Я. Алиев – тдиу “Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти, и ф. д


Ўлчов ҳолати хусусиятларининг тавсифи



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/75
Sana03.11.2022
Hajmi2,13 Mb.
#859747
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75
Bog'liq
Армат SanIqt Kaf 11.Real sektorda mahsulot sifati va raqobat

11.2. Ўлчов ҳолати хусусиятларининг тавсифи 
Рақамли ўлчаш асбоби деб, ўлчаш борасида узлуксиз 
ўлчанаётган катталикни натижаси рақамли қайд этиш қурилмасида 
ёки рақамларни ёзиб борувчи қурилмада дискрет тарзда 
ўзгартирилиб, индикацияланадиган асбобларга айтилади. Рақамли 
ўлчаш асбоблари хозирги кунда жуда кенг тарқалган. Тавсия 
этиладиган маълумотни қулайлиги ва аниқлиги сабабли рақамли 
ўлчаш асбоблари илмнй-тешириш лабораторияларидан кенг ўрин 
олган: 

Рақамли ўлчаш асбобларининг аналог ўлчаш асбобларига 
нисбатан қуйидаги афзалликларга эгадир;

юқори аниқлик;

кенг иш диапазони; 

тезкорлик; 

ўлчаш натижаларининг қулай тарзда тавсия этилиши; 

автоматлаштирилган тармоқларга улаш мумкинлиги; 

ўлчаш жараёнини автоматлаштириш имкониятлари
мавжудлиги ва ҳоказолар.
1. Хатоликлар чегарасини назарий жиҳатдан баҳолаш – бу 
услуб 
ўлчаш 
услубини, 
ўлчаш 
воситаларнинг 
характеристикаларини, 
ўлчаш 
тенгламасини 
ва 
ўлчаш 
шароитларини 
таҳлил 
қилишга 
асосланади. 
Масалан: ўлчаш асбобининг параметрлари ёки текширилаётган
занжирнинг иш режимини билган холда биз унинг тузатмасини 
(хатолиги) топишимиз мумкин. Хатолик, бунда, асбобнинг 
истеъмол қилувчи қувватидан, ўлчанаётган кучланишнинг 
частотасини ошишидан ҳосил бўлиши мумкин. 
2. Хатоликни ўлчаш натижалари бўйича бахолаш – ўлчаш 
натижалари хар хил принципдаги усул ва ўлчаш аппаратурасидан 
(воситаларидан) олинади. Ўлчаш натижалари орасидаги фарқ — 
мунтазам хатоликни характерлайди. Бу услуб юқори аниқликдаги 
ўлчашларда ишлатилади. 
Ҳар хил характеристикага эга бўлган, лекин, бир хил 


124 
физикавий принципда ишлайдиган аппаратура ёрдамида ўлчаш 
усули. Бунда ўлчаш кўп маротаба такрорланиб, ўлчаш натижалари 
мунтазам статистика усули ёрдамида ҳам ишланади. 
Мунтазам хатоликни йўқотишнинг махсус усулини қўллаш – 
ўрин алмаштириш (ўриндошлик), дифференциал усули, симметрик 
кузатишлардаги хатоликларни компенсациялаш усули. 
Тасодифий хатолик бирор физикавий катталикни такрор 
ўлчаганда ҳосил бўладиган, ўзгарувчан, яъни маълум қонуниятга 
бўйсунмаган ҳолда келиб чиқадиган хатоликдир. Бу хатолик айни 
пайтда нима сабабга кўра келиб чиққанлиги ноаниқлигича қолади, 
шунинг учун ҳам уни йўқотиш мумкин эмас. 
Аниқлик класси – бу ўлчаш воситаларини шундай 
умумлашган характеристикаси бўлиб, уларнинг йўл қўйиши 
мумкин бўлган асосий ва қўшимча хатоликлари чегараси (доираси) 
билан аниқанади. Демак, аниқлик класси ўлчаш воситасининг 
аниқлик кўрсаткичи эмас, балки унинг хусусиятлари билан 
белгиланади, аниқланади. 
Одатда, ўлчаш асбоби олинадиган натижага киритувчи 
хатолигини 
белгилаш 
учун 
хатоликнинг 
меъёрланган 
фойдаланилади.
Хатоликнинг меъёрланган қиймати деганда берилган ўлчаш 
воситасига тегишли бўлган хатоликни тушунамиз. Алоҳида 
олинган ўлчаш воситасининг хатолиги ҳар хил, мунтазам 
тасодифий хатоликларнинг улуши эса турлича бўлиши мумкин. 
Аммо, яхлит олиб қаралганда ўлчаш воситасининг умумий 
хатолиги меъёрланган қийматдан ортиб кетмаслиги керак. Ҳар бир 
ўлчаш асбобининг хатоликларини чегараси ва таъсир этувчи 
коэффициентлар ҳақидаги маълумотлар асбобнинг паспортида 
келтирилган бўлади. 


125 

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish