бунинг учун ўзида хоҳиш ва интилиш мужассам. Фуқаролар билан мулоқот, уларнинг манфаатларини кўзлаган сиёсат барчага маъқул келмоқда. Фуқаро дарди ва фикрини инобатга олувчи сиёсатнинг тизимлашуви, муаммоларга ечим топиш ҳамда муносабат билдириш сўнги ислоҳотлар жараёнларида юқори паллага кўтарилиб, муваффақиятли қадам босмоқда.
Мамлакатда тараққиёти жадаллашуви жараёнида халқнинг сиёсий қарашлари шаклланиб бўлди. Ҳаёт тарзининг ошиб бораётгани тўғри йўлдан кетаётганимизни ўзида акс эттирмоқда. Ўзгаришлар натижасида давлат барча имкониятлар эшигини очиб бормоқда. Халқ ва давлат орасида ўзига хос уйғунлик муҳити шаклланди. Тараққиёт ҳар икки томонга боғлиқ эканлиги амалда кўринди. Барча ўзгаришлар ортида фақат ва фақат шахснинг ўзи яратувчи омил экан оддий ҳақиқатга айланди.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Муҳтарам Президентимизнинг олий таълим тизимида олиб бораётган туб ислоҳотлари, профессор-ўқитувчиларга кўрсатилаётган юксак эътибори, олийгоҳлар молиявий ҳолатини яхшилаш, талабалар қамровини ошириш борасида берилаётган имкониятлар – буларнинг барчаси халқимиз розилиги йўлида, уларни олий маълумотли қатламини оширишга қаратилган ҳақиқий фидокора ҳаракатдир.
Бугун Тошкент кимё технология институти ҳам Президентнинг чақириқларига жавобан, ўз олдига муҳим ва устувор вазифаларни қўйиб, зарур тезкор чора-тадбирларни белгилаб олди. Бу мақсадларга эришиш йўлида бизга малакали кадрларимиз тажрибаси, ҳалол меҳнати ва келажак авлод олдидаги юксак масъулияти, талабаларимизнинг олға ҳаракати қанот бўлади. Ўзбекистонда янги бир уйғониш Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилишида албатта ёшларнинг иштироки жуда муҳим. Муҳтарам Президентимизҳамишаўз нутқларида ҳар бир халқ фақат эркин ва озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш ҳуқуқига эга бўлишини таъкидлайдилар. “Ҳақ берилмас, ҳақ олинур!” деб, миллат озодлиги йўлида жонини фидо қилган улуғ аждодларимизнинг буюк мақсади ҳам шу эди. Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, янгиланишга интилиш руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда. Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда «Янги Ўзбекистон» ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир.
Қайд этиш жоизки, бугун барчамиз ислоҳотлар мевасини татиётган эканмиз, модомики бизга бу янгиланишлар, имкониятлар ва имтиёзлар ёқаётган экан, нега энди уларни кўпайтирмаслигимиз керак? Халқ бўлиб шакллангунча, бирдам бўлиб жипслашгунча тарихда не кунлар бошимиздан ўтди. Энди аҳилликни, бирдамликни, қўлдан бериш йўқ. Жамоатчилик назорати бу – катта куч. Нигоҳимиздан ҳеч қандай адолатсизлик, масъулиятсизлик яшириниб қолмаслиги керак. Атрофимиздаги айрим бурчсизларни, лоқайдларни, бефарқларни ва шукрни ҳис эта олмайдиганларни уйғотиб юборишга қодир маърифатимиз бор.
Шундай экан, Давлат раҳбарининг пухта тажрибаси, кучли сиёсат юритиши, халқпарварлиги ва донолигидан фойдаланган ҳолда унга қанот бўлиб бирлашиб, Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш – муҳим вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз даркор. Зеро, авлодларимизнинг фаровон ҳаёти учун ҳисса қўшишга бизда куч ҳам, қудрат ҳам, имконият ҳам етарли.
Президентимизнинг “Олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор, жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишимиз шарт” деган сўзлари биз – олий таълим муассасалари вакиллари учун энг зарур чақириқдир. Олийгоҳимиз илмий-педагогик жамоаси янги ўқув йилида ҳам таълим сифати ва илмий кўрсатгичларини янада ошириш, юксак билимли, янги авлод кадрларини тарбиялаш йўлидаги ишларимизни юқори босқичга олиб чиқишга шай бўлиб турибди.Зотан, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, «Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизлик» экан, ана шундай ақл-заковат, яхши тарбия, юксак инсоний хислатлар жам бўлган авлодни камолга етказиш -муқаддас вазифамиз. Бу эзгуйўлда Президент ишончи ва эътибори барчамизга катта куч, шижоат бахш этади.
Download 27,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish