28
3. Касбдошларингиз билан медиага алоқадор қандай мавзуларни муҳокама
этасиз?
2.4. Демократия ва медиа воситасида жамият ҳаётида
иштирок этиш
Ёшлар ўз қарашларини баён этишда ёки фикр-мулоҳазаларини тасдиқлашда
медиадан фойдаланади. Медиалар фуқаролик жамияти хусусидаги баҳс-
мунозаралар учун фаол майдонча вазифасини ўтайди. Улар
“партисипация”
ходисасини, яъни шахслар ва ҳамжамиятларнинг, дейлик, ижтимоий тармоқлар
орқали, турли фуқаролик акциялари ва мунозараларида
биргаликда иштирок
этишини юзага келтиради. Анъанавий медиаларда одатда катталарнинг фикри
устунлик қилади, шу боис ёшлар виртуал маконда ўз қарашларини баён
этишни
афзал билади. Ўзини жамиятнинг фаол аъзоси деб ҳис этиш ёшларда фуқаролик
позициясини шакллантиришга ёрдам беради.
Ёш журналист муайян медиаресурс устида ишлар экан, ўз аудиториясида фаол
ижтимоий позицияни шакллантиришга, шу орқали фуқароларнинг
ижтимоий
фаоллигини оширишга хизмат қилиши кераклигини тушуниши зарур.
Хабардорлиги юқори бўлган инсонлар қарорлар қабул қилиш ҳамда жамият ҳаётида
иштирок этишга яхшироқ тайёр бўлади.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенция болалар ва ёшларнинг турли
каналлар орқали ўз қарашларини баён этиш, ахборот излаш ва олиш ҳуқуқларини
кафолатлайди. Шу билан бирга, уларнинг ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан
хабардорлигини ошириш, бунда жумладан, медиаконтент
имкониятларидан
фойдаланиш, уларга қарорлар қабул қилиш ҳамда ўзлари маъқулламайдиган
фикрларни инкор этишга ёрдам берадиган ахборотни қаердан ва қандай олишни
кўрсатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Медиалар шунингдек, ёшларга муҳим бўлган
ахборотларни излаб топишда ҳамда фуқаролар баҳс-мунозараларида қатнашиши
учун имкониятлар яратишда ёрдам бериши керак.
Ўз фикрини аниқ баён этиш, уни асослаб бера олиш, воқеа ва ҳодисаларни
турли нуқтаи назардан кўриб чиқиш малакаси –медиа саводхонлигининг муҳим
таркибий қисми бўлиб, ундан ОАВнинг турли каналлари учун мақола тайёрлашда,
видеоматериални эълон қилишда, муҳим масалалар
юзасидан ижтимоий реклама
тайёрлашда ёки баҳс-мунозараларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин. Масалан,
ўқувчилар ўзи учун аҳамиятли бўлган муаммо юзасидан ижтимоий
медиакампанияга қўшилиши, кампания қандай кечаётганини
кузатиб бориши
мумкин. Бир вақтнинг ўзида улар оппонентлар учун маъқул бўладиган шаклда ўз
нуқтаи назарини шакллантиришни ҳам ўрганиб боради. Ўз фикрини баён этиш
эркинлигини чеклашга, фақат бошқа одамларга ҳам ўз қарашларини
билдириш
имконини бериш зарурати туғилгандагина йўл қўйилади. Ҳақорат қилиш, шаънга
тегиш, нафрат кабиларни тақиқловчи қонунлар кўринишидаги
бундай чекловлар
турли суистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш учун жуда зарур.