Яхшиева М. Т. Монетар сиёсат назарияси: Ўқув қўлланма. –Т


 Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари



Download 1,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/66
Sana01.05.2022
Hajmi1,48 Mb.
#601585
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66
Bog'liq
Monetar siyosat nazariyasi

10.4. Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари 
 
Марказий банкнинг монетар сиёсатини асосий инструментларидан яна бири 
бу – Марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларидир. Марказий банкнинг 
очиқ бозор сиёсати шундан иборатки, қимматли қоғозларга бўлган талаб ва 
таклифни тартибга солиб, бунда тижорат банкларининг қизиқишларини 


116 
уйғотишдир.
6
Очиқ бозордаги операциялар деганда Марказий банкнинг ўз 
маблағлари ҳисобидан oчиқ бозордан қимматли қоғозларни сотиб олиши ва 
сотиши тушунилади. Очиқ бозорда амалга ошириладиган операцияларда катта 
миқдордаги хилма-хил қимматли қоғозлар иштирок этади. Улардан энг 
асосийлари сифатида Давлат хазина мажбуриятлари, Давлат қисқа муддатли 
облигациялари (ДҚМО), саноат облигациялари ҳамда Марказий банк томонидан
белгиланган бошқа қимматли қоғозларларни кўрсатиш мумкин. 
Ушбу қимматли қоғозларнинг бир қисми пул бозорига тегишли бўлса, 
иккинчи қисми капиталлар бозорига тегишлидир. Масалан, Давлат хазина 
мажбуриятлари пул бозорига тегишли бўлса, саноат облигациялари ва ДҚМО 
капиталлар бозорига тегишлидир. 
Кўпчилик ривожланган хорижий давлатларда, хусусан, АҚШ, Германия, 
Буюк Британия ва Францияда Марказий банкнинг қимматли қоғозларни 
эмитентнинг ўзидан бевосита сотиб олиши очиқ бозор операцияси 
ҳисобланмайди, балки кредитлаш ҳисобланади. Масалан, ҳукуматнинг қимматли 
қоғозларини тўғридан-тўғри сотиб олиш Давлат бюджетини кредитлаш
ҳисобланади. Ҳукуматнинг қимматли қоғозлари курсини caқлaш мақсадида 
амалга ошириладиган жорий операциялар ҳам очиқ бозор сиёсатига кирмайди. 
Очиқ бозор сиёсатини амалга оширишнинг кенг тарқалган воситаси Давлат 
қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозорда амалга ошириладиган 
операциялардир. 
Марказий банк очиқ бозорда операциялар амалга ошириш йўли билан банк 
тизимининг захираларига икки усул билан таъсир қилиши мумкин: 
1. Aгaр Марказий банк кредит институтларининг ихтиёридаги пул 
массасини кўпайтиришни мақсад қилиб қўйган бўлса, унда у, очиқ бозорда 
қимматли қоғозларни сотиб олувчи бўлиб қатнашади. Бунда у қимматли
қоғозларга қатъий белгиланган курс ўрнатиши ва курс ўша даражага етиши билан 
таклиф қилинган барча қимматли қоғозларни сотиб олиш йўлидан фойдаланиши 
6
I.Butikov “Qimmatliqog’ozlarbozori”. T.: Konsauditinform 2001 y. 


117 
мумкин. Ёки таклиф қилинган пайтдаги курсидан қатъий назар, маълум турдаги 
қимматли қоғозларни сотиб олиш миқдорини белгилаши мумкин.
 
2. Aгaр Марказий банк банк тизимининг захираларини камайтиришни мақсад 
қилиб қўйган бўлса, унда бозорда сотувчи бўлиб иштирок этади. Бундай ҳолатда 
ҳам Марказий банк қуйидаги имкониятларга эга бўлади: 

Марказий банк маълум курсни эълон қилиши ва қимматли қоғозларнинг 
курси ўша даражага етиши билан исталган миқдордаги қимматли қоғозни сoтиш 
мажбуриятини олиши мумкин;

Марказий банк қўшимча тарзда маълум миқдордаги қимматли қоғозларни 
таклиф қилиши мумкин. Очиқ бозор сиёсати бундай йўсинда амалга оширилганда 
давлатнинг қимматли қоғозларидан келадиган даромади кўпаяди. Бунинг 
натижасида кредит институтларининг Давлат қимматли қоғозларига бўлган 
қизиқиши ортади, оқибатда тижорат банкларининг кредит ресурслари имконияти 
камаяди ва банк кредитининг фоиз ставкалари ошади. Фоиз ставкаларининг шу 
йўсинда ўсиши Марказий банкни қониқтирмаса, у яна қимматли қоғозларни сотиб 
олиши мумкин. Бу ҳолатни Немис Федерал банкининг тажрибасидан яққол 
кузатиш мумкин. 
Бундесбанк томонидан очиқ бозорда қатъий фоизли қимматли қоғозларни 
сотиб олиш 1975 йилнинг иккинчи ярмига келиб ўзининг юқори чўққисига чиқди. 
Бу вақтда Бундесбанк банкларнинг ликвидлилигини таъминлаш ва фоиз 
ставкаларини ўзи учун мақбул бўлмаган даражада ўсиб кетишига йўл қўймаслик 
мақсадида 7,5 млрд. немис маркаси миқдоридаги суммага заёмлар сотиб олган 
эди. 1976 йилда Бундесбанк, аксинча, бундай заёмларни жуда катта миқдорда 
сотди. Бунинг боиси шундаки, қатъий, фоизли қимматли қоғозлар курсининг 
ошиши натижасида фоизларнинг пасайиш жараёнини тўхтатиб қўймасдан туриб, 
бозордан катта суммадаги ликвидлиликни олиб қўйиш зарур эди. Фақат 1976 йил 
давомидагина Бундесбанкнинг қимматли қоғозлар портфели 6,5 млрд. маркага 
камайди. 


118 

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish