Янги ўзбекистон – янги бошқарув



Download 47,27 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi47,27 Kb.
#193285
Bog'liq
мақола


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ БОШҚАРУВ


Ҳар бир оила, жамият ва давлат эртанги куни, тараққиётини белгилаб олиши учун пухта режа тузади. Истиқболга оид стратегияни белгилайди. Мамлакатимизда ҳудудларнинг бошқаруви барқарор, соат механизми каби ишлаб туриши ва такомиллашиб бориши учун, энг аввало, танланаётган раҳбарларнинг оқилона иш юритиш кўникмаси ҳамда энг мақбул қарорлар қабул қилиш лаёқати ҳисобга олиниши муҳим аҳамиятга эга.


Тошкент шаҳар ҳокимиятининг бошқарув иш фаолиятини таққосласак ҳудудлар бошқарувининг таркибий тузилиши бошқарув бўғинлари, босқичлари миқдори ҳамда таркибий қисми назарда тутилади.
Ҳудудлар бошқарувини ташкил этишда Ўзбекистон Конституциясининг 99-моддасида келтирилганидек, вилоятлар, туманлар ва Тошкент шаҳрида (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятининг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқаролар манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
Стратегик бошқарув таълимотида жамланган рақобатга оид афзалликлар, устуворликлар, мақсадлар ва стратегиялаш объектнинг фундаментал мақсадлари ва манфаатларига кўмаклашувчи вазифаларга мос равишда стратегик бошқарув тизимини шакллантириш каби муҳим жиҳатлардан иборат жараёндир. Стратегия фалсафаси шахсий ва ижтимоий қадриятлар, миллий манфаатлар ва стратегик устуворликларни ўзида мужассам этади, улар муштарак тарзда бир-бирига уйғун кўринишда фаолият кўрсатади.
Бошқарувнинг ташкилий стратегияси кенг маънони англатиб, у бошқарув тизимининг бўлимлари ва тизимлари орасидаги ўзаро боғлиқликни ва уларнинг йиғиндисини англатади. Стратегия умумий тарздаги мақсадларга эришишга қаратилган бошқариш режаси бўлиб, уни танлаб олиш ривожланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва усулларидан энг мақбулини амалга ошириш демакдир.
Стратегия ўз тузилишига кўра 3 йил, 5 йил, 10 йил ва ундан узоқ муддатли даврларга белгиланган бўлиши мумкин. Ривожланган шаҳарлар тажрибаси ва тарихидан яна бир жиҳат аёнки, ҳар бир узоқ муддатли стратегияларнинг асосини қисқа муддатли стратегик пойдеворлар ташкил этади. Келажакда биз қандай даражага эришимизни стратегия белгилаб беради. Агар стратегия қанчалик очиқ, шаффоф бўладиган бўлса, ходимлар унда фаол иштирок этса, стратегияларни ишлаб чиқишда, уни амалга оширишда ва унинг натижаларидан доимо хабардор бўлиб турсалар ушбу стратегиялар ҳаётий бўлади.
Cтратегик бошқарувга ташкилотнинг асоси сифатида инсон потенциалига суянувчи, ишлаб чиқариш фаолиятини истеъмолчи талабларига йўналтирувчи, ташкилотда эгилувчан бошқарув ва ўз вақтида ўзгаришларни амалга оширувчи бир бутун механизм, деб қараш мумкин.
Стратегиядаги ўзгаришлар одатда ички жараёнларни бошқариш усули ва услубларида баъзи бир ўзгартиришлар киритилишига олиб келади.
Ходимлар эътиборини бошқарувнинг стратегик мақсадларига жамловчи асосий омил моддий манфаатдорлик, яъни белгиланган мақсадларни ортиғи билан бажарганларни рағбатлантириш ва шу мақсадга эриша олмаганларни эса аксинча рағбатлантирмаслик керак. Белгиланган стратегиядаги мақсадларга эришиш учун ходимларга таъсир кўрсатувчи мвзкур механизм фаолиятини ҳеч қачон сусайтирмаслик зарур. Бу ерда “узурлар қабул қилинмайди” тамойилига қатъий амал қилинади.
Ходимларни мукофотлаш ва рағбатлантириш тизимини жорий этишнинг муҳим жиҳатлари аҳамиятга эга.
Янги стратегияни амалга ошириш учун ҳар бир бошқарув раҳбари, ходими стратегик тарзда фикрлай олиши керак. Стратегик фикрлаш бугун, эртага, кейин нима бўлишини, ўз соҳасини башорат қила олиши ва олдиндан синовларга тайёр туриши муҳим ҳисобланади.
Стратегик бошқариш тизими мураккаб жараён бўлиб, у бошқарувчилардан кучли маҳорат ҳамда эҳтиёткорликни талаб қилади. Улар келажакни кўра олиши ва унга мос стратегияни танлай олиш лаёқатига эга бўлишлари лозим. Бу жуда мураккаб ва масъулиятли тизим бўлиб, уларга юқори поғона бошқарувчилари, яъни топ бошқарувчиларнинг ёрдами керак бўлади. Топ бошқарувчилар кучли таҳлилчи ва режалаштирувчи мутахассислар ҳисобидан шакллантирилади.
Режалар шундай тузилиш керакки, улар узоқ вақт давомида амал қилиши билан бир пайтда зарур ҳолларда йўналишни ўзгартиришга мослашган бўлиши лозим.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари самарадорлигини тубдан ошириш уларни тегишли ҳудуддаги энг муҳим муаммоларни ҳал қилишдаги ролини кучайтириш мақсадида, Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб, “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий экспремент ўтказиш тўғрисида”ги Президентимизнинг ПФ-5515-сонли фармони қабул қилиниб, унга кўра муҳим стратегик йўналиш белгилаб берилди.
Тошкент шаҳрида ижтимоий-иқтисодий аҳволни тубдан яхшилаш, бошқарув тизимидаги камчиликларни бартараф этиш, бошқарувда янгича стратегияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш муҳим вазифалардан биридир. Бугунги кунда янги Ўзбекистонни яратиш устида фикр-мулоҳаза юритар эканмиз, энг аввало, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарувида “Янги Ўзбекистон – Янги бошқарув” стратегик лойиҳасини жорий этишни таклиф этамиз. Мазкур стратегик бошқарув тизими Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва Ҳаракатлар стратегияси тамойиллари асосида ишлаб чиқилади.
Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, биз таклиф қилаётган “Янги Ўзбекистон-Янги бошқарув” стратегик лойиҳасининг туб моҳиятида ҳам Тошкент шаҳрини ривожлантириш масалалари ва ҳокимият бошқарувидаги бир неча ислоҳотлар ётади.
Ҳокимият бошқарув кадрларини меритократик тамойиллар асосида танлаб олишни тавсия қиламиз:
-давлат хизматига кадрларни танлов асосида саралаб олиш, шунингдек, шахсий ва касбий фазилатлари асосида уларни лавозимга тайинлаш ва хизмат бўйича мансабини ошириб боришнинг шаффоф тизимини жорий этишни кўзда тутувчи қонун ҳужжатларини қабул қилиш. Маъмурий ва сиёсий мансабдор шахсларни аниқ белгилашни жорий этиш;
-давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг шаффоф тизимини жорий этиш, жумладан, ойлик маошнинг ўзгарувчан қисмини тўлаш тартиблари ва тамойилларини белгилаш;
-иш фаолияти давомида қонунда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни тартибга солиш тўғрисидаги асосий меъёрларни белгилаш ҳамда қонунчиликнинг тегишли меъёрларини амалда лозим даражада қўллашни таъминлаш;
-қонун асосида меҳнат муассасаларида мансабдор шахсларнинг даромадлари, мол-мулклари, мажбуриятлари, харажатлари ва манфаатларини мажбурий тартибда деклорация қилишнинг ягона тизимини жорий этиш;
-коррупция ҳолатлари тўғрисидаги хабарларни эълон қилиш амалиётини кенгайтириш, жиноятларни фош қилувчилар ҳимоясини таъминлаш, давлат хизматчилари хабарлари мониторингини юритиш, тренинглар ўтказиш, ахборот каналларини такомиллаштириш, аноним хабарларни кўриб чиқишга рухсат бериш;
-сиёсий мансабдорлар фаолиятидаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисидаги меъёрларни амалиётда ишончли тарзда қўллашни жорий этиш.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Тошкент шаҳрининг барча жабҳаларидаги умумий аҳволни тизимли тарзда ўрганиш, соҳа ва тармоқларни жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш, ижтимоий соҳани юқори поғонага кўтариш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини тезкор ҳал қилишга тўсқинлик қилаётган муаммо ва тизимдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги таклифларни берамиз:
-Тошкент шаҳар ҳокимлигидаги Ташкилий-кадрлар бўлимини бир тизим ичида иккига бўлиш яъни, бунда ташкилий ишлар ва ходимлар билан ишлаш бўлимини ташкил этиш таклиф этилади. Ҳозирги кунда ушбу бўлим бир-бири билан алоқаси бўлмаган иккита фаолият тури билан шуғулланади – улар тадбирларни ташкил этиш ва ходимлар билан ишлаш. Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳар қандай давлат тадбирлари ва ҳокимликнинг бошқа мажмуалари томонидан амалга ошириладиган тадбирларни ҳам Ташкилий бўлимга юклаш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, ходимлар билан ишлаш бўлими нафақат ишга олиш, ишдан озод этиш, меҳнат шартномалари ва буйруқларни тузиш билан шуғулланибгина қолмай, инсон ресурсларини бошқарувида ҳам иштирок этиши лозим;
-Тошкент шаҳар ҳокимилиги таркибида аҳоли мурожаатларини таҳлил қилиш бўлимини ташкил этиш керак. Ҳокимиятда кўпгина ходимларнинг иш вақти мурожаатларга жавоб беришга сарфланмоқда. Ҳокимиятда мурожаат турлари бўйича статистика юритилади. Аксарият ҳолларда бир хил мавзудаги мурожаатларнинг такрорланиши кузатилади. Айниқса, уй-жой бузилиши билан боғлиқ ёки қурилиш, моддий ёрдам каби мавзудаги мурожаатлар. Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш учун фуқаролар мурожаатларини online тарзда кўриб чиқишни таклиф этамиз. Бунда ҳокимиятнинг мурожаатлар билан ишловчи мобил иловаси ва интернет сайтини яратиш керак;
-1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 913-XII-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таклиф этамиз. Ушбу қонун лойиҳасини “Ҳаракатлар стратегияси” доирасида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Фикримизча, ҳокимият бошқарув кадрларини мериократик тамойиллар асосида танлаб олиниши мамлакатни истиқболда ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади, у давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга сезиларли ҳисса қўшиши мумкин.
Агар таклиф ҳамда тавсияларимизга ечим топилса стратегияда белгиланган вазифалар самарали оширилади, деб ўйлаймиз. Мақсад эса битта: Тошкентимиз ҳар томонлама тараққий этиб, ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли эса эмин-эркин ҳаёт кечирсин. Турмуши янада фаровон бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги


Давлат бошқарув академияси тингловчиси,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳодими
Нормуродов Шаҳзод.



Download 47,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish