«Уй-жой қурувчи»га шартнома баҳосининг 15 фоиз миқдордаги маблағини банк филиалидаги омонат хисоб рақамига ўтказади.
2.5. Уй-жой қийматининг бошланғич нархи экспертиза хулосасига ёки бошқа сабабларга кўра ошган тақдирда талаб қилинадиган дастлабки бадал учун тўланиши зарур бўлган қўшимча маблағ қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ёки якка тартибдаги қурувчининг ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда тўлаб берилади.
2.6. “Уй-жой қурувчи” “тайёр ҳолда топшириш” шартлари билан уй-жой қуриш бўйича буюртмачи функциясини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади ва намунавий лойиҳага мувофиқ уй-жой қуриш бўйича барча ишларни пудратчиларни жалб қилган ҳолда ва жалб этилган маблағлар билан мажбуриятини, уй-жой сотиб олувчи эса шартнома бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажариш, шу жумладан шартномада белгиланган нархни тўлаш, шунингдек қурилиш ишлари тугаганда уй-жойни қабул қилиб олиш мажбуриятини олади.
2.7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли фармони билан тартибга солинади.
3. ҲИСОБ-КИТОБ КИЛИШ ТАРТИБИ 3.1. Уй-жой қийматини тўлаш Банкнинг кредит маблағлари ҳисобидан, шунингдек уй-жой сотиб олувчи ўз маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3.2. Уй-жой қиймати тўлови Уй-жой сотиб олувчи томонидан асосий шартномада кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
4. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ 4.1. Мазкур шартнома Томонлар уни имзолаган кундан бошлаб амал қилади ва Томонлар томонидан шартнома шартларининг бажарилишигача кучда бўлади (Томонлар асосий шартномани имзолаганга қадар).
4.2. Мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятлар қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
мазкур шартнома тузилгандан кейин 10 (ўн) банк куни мобайнида “Якка тартибда уй-жой сотиб олувчи”, “Уй-жой қурувчи” номига банкда очилган алоҳида омонат ҳисоб варағига уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал тўланмаслиги (агар 10 банк куни мобайнида уй-жой бошланғич қийматининг 15 фоизи миқдоридаги бадал тўланмаса, буюртмачи томонидан расмий огоҳлантиришсиз шартнома ўз кучини йўқотади).
Банкнинг кредит комиссияси томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда.