41
қишлоқ хўжалигидаги ахвол.
XIX аср охирида Францияда ахолининг
аксарият қисми қишлоқ хўжалиги билан шуғулланарди. Мамлакатда майда
дехқон хўжаликлари кўпчиликни ташкил этарди. Майда дехқонлар
такомиллаштирилган техникадан фойдаланиш имкониятига эга эмасди, ерга
примитив асбоблар билан ишлов берарди. Шу сабабли хосилдорлик жуда
паст бўлиб, хатто дехқонларнинг ўз эхтиѐжларини хам қондирмасди.
1875 йилда Миллий мажлис қабул қилган конституцияга биноан
Франция парламент республикаси деб эълон қилинди. Бу Учинчи республика
эди. «Марсельеза» Франциянинг миллий мадхияси деб эътироф этилди.
Бастилия қулаган кун – 14 июль миллий байрам сифатида нишонланадиган
бўлди. 1875 йил Конституцияси 1940 йилгача, яъни Франция гитлерчилар
қўшинига таслим бўлгунга қадар амал қилди.
Мустамлакачи империянинг ташкил топиши.
Франция хукумати ўз
молия олигархиясининг ортиқча капиталларини қулай жойлаштириш учун
янги жойлар қидириб, мустамлакачилик йўлига кирди. 1881 йилда Тунис
босиб олинди. 1883 йилда Франция қўшинлари Аннам (Марказий
Вьетнам)ни эгаллади ва Тонкин (Шимолий Вьетнам)га бостириб кирди. 90-
йиллар охирига келиб Франция бутун Вьетнамни ишоғол қилди.
1894 йилда Мадагаскар ороли учун уруш бошланди. Бу уруш икки йил
давом этди. 1896 йилда Франция оролни аннексия қилди. Франция ғарбий
Африкадаги катта худудларни хам эгаллади.
ХХ аср бошига келиб Франция Африка ва Индохитойда катта
худудларга, Океания ва Вест-Индиядаги бир қанча оролларга эгалик қиларди.
Натижада улкан мустамлакачи империя ташкил топди. Франциянинг
Африкадаги ерларининг ўзи майдон жихатидан Франциянинг ўз худудидан
17 баравар катта эди.
Франция ва Германия ўртасида зиддиятнинг кучайиши. Франциянинг
урушга тайѐрланиши.
Франция империалистлари ўз мустамлакачилик
сиѐсатида нафақат Англия, балки Германия билан хам тўқнаш келдилар.
Германия монополистик капитали Марокашга катта қизиқиш билан
қарарди. Франция мустамлакачилари ўз навбатида унинг бойликларига кўз
тикардилар. Улар Марокашга ўзлари босиб олган Жазоирнинг табиий давоми
деб қарардилар.
1904 йил битимига кўра Англия империалистлари билан мустамлака
ва қарам мамлакатлардаги таъсир сохаларини бўлашиб олгач, Франция
империалистлари Марокашда ўз мавқеини мустахкамлай бошладилар. Улар
Германия билан урушга фаол тайѐргарлик кўра бошладилар. Армия тез қайта
қуроллантирилди, истехкомлар қурила бошлади. Урушга тайѐргарлик 1870
йилги мағлубият учун ўч олиш, Эльзас ва Лотарингияни қайтариш шиори
остида ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: