22. Савол Молиявий натижалар қaндай аниқланади. Молиявий натижалар – бу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағнинг ошиши ёки камайишидир. Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Фойда – товарлар ва хизматларни сотишдан олинган даромаднинг бу товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларидан ортиқ қисми. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиўланган “Маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан фойданинг турлари қуйидагича аниқланади: МАҲСУЛОТ СОТИШДАН ОЛИНГАН ЯЛПИ ФОЙДА ЯФ= ССТ-ИТ Бунда: ЯФ – ялпи фойда; ССТ – сотишдан олинган соф тушум; ИТ – сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
АСОСИЙ ФАОЛИЯТДАН КЎРИЛГАН ФОЙДА АФФ = ЯФ-ДХ+БД-БЗ Бунда: АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда; ДХ – давр харажатлари; БД – асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; БЗ – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар; УМУМХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ОЛИНГАН ФОЙДА (ЁКИ ЗАРАРЛАР). УФ = АФФ+МД-МХ Бунда: УФ – умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; МД – молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; МХ – молиявий фаолият харажатлари; СОЛИҚ ТЎЛАГУНГАЧА ОЛИНГАН ФОЙДА СТФ = УФ+ФП-ФЗ Бунда: СТФ – солиқ тўлагунгача олинган фойда; ФП – фавқулодда вазиятлардан олинган фойда; ФЗ – фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
ЙИЛНИНГ СОЙ ФОЙДАСИ СФ = СТФ-ДС-БС Бунда: СФ – соф фойда; ДС – даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ; БС – бошқа солиқлар ва тўловлар.
23. Маржинал фойда таҳлили. Бизнесни бошқарув қарорларини асослашда маржинал таҳлил мухим роль ўйнайди. Маржинал фойда таҳлилида ўзаро алоқадорликка эга бўлган иқтисодий кўрсаткичларнинг учта гуруҳини таркиблаш мумкин. Бу кўрсаткичлар ишлаб чиқариш (сотиш) ҳажми, ҳаражатлар (ўзгарувчан ва ўзгармас) ва фойда кўрсаткичларидир.
Мазкур усул кўпинча зарарсизлик таҳлили деб юритилади.Ушбу усул америка олимлари томонидан 1930 йилларда ишлаб чикилган.Унинг ғоявий муаллифи асли касби инженер бўлган Уолтер Раутенштрах ҳисобланади. Услубиёт негизида, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига мувофиқликда узгариб турувчи ва ўзгармас ҳаражатларнинг таркибланиши туради1.
Корхонанинг маржинал даромади- сотишдан тушумдан ўзгарувчан ҳаражатларни чегириш асосида аниқланади. Маҳсулот бирлигидан маржинал даромад ушбу маҳсулотнинг баҳоси билан унга кетган ўзгарувчан ҳаражатларнинг фарқига тенг. Баҳо таркибида эса фақат ўзгарувчан ҳаражатлар эмас балки доимий ҳаражатлар ва фойда суммаси ҳам акс этади.
Маржинал таҳлилнинг асосий жиҳатлари қуйидагилар билан ҳарктерланади:
- зарарсиз ишлаш ҳажмини аниқлаш;
- корхонанинг хавфсиз (зарарсиз) ишлаш доирасини белгилаш;
- фойданинг кўзланган ҳажмида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини белгилаб олиш;
- маржинал даромадликка эпришида доимий ҳаражатларнинг критик даражасини аниқлаш;
- белгиланган топшириқларни уддалашда доимий ва ўзгарувчан ҳаражатлар таъсирида маҳсулот баҳосининг критик даражасини белгилаб олиш.
Маржинал даромаднинг одатда учта тур кўрсаткичи ҳисоб-китоб килинади2: