Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда



Download 45,4 Kb.
bet9/10
Sana25.02.2022
Hajmi45,4 Kb.
#274420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу ТЕЗИСИ

Жаҳон сиёсатшунослигида “Марказий Осиё руҳи” деган иборанинг пайдо бўлиши. Марказий Осиё — муҳим геосиёсий нуқтада жойлашган минтақа. Ўзбекистон эса хорижий ва қўшни мамлакатлар билан олиб бораётган очиқ, конструктив, ўзаро манфаатли ташқи сиёсати билан ана шу минтақа ҳаётидаги туб ўзгаришларни амалга оширмоқда. Натижада нафақат маданий-маърифий алоқаларимиз, дўстона муносабатларимиз тикланди, балки иқтисодий-сиёсий соҳаларда ҳам ҳамкорлигимиз мустаҳкамланди.
ЎЗбекистоннинг бир қатор муҳим ташаббуслари, глобал муаммолар ечимига чақириқлари БМТ томонидан қўллаб-қувватланди. Марказий Осиёда ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш — мана шундай муҳим ташаббуслардир.
Бугунги ташқи сиёсатда Марказий Осиёга устуворлик берилаётганини илғаш мушкул эмас. Бу — ҳар томонлама чуқур ўйлаб танланган йўл, деб ҳисоблаймиз. Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланиши тарафдори ва ташаббускори. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи амалга ошди. Ушбу мулоқотнинг биринчиси 2018 йил 15 март куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтди. Иккинчиси 2019 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилди. Аммо коронавирус пандемияси авж олиши туфайли 2020 йилги учрашув ортга сурилиб, 2021 йил 6 август куни Туркманистоннинг «Аваза» миллий туризм зонасида ташкил этилди. «Халқ дипломатияси» имкониятларини кўпроқ ишга солиш, парламентлар ва медиа соҳани жалб қилиш ғоят муҳимдир», деди анжумандаги нутқида Президентимиз.
Янги Ўзбекистонни жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб обрў-эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон мамлакатга айлантириш. Ўзбекистоннинг турли қитъалардаги кўплаб мамлакатлар ва давлат уюшмалари билан муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. 2016-2020 йилларда барча манбалар ҳисобидан асосий капиталга жами 89 млрд. долларлик инвестиция киритилди, улардан 19,5 млрд. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлардир. Шунингдек, 2016-2020 йилларда республиканинг умумий экспорти 72,5 млрд. долларни ташкил этди, шундан 2020 йилда 15,1 млрд. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди, бу эса 2016 йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.
2021 йил 15 март ҳолатига кўра, фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар сони 90 тани ташкил қилади. Охирги уч йил ичида ушбу рўйхатдаги давлатлар сони 10 баробардан ошди. Бу эса ушбу даврда туристлар оқими деярли 4 баравар кўпайишига олиб келди.
Марказий Осиё мамлакатлари олдида чегара, сув муаммоларини ҳал қилиш вазифаси турибди. Пандемия туфайли дунё бўйлаб ҳаво йўллари тармоғи 60 фоиз, меҳмонхона ва туризм соҳаси 70 фоиз даромадидан айрилди. Бу ҳолат Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатди, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 5,6 фоиздан пастга тушди. Ўзбекистон иқтисодиёти пасайишига таъсир этувчи асосий омиллар сифатида ташқи савдо ҳажмининг кескин қисқариши, мигрантлар пул оқимлари ҳажми 50 фоиздан кўпроққа пасайиши ва ҳукумат томонидан жорий қилинган карантин чекловлари туфайли ички бозордаги истеъмол ва талабга доир ҳолатнинг ёмонлашуви тилга олинмоқда.
Марказий Осиёнинг келгуси 10 йил мобайнида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳияти 170 миллиард долларга тенг, шу жумладан, 40-70 миллиард хом ашё сектори билан боғлиқ бўлмаган соҳаларга жалб қилиниши мумкин. БМТ маълумоти бўйича, самарали иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш Марказий Осиё давлатларининг ЯИМ ҳажмини (2020 йилда 291 млрд. доллар) икки баробар ошириш имконини беради. Демак, иқтисодий ва сиёсий манфаатларимизни олисдан излаш ўрнига, қўшнилар билан амалий ҳамкорликни кучайтириш лозим. Ҳаракатлар стратегиясида жамият равнақига хизмат қиладиган ўнлаб устувор соҳалар қамраб олинган. Масалан, 2017 йилдан бошлаб, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан шериклик алоқалари қайтадан тикланди. ЕТТБ яна Ўзбекистонга қайтди.
Халқаро экспертлар фикрича, стратегик мақсадлар мамлакатимизнинг халқаро майдонда ўз олдига қўйган вазифаларини тўла амалга оширишда янги-янги имкониятларни тақдим этади. Ўзбекистон эса давлат дастурлари ва қонунларни қабул қилиш билан чекланиб қолмай, уларни ҳаётга изчил татбиқ этишга интилмоқда. Эришилган натижалар шу юрт, шу халқ фаровонлигида кўзга ташланади.



Download 45,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish