Ядро Вакуолалар ва ҳужайра шираси



Download 158 Kb.
bet4/15
Sana03.04.2022
Hajmi158 Kb.
#526662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
botanika amaliy

Эндоплазматик тўр. Эндоплазматик тўр – (юнон. endo - ички) цитоплазманинг ичкарироқ қисмида жойлашган бўлиб, битта мембрана билан чегераланган вакуолалар ва каналчалар системасидан ташкил топган органоиддир (2-расм).
Эндоплазматик тўр морфологик тузилишига ва бажарадиган вазифасига кўра донадор ва силлиқ шаклларга бўлинади. Донадор эндоплазматик тўрнинг мембранасига рибосомалар бириккан бўлиб оқсил синтезида қатнашади. Силлиқ эндоплазматик тўр, донадор эндоплазматик тўрга нисбатан сустроқ ривожланган бўлиб, бўлинаётган ва баъзи дифференциацияланаётган етилган ҳужайраларда кам миқдорда ингичка шохланган найчалар ҳолатида учрайди. Силлиқ эндоплазматик тўр липофил (эфир мойлари, смола, каучук) моддаларни синтезловчи ва ажратувчи ҳужайраларда яхши ривожланган бўлади.

Гольджи аппарати уни кашф этган италиялик олим К. Гольджи номи билан аталади. Гольджи аппарати айрим диктиосомлар (юнон. diktion - тур, сома - тана) ва Гольджи пуфакчаларидан иборат (3-расм).


Диктиосомалар - ясси дисксимон пуфакчалар гуруҳларидан ёки цистернлардан иборат бўлиб, чеккалари мураккаб шохланган найчалар системасидан ташкил топган. Диктиосомалар 4 тадан 8 тагача бўлган цистернлар йиғиндисидан тузилган. Ҳужайрада диктиосомаларнинг сони турлича (10-50 бир неча юзгача) бўлиб, у ҳужайранинг типларига ва ривожланиш фазасига боғлиқ бўлади. Гольджи пуфакчалари ҳар хил диаметрда бўлиб, диктиосом цистернларининг чеккаларидан ёки найчаларининг охирги қисмидан фарқ қилади. Диктиосомлар ҳужайра қобиғининг пайдо бўлишида қатнашади. Ҳужайрада диктиосомалар аморф полисахаридларни, пиктин моддасини, ҳужайра қобиғи матриксининг гемицеллюлозасини ва шилимшиқ моддаларини синтез қилувчи, тўпловчи ва ажратувчи марказ бўлиб ҳисобланади. Гольджи пуфакчалари эса ҳосил бўлган полисахаридларни плазмалеммага етказиб бериш вазифасини бажаради.
Митохондриялар цитоплазмадаги митохондриянинг шакли ва ўлчами сони ҳужайралар типига ва ривожланиш фазасига қараб доимо ўзгариб туради (4-расм). Уларнинг ўлчами 1 мкм дан ошмасдан шакли донадор, таёқча ва ипсимон бўлиб, тинимсиз ҳаракатда бўлади. Митохондриялар икки мембранали органелла. Ички мембрана митохондрия бўшлиғига криста деб номланган пластинкалар ёки найчалар шаклидаги ўсимталар ҳосил қилади. Кристалар орасидаги бўшлиқ гомоген (бир жинсли) тиниқ модда - митохондрия матрикси билан тўлган. Матрикснинг ичида рибосомалар билан бирга митохондрия ДНК сини фибриллари жойлашган ёруғ зоналар учрайди. Митохондрияларни асосий вазифаси АТФ ва АДФ синтез қилиш ва ҳужайрани энергия билан таминлашдир. Митохондрия ҳужайранинг доимий органеллаларидан бўлиб, ҳужайра бўлинганда ёш ҳужайралар орасида бир текисда тақсимланади. Ҳужайрада митохондрияларнинг сони бўлиниши натижасида ортади.
Пластидлар. Бу органеллалар фақат ўсимликлар учунгина хос бўлиб, рангига ва бажарадиган вазифасига қараб уч типга бўлинади: хлоропластлар - яшил, хромопластлар - қизил, тўқ сариқ, сариқ. Лейкопластлар – рангсиз. Одатда ҳужайрада пластидларнинг бир тури учрайди, лекин улар келиб чиқиши жиҳатдан бир-бирларига боғлиқ бўлиб, ўсимлик онтогенези давомида бири иккинчисига айланиш хусусиятига эгадирлар. Пластидлар ҳужайрада йирик органеллалар бўлиб, улар ичида энг йириги хлоропластлардир (узунлиги 4-10 мкм) (5-расм).

Download 158 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish