4.2. Талаб ва таклиф.
Хар бир ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ўз махсулот ёки хизматларини бозорнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади. Агар хунарманд фақат талаблар бўйича фаолият олиб борса бундай хунарманднинг ривожланиши суст даражада бўлади.
Биз бугунги кундаги талаблардан ҳамда ўзининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ўз фаолиятини янада ривожантириш мақсадида аввало бозордаги талабни ўрганган ҳолда харидорларга ўз таклифларимизни хам беришни режалаштирганмиз.
Биз асосан миллий либослар, келин либослари, аёллар миллий чопонлари ҳамда ўқув муассасалари ва корхона ташкилотлардан келган буюртмалар асосида кийимлар тикилишини режалаштирганмиз.
Қуйида хунарманд томонидан таклиф этилаётган ва бугунги кунда тайёрланаётган махсулотларнинг айримлари кўрсатиб ўтилади.
4.3. Махсулот нархлари. Хар бир ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ўз махсулотларини ёки хизматларини ўз фаолиятидан ва ишлаб чиқариш харажатлари, махсулот таннархи ва бугунги кундаги бозор ҳолатидан келиб чиққан ҳолда белгилайди.
Кўпчилик тадбиркорлик субъектлари бозорга ўз махсулот ёки хизматлари билан кириб келиш жараёнида имкон қадар махсулотларини харидорларга арзон нархларда таклиф этадилар. Бунинг натижасида эса ўз ўзидан рақобат юзага келади. Ушбу холатлар бўйича таҳлил қилинадиган бўлса қолган тадбиркорлик субъектларидан бир нечта йўналишлар ва имтиёзлар хисобига махсулотини арзон нархларда сотиш имконига эга бўламиз. Яъни:
Даромад солиғидан озод;
Ишчи кучи арзон;
Имтиёзли фоиздаги кредит;
Кредит маблағидаги имтиёзли давр;
Барча ишлар бир жойни ўзида тўлиқ амалга оширилиши ва бошқалар.
4.4.Сотиш дастури, сотишни ташкил этиш. Иқтисодиётнинг хар бир жабҳасида унинг ривожланишига асосий омиллардан бири бу маҳсулот(хизмат)ларнинг қандай тартибда ва қандай тизимлар орқали сотилиши хисобланади.
Шунинг учун ҳам хар бир тадбиркорлик субъекти ўз махсулот ёки хизматларини турли усулларда рақобатдош тадбиркорлардан қайсидир томонлама фарқ қилган ҳолда сотишга ва хизмат кўрсатишга харакат қилади.
Хар бир тадбиркор ўз томонидан ишлаб чиқараётган махсулот ёки хизматларини ишлаб чиқаришдан аввал сегментларни аниқлаши лозим.
ўзимизнинг ички имкониятларимиз, бугунги кундаги бозор ҳолати ва аҳолининг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тизимлар асосида ўз махсулот ва хизматларини сотиш режалаштирган.
1. Мижозлар билан тўғридан тўғри шартнома асосида:
2. Буюртмалар асосида.