60
энг
кам
миқдори
оширилишига,
ижтимоий
таъминот
тизими
кенгайтирилишига ва арзон турар жойлар қуриш дастури қабул қилинишига
эришди. АқШда «фаровонлик давлати»ни барпо этиш давом эттирилди.
Ташқи сиѐсатда СССРни тийиб туриш йўли танланди.
Республикачилар ғалабаси. Дуайт Эйзенхауэр.
Кореядаги уруш
эхтиросларни сўндирди. Кайфиятларнинг ўзгариши 1952 йилги президент
сайловига хам ўз таъсирини кўрсатди. 1951 йилда кучга кирган
конституцияга 22-тузатиш президентни фақат бир марта қайта сайлашга
рухсат берарди. Бироқ бу қоида Трумэнга нисбатан татбиқ этилмасди. Аммо
Корея уруши туфайли обрўси пасайган Трумэн сайловга ўз номзодини
қўймади. Республикачилар АқШда жуда машхур бўлган одам – харбий
қахрамон, иттифоқчилар бирлашган қўшинларининг бош қўмондони Дуайт
Эйзенхауэр номзодини қўйдилар. У сайловда ғолиб чиқди. Йигирма йиллик
танаффусдан сўнг республикачи Оқ уйни эгаллади. Эйзенхауэр солиқларни
камайтирди, олдинги маъмуриятнинг иқтисодиѐтни тартибга солиш
борасидаги айрим чораларини бекор қилди.
Кеннеди сиѐсати.
Президент Кеннеди маъмурияти иқтисодий ўсишни
рағбатлантириш чораларини кўрди. Космосни ўрганиш сохасида АқШни
биринчи ўринга чиқариш учун Кеннеди «Аполлон» дастурини таклиф қилди.
Бу дастур америкаликларни Ойга чиқаришни назарда тутарди. Ушбу
мақсадга 1969 йилда эришилди. Ташқи сиѐсатда Кеннеди СССР билан
муросага келишга тайѐрлигини билдирди. Бироқ 1963 йил 22 ноябрда
Кеннеди Техасс штатининг Даллас шахрида ўлдирилди.
Линдон Жонсон.
Кеннедининг ўлимидан сўнг вице-президент Линдон
Жонсон президент вазифасини бажаришга киришди. АқШ «фаровонлик
давлати» дастурини амалга ошириш Жонсон номи билан узвий боғлиқ. У
АқШда қашшоқликни тугатиш вазифасини кун тартибига қўйди. қашшоқ
америкаликларнинг даромадларини ошириш учун касбий тайѐргарлик,
маълумот олишда ѐрдам бериш чоралари кўрилди. 1964-1968 йилларда
уларнинг сони чиндан хам 36,4 миллиондан 25,4 миллион кишига камайди,
бироқ қашшоқлик тўла тугатилмади.
Никсон сиѐсати.
Никсон бу муаммоларга давлат томонидан тартибга
солишни кенгайтириш йўли билан жавоб берди. Тинчлик даврида биринчи
марта нархлар устидан назорат жорий этилди. Хар хил нафақалар олувчи
америкаликлар сони кўпайди, «энергетик мустақиллик»ка эришиш
лойихаларини амалга оширишга миллиардлаб доллар маблағлар сарфланди.
Бироқ давлат функциялари кенгайтирилган даврда бу сиѐсатнинг салбий
оқибатлари намоѐн бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: