Ялпи ишлаб чиқариш ва хизматлар статистикаси



Download 84,3 Kb.
bet2/11
Sana01.06.2022
Hajmi84,3 Kb.
#627848
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ялпи ички маҳсулот статистикаси

Ишлаб чиқариш фаолияти «Иқтисодий фаолият»дан уй хўжалигида ўзининг шахсий истеъмоли учун бажарилган, аммо тўланмаган хизматлар билан фарқ қилади. Бундай хазматларга: уйда овқат тайёрлаш; болаларни тарбия қилиш; касалларга, қарияларга қарашиш; уй-жойни таъмирлаш, супуриш-сидириш; уй анжомларини таъмирлаш; оила аъзоларини шахсий транспортда бир жойдан иккинчи жойга ташиш ва ҳоказолар киради.
Булар ишлаб чиқариш фаолияти бўлиб ҳисобланмайди ва ялпи ички маҳсулот таркибига қўшилмайди. Аммо ишлаб чиқариш фаолияти тушунчасидан уй хўжалигида ўзининг шахсий истеъмоли учун ишлаб чиқарилган товарлар тушиб қолмайди. Уларга қуйидагилар киради: қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сақлаш; ўтин тайёрлаш; ов ва балиқ ови; табиат саҳоватларини йиғиш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш; буғдойдан ун қилиш; сабзавотларни тузлаш; ичимликлар тайёрлаш (масалан, узум масаласи); молларни сўйиш ва чорва маҳсулотларини қайта ишлаш; кийим-кечакни тикиш; оёқ кийимини тикиш, мебел ва бошқаларни тайёрлаш.
Узоқ муддатда фойдаланиладиган товарлар ва хусусий уй жойининг енгил-елпи таъмирлаш ишлари ишлаб чиқариш фаолиятига кирмайди.
Бозор иқтисодиёти тизимида пинҳоний иқтисодиёт паноҳидаги ишлаб чиқариш фаолиятининг барча кўринишлари ишлаб чиқариш соҳасига киради. Бу фаолиятлар қуйидагича туркумланади: таъқиқланган товарлар ва хизматларни таклиф етиш ва сотиш, масалан, наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва уларни тарқатиш; таъқиқланган фаолият билан шуғулланиш, масалан, тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилмаган ҳолда у хизматни яширинча бажариш; фаолият кўрсатишга қонунан рухсат берилган бўлса-да, қуйидагиларни мақсад қилиб қўйган бўлса; солиқ тўлашдан ва социал суғурта фондига ажратмалар ажртатишдан бош тортиш; табиатни муҳофаза қилишдан бош тортиш; ҳисоб бериш ва ҳисобот юритишни рад етиш.

  1. ва 2-бандларда қайд етилган фаолият турлари ноқонуний ишлаб чиқариш ва хизматга тааллуқли бўлса, 3 банд еса яширин, хуфиёна фаолият ҳисобланади.

«Пинҳоний иқтисодиёт» соҳасидаги фаолиятнинг яширин фаолият еканлигини таъкидлаш, у фаолият макроиқтисодий статистика томонидан ҳисобга олинмайди деган сўз емас. Айрим тараққий етган давлатларда бу соҳадаги фаолиятни ҳисобга олишда сезиларли ютуқларга еришилаяпти. Республикамиз олдида ҳам шундай муаммо кўндаланг бўлиб турибди.
Бозор иқтисодиёти шароитида номолиявий секторни ўрни алоҳида. Унга турли туман мулкка асосланган қуйидаги корхоналар киради: давлатга тегишли бўлган но молиявий корхоналар; хусусий корхоналар; коллектив корхоналар; акционер корхоналар; кооператив корхоналар; норезидентлар (хорижий кишилар) тасарруфидаги но молиявий корхоналар.
Бу корхоналарнинг асосий вазифалари товар ишлаб чиқариш ва молиявий бўлмаган хизмат кўрсатишдан иборат бўлади. Умумий кўринишда бу корхоналарнинг ялпи ишлаб чиқариши қуйидагича ҳисобланади:

ЯИЧ=СТХ+БСТХ


бу ерда,
ЯИМ- корхонанинг ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулоти; СТХ - сотилган товар ва хизматлар; БСТХ - бозорга чиқариш учун мўлжалланмаган товар ва хизматлар.
СТХ нинг бозор баҳосидаги қиймати қуйидагича аниқланади:

СТХ=А+В

бу ерда: А - сотилган товар ва хизматлар; В - тайёр маҳсулотлар ғамламасидаги фарқ (бу қолдиқ ижобий ёки салбий бўлиши мумкин).
БСТХнинг таркибига қуйидагилар кирди: корхонада ишлаб чиқарилган, аммо меҳнат ҳақи ўрнига ўз ходимларига натура шаклида тўланган маҳсулотлар; бартер орқали алмашинадиган маҳсулотлар; корхонанинг ялпи капитал жамғармаси мақсадида қолдирилган маҳсулотлар; шахсий истеъмолга мўлжалланган нокорпоратив
корхоналарнинг товарлари ва хизматлари. Бунга уй хўжалиги аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган ва истеъмол қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар киради.
Молиявий сектор - бу тижоратга асосланган, молиявий операциялар билан шуғулланувчи институцион бирликларни (тижорат - кредит муассасаларни), яъни: тижорат банк мусасасаларини; молиявий воситачилик билан шуғулланувчи бошқа банк муассасаларини; суғурта ташкилотларини; пенсион фондни ўз ичига олади.
Тижорат банклари молиявий бозорда воситачилик вазифасини бажаради. Унинг ялпи ишлаб чиқариши, яъни пировард даромади қуйидагича ҳисобланади:

ТБпд=ДП+СТФ+ҚҚ+В


бу ерда: ТБпд - тижорат банкларининг пировард даромади; ДП - депозитлардан тушган фоизлар; СТФ - сертификатлардан тушган фоизлар; ҚҚ - қимматли қоғозларни чиқариш ва ундан тушган даромадлар; В - векселларни сотишдан тушган даромадлар.


Даромад миқдори мижозларнинг банкка тез-тез мурожаат қилиб туришига боғлиқ. Суғурта муассасалари асосан ҳаётни бахциз ҳодисалардан суғурта қилишни, бундан ташқари уй хўжалиги ва корхоналар мулкини суғурталаш учун хизмат қилади. Улар суғурта полислари егаларидан бадаллар йиғиш йўли билан пировард даромадларини барпо етадилар ва бу даромад суғурта полисида кўрсатилган шартга биноан
фавқулодда ҳодиса содир бўлган ҳолларда кўрилган зарарни қоплаш учун сарфланади.
Қоплаш учун суғурта фондининг бир қисми сарфланади. Унинг иккинчи қисми еса суғурта хизматлари учун тўланадиган ҳақ ва инвестиция учун ажратилади. Инвестиция суғурта муассасаси фаолиятини кенгайтириш ва актуар захираларни барпо етиш учун зарурдир.
Суғурта воситаларининг маҳсулоти қуйидаги операцияларнинг мутаносиблиги заминида ва ўзаро боғлиқлигида аниқланади: олинган брутто-бадаллар (1б); инвестициядан олинган соф даромад (2б); капитални инвестиция қилиш жараёнида йўл қўйилган йўқотишлар ёки қўшимча олинган даромад (3б); шикоятларни бартараф учун қилинган сарфлар (4б); актуар захира (яъни, молиявий ва моддий активларни кўпайтириш мақсадида қилинган инвестиция) даги фарқ (қолдиқ)-5б; суғурта хизмати қиймати (6б).
1-3 бандлар суғурта муассасаларининг даромадини, 4-6 бандлар еса унинг сарфланиши, яъни фойдаланишини ифодалайди. Суғурта муассасалари хизмати (маҳсулоти)нинг қиймати қуйидаги баланс кўринишида аниқланади:

СМпд=(1б+2б+3б)-(4б+5б)=6б.


Пенсион фонд - бу нафақага чиқувчи нафақахўрларни социал ҳимоя қилиш мақсадида хусусий ва жамоа ташкилотлари томонидан яратиладиган фонддир. Бу фонд фаолияти ҳукумат дастурлари орқали молиялаштириладиган социал ҳимояни ўз ичига олмайди. Пенсион фонд фаолиятининг натижаси шу фондни бошқариш билан боғлиқ бўлган сарфлар билан белгиланади. У сарфлар қуйидагиларни ўз ичига олади: оралиқ сарфлар; фонд бошқаруви билан бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи; пенсион фондга тегишли бўлган ва истеъмол қилинган асосий капитал қиймати.


Тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган маҳсулот ва хизматлар нобозор маҳсулотлари деб аталади. Бу маҳсулотларнинг ўзига хос хусусияти шунда-ки, улар бозордаги талаб ва таклиф таъсирида бўлмайди. Нобозор маҳсулотига давлат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган қуйидаги хизматлар киради: жамият миқёсидаги хизматлар; барча ёки айрим уй хўжаликларига кўрсатиладиган хизматлар. Биринчи кўринишдаги хизматлар - бу бутун жамият фойдаланадиган хизматлар бўлиб, улар текинга амалга оширилади. (масалан, мудофаа, хавсизлик ва давлат бошқаруви хизматлари). Иккинчи кўринишдаги хизматларни давлат билан бир қаторда но тижорат корхоналари ва ташкилотлари ҳам бажаришлари мумкин. Улар пулсиз ёки имтиёзли асосида амалга оширилади (масалан, таълим олишнинг контракт шакли,
соғлиқни сақлаш соҳасидаги айрим хизматлар ва ҳ.к)
Текинга ёки имтиёзли хизматлар бўлганлиги сабабли но бозор маҳсулотни сотиш евазига олинган даромадлар қилинган ҳаражатларни қоплай олмайди. Бу хизматларнинг қиймати бажарилган хизматлар учун кетган сарфлар йиғиндисидан ташкил топади, яъни: оралиқ истеъмол; ёлланган ишчиларнинг иш ҳақи; кўрсатилган хизматлар учун тўланган солиқлар; истеъмол қилинган асосий капитал.
Нобозор хизматларни бундай усулда ҳисоблаш соф фойданинг мусбат бўлмаслигига ва ялпи фойданинг истеъмол қилинган асосий капиталга тенг бўлишига олиб келади. Бу дегани, соф фойда нолга тенг деган сўздир.
Қуйидаги кўрсаткичлар мамлакат миқёсида ишлаб чиқарилган товарлар ва бажарилган хизматлар қийматини яхлит ҳолда умумлаштириб ифодалайди:

  • ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)

  • соф ички маҳсулот (СИМ)

  • Ялпи миллий даромад (ЯМД)

  • Соф миллий даромад (СМД)

Бу кўрсаткичлар мажмуасини одатда «Миллий счетлар тизими» (МСТ) деб юритилади. «Ялпи» сўзи «соф» сўзига нисбатан «муқобил» ишлатилиб миллий счетлар тизимида асосий капиталнинг оралиқдаги истеъмолини (А) билдиради (14.1 схема).



ЯИМ

- А

=

СИМ

+







+

Д1







Д

=







=

ЯМД

- А

=

СМД



13.1-схема. МСТ даги умумлаштирувчи кўрсаткичлар.


1 Д = А-Б ; А- мазкур мамлакат резидентларининг хорижий мамлакатлардан олган даромадлари.
Б- хорижий инвесторлар а ишчиларнинг мазкур малакатда олган даромадлари.

    1. Download 84,3 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish