80
Ta’lIM TexNoloGIyalarI № 5–6, 2012
• Экология муаммолари
ларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллашга ҳамда
ҳарбийлашмаган тизим бошлиқлари лавозимида
иш тутишга ўргатишдан иборат.
Ўзбекистон
Республикасида
аҳоли
ва
ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш бо-
расида асосий муаммоларни ҳал этиш, дав-
лат бошқарув органларини фавқулодда вази-
ятларда ҳаракат қилишни мувофиқлаштириш
мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23
декабрдаги 558 – сонли «Ўзбекистон Республи-
каси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини
олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)
тўғрисида»ги қарорини қабул қилди, шу билан бир-
га республика ҳудудида ушбу тизим юзага келиши-
га сабаб бўлди.
Давлат тизимининг асосий мақсади бошқариш
органларини, республика ва маҳаллий бошқарув,
корхона, ташкилот, идораларни куч ва восита-
ларни бирлаштиради ва аҳолини, ҳудудларни
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш,
фавқулодда вазиятларнинг содир бўлишини олди-
ни олиш ва оқибатларини тугатиш масалаларини
ҳал этишга асосланган.
Мазкур тизим ваколатида атроф – муҳитни
муҳофаза қилиш, тинчлик ва ҳарбий даврда
фавқулодда вазиятлардан давлат иқтисодиётига
етказиладиган зарарни камайтириш масалалари
ҳам ўрин олган.
Республика ФВДТ Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги фармо-
нига асосан бош вазир томонидан бошқарилади.
Ҳозирги кунда ФВДТ нинг Республика, маҳаллий
ва объект босқичидан иборат 14 та ҳудудий ва
40 дан ортиқ функционал қуйи тизимдан иборат
бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш
ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ўз фа-
олиятини кўрсатмоқда. Бу тизим ягона концеп-
цияни белгилаш, башоратлаш, таҳлилий ишлар,
турли дастурлар яратиш ва уларни амалга оши-
риш, фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларининг
доимий тайёргарлигини таъминлаш, фалокатлар,
ҳалокатлар, табиий офатларни бартараф қилиш
ҳамда халқаро ҳамкорлик борасида олиб бори-
лаётган ишлар ўзининг ижобий натижаларини
бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар масаласида Ўзбекистон
Республикасининг «Аҳоли ва ҳудудларни таби-
ий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда ва-
зиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида» (1999
й.), “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги (2000 й.)
Қонунлар, Республика Президентининг иккита
Фармони, Вазирлар Маҳқамасининг 30 дан ортиқ
қарор ва фармойишларини айтиш мумкин. Қабул
қилинган меъёрий ҳужжатларда Россия, АҚШ, Гер-
мания, Франция, Украина ва бошқа етакчи давлат-
ларнинг фуқаро муҳофазаси тизимини шаклланти-
риш борасидаги тажрибалари инобатга олинган.
Ўзбекистон фуқароларини фавқулодда вазиятлар-
дан муҳофаза этишнинг қонун билан белгилан-
ган асосий тамойиллари: инсонпарварлик, инсон
ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги, ахборотнинг ўз
вақтида берилиши ва ишончлилиги, фавқулодда
вазиятларда муҳофаза қилиш чораларининг кўри-
лишидир.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш
керакки, фавқулодда вазиятларда уюшқоқлик,
ўзига юклатилган вазифани пухта ва тўлиқ бажа-
риш, талабчанлик ва қатъият, темирдек қаттиқ ин-
тизом асосий ўрин эгаллаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: