Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда


Ўзбекистоннинг янгиланиш давридаги очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсати



Download 45,4 Kb.
bet8/10
Sana25.02.2022
Hajmi45,4 Kb.
#274420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу ТЕЗИСИ

Ўзбекистоннинг янгиланиш давридаги очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсати. Мамлакатимизнинг миллий манфаатларига жавоб берадиган, яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган фаол, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсий йўналишни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон барча хорижий ҳамкорлар билан ўзаро фойдали муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор бўлиб, асосий ташқи сиёсий ҳаракатларини 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган энг муҳим соҳаларга қаратган.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлари барқарор, адолатли ва демократик давлат қуришга, мамлакатнинг ташқи ошкоралигини илгари суришга ҳамда регионал ва кўп томонлама ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Мамлакат ҳозирги ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналишлари - халқаро майдонда алоқаларни кенгайтиришга янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича амалий қадамларда ўз аксини топмоқда. Шу муносабат билан Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Германия, Франция, Афғонистон, Қозоғистон, Туркманистон каби дунё мамлакатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир бир қатор тегишли дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва қабул қилинган, «йўл хариталари» тасдиқланди.
Мамлакатимиз анъанавий равишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан мулоқотни ва ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериб, унинг институтлари, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармаси ва Инсон ҳуқуқлари кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик даражасини оширишга эришди. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ва ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.
Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари давлат бошқарув институтларини ислоҳ қилиш, суд-ҳуқуқ ва сайлов тизимини такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, трансмиллий хавфлар ва таҳдидларга қарши курашишда конструктив ўзаро ҳаракатларни ривожлантириш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим давлат ҳисобланади ва алоҳида роль ўйнайди. Мамлакатнинг региондаги муҳим аҳамияти хорижий эксперт ва сиёсий доиралар вакиллари томонидан ҳам эътироф қилинади. Тошкент минтақадаги барча қўшни давлатлар билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган бўлиб, бу юқори даражада регионал сиёсат тузиш имконини беради. Ушбу мақсадларда амалга оширилаётган ишлар мамлакатнинг халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини янада яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганига урғу берилди. Ушбу йўналишда -хориждаги элчихоналаримиз ва дипломатик ваколатхоналар томонидан муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ривожланган давлатларда кўргазмалар ташкил этилаяпти, мамлакатимиз ҳудудлари, маданий ва тарихий мероси ҳақида туркум телекўрсатувлар эфирга узатилаяпти, китоблар чоп этилмоқда. Бундан ташқари, юртимизда кечаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган Қонун, Фармон ва қарорлар ҳам мамлакатимизга халқаро миқёсда қизиқишнинг ортишига хизмат қилмоқда.

Download 45,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish