---------------
х 100 % = 117 %
500 сўм
Баҳолар индексидан ташқари, инфляцияни бошқаришда ялпи ички маҳсулот
индекси кўрстакичидан ҳам фойдаланилади. Ялпи ички маҳсулот – бу маълум бир
давр мобайнида, одатда бир йилда мамлакатда ишлаб чиқарилган барча товар ва
хизматлар умумий миқдорининг пулдаги ифодасидир. Ялпи ички маҳсулот
баҳолар индексининг умумий даражасини ўлчаш учун дефлятордан
фойдаланилади. Дефлятор – бу пулда ифодаланган иқтисодий кўрсаткичларини
ўтган
даврдаги
баҳолар
даражасига
нисбатан
таққослаш
мақсадида
қўлланиладиган коэффициентдир. Дефлятор ёрдамида аниқ бир муддатдаги реал
иш ҳақи даражасини аниқдаш мумкин.
Халқаро амалиётда инфляциянинг моҳиятини ўрганиш ва уни оқилона
бошқариш бўйича турли назариялар мавжуд, улардан бири бўлиб англиялик
таниқли иқтисодчи олим Джон Мейнард Кейнс яратган назария ҳисобланади.
83
Дж.М.Кейнс бозор иқтисодиёти фаолиятига давлат аралашувининг билвосита
дастакини иплаб чиқди. Ушбу дастак ёрдамида давлат томонидан фаол молия
сиёсати олиб бориш, талабни рағбатлантириш ва оммавий ишсизликни
пасайтиришни амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Кейнс томонидан ишлаб
чиқилган иқтисодий механизм қуйидаги асосий низомлардан иборат:
1. Мамлакатдаги ишчи кучининг иш билан таъминланганлик даражаси ишлаб
чиқариш ҳажми билан аникланади;
2. Умумий талаб таклифга тўғри келмайди, чунки маълум пул маблағлари
жамғаришга сарфланади;
3. Ишлаб чиқаришнинг ҳажми оқилона талаб даражасидаги тадбиркорликка
асосан аниқланади;
4. Инвестициялар ва жамғармалар тенглиги ҳолатидаги инвестиция ҳамда
жамғарма акглари мустақил фаолият кўрсатади.
Дж.М.Кейнснинг асосий фикри қуйидагилардан иборат: қўшимча пул
эмиссияси аҳолининг тўловга қобилиятлилик талабини оширади. Бунинг
натижасида товарлар ва хизматларни кўпайиши учун асос юзага келади. Ишлаб
чиқарувчилар томонидан харидорларнинг пулларини олиш мақсадида ишлаб
чиқариш ҳажмини кўпайтирадилар ва муомаладаги ортиқча пул эмиссияси
массасини маҳсулотлар ва хизматлар билан тўлдирадилар. Халқаро амалиётда
Дж. М.Кейнс томонидан илгари сурилган назария «тартибга солиниб туриладиган
инфляция» номини олган.
Ўтган асрнинг 60-йилларида инфляция назариясининг янги мактабига асос
солинди. Ушбу макгабга АҚШлик машхур иқтисодчи, Нобель мукофотининг
лауреати, «Чикаго иқтисодий макгаби»нинг вакили Милтон Фридман асос солди.
Халқаро амалиётда ушбу мактаб «монетаризм» деб номланади. Монетаризм
мактабининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1) «Пуллар аҳамиятга эгадир», яъни кредит – пул соҳасидаги ўзгаришлар
мамлакат иқгисодиётининг умумий ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади;
2) Мамлакат марказий банки иқтисодиётдаги хўжалик ҳолатидан қатъи назар,
пул массасининг барқарор ўсишини таъминлаб туриши лозим.
84
М. Фридманнинг асосий ғояси қуйидагилардан иборат: мамлакат
иғтисодиётининг ривожланиш даражаси давлат бюджетининг ҳолати, ишсизлик
даражаси ва бошқа макроиқтисодий кўрсатқичлардан қатьи назар, давлатнинг
пул сиёсатидаги асосий вазифаси пул эмиссиясини йилига ўртача 3-5 фоизга
ошириши лозим. Ушбу ғоя Дж.Кейнс ғоясига қарама-қаршидир. Дж.Кейнс пул
массасининг ўсишидаги чекловлар ва талабни олдинга сурган бўлса, М.Фридман
эса таклиф ва пул массасининг доимий ўсишини ёқлаб чиққан.
Монетаризм макгаби тарафдорлари инфляцияга қарши қуйидаги чора-
тадбирларни амалга оширишии қўллаб-кувватлайдилар:
- тадбиркорликни тўғридан-тўғри рағбатлантириш (фойдага инвестиция
қилинган қисмидан солиқларни пасайтириш);
- давлат харажатларини қисқартириш;
инвестицияга йўналтирилган жамғармаларнинг ўсишини рағбатлантириш
(мамлакат аҳолисининг жамғармаларини тижорат банкларига ва қимматли
қоғозларга жойлаштириш),
Ўз моҳиятига асосан монетаристик сиёсат қатъий сиёсат бўлиб, уни амалга
оширишда қатгиқлик ва турли демогогияга нисбатан бефарқликни талаб этади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Дж. Кейнс ва М. Фридман яратган назариялар
инфляцияга қарши оқилона кураш олиб бориш талабларига тўлиқ жавоб
бермайди. Ҳар иккала назария ўзининг ижобий томонлари билан бир қаторда,
салбий томонларга ҳам эгадир,
Инфляция ва ишсизликнинг ўзаро боғлиқлигини чуқур таҳлил этган
австралиялик иқтисодчи олим А. Филлипс графиклар ёрдамида инфляция ва
ишсизлик ўртасида тескари алоқа мавжудлигини исботлайди. Унинг фикрича,
инфляция даражаси юқори бўлган ҳолатда, ишсизлик даражаси паст бўлади. Биз
буни қуйидаги графикда кўришимиз мумкин. А. Филлипснинг фикрича, инфляция
даражаси юқори даражадаги мамлакатларда ҳақиқий иш ҳақи қиймати тушиб
боради. Ушбу ҳолат аҳолининг турли тоифалари нарх-наво кўтарилиши
натижасида йўқотилган ҳақиқий иш ҳақини компенсация қилиш мақсадида
85
ишлашга мажбур бўлади. Бунинг натижасида, мамлакат аҳолиси ўртасида
ишсизлак даражасининг пасайиши кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |