6 – топшириқ: “Тушунчалар таҳлили” методи
Тушунчалар
|
Мазмуни
|
Оила
|
Ҳар қандай жамият оилалардан таркиб топади. Оила жамиятнинг кичик, бироқ, энг асосий бўғини саналади. Зеро, жамиятнинг мавжудлиги унда яшовчи кишиларни ўз ичига олган оилаларнинг борлиги билан белгиланади. Шунга кўра оила ва жамият ўртасидаги алоқанинг мустаҳкамлиги, бир-бирини тақозо этиши ниҳоятда муҳим. Бу муҳимлик жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланиши учун нафақат таълим муассасаларида, балки оилада ҳам бола (фарзанд)лар тарбиясини тўғри, самарали ташкил этишни тақозо қилишида акс этади.
|
Оилавий тарбия
|
Мавжуд маиший қулайликлар, техника тараққиётининг тезкор ривожи замонавий шахс эҳтиёжлари кўламининг кенгайишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ёшлар ҳаётида оммавий ахборот воситалари етакчи ўрин эгаллаган бўлиб, эндиликда панд-насиҳатлар ёрдамида уларнинг ахборот воситалари таъсиридан халос этиш мумкин эмас. Шу боис оилавий тарбияни ташкил этиш жараёнида замонавий ёндашувларни ҳам қарор топтиришга эришиш – педагогик жиҳатдан энг тўғри йўл саналади.
|
Ота-она маъсулияти
|
|
Ижтимоий институтлар фаолияти
|
Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги концепцияси. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлаган мамлакатимизда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги ва унда шахс тарбиясига катта таъсир кўрсатувчи миллий қадриятлар йил сайин қадр топиб, нуфузи ошиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби давлатимиз томонидан ижтимоий институтларга ҳар томонлама эътибор қаратилаётган бўлса, иккинчи томондан мустақиллик берган имконият туфайли қўлга киритилган миллий қадриятларнинг қайта тикланаётганлигидир. Шу маънода олиб қаралганда, ижтимоий иноститутлар ва унинг муаммолари бўйича илмий асосланган тадқиқотларнинг юзага келиши долзарб аҳамиятга молик бўлиб қолаверади.
Тарбия жараёни иштирокчилари саъйи ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида 1993 йилда ишлаб чиқилган “Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги” Концепцияси ёшларни истиқлол ғояларига садоқатли, маънавий баркамол, ватанпарвар қилиб тарбиялашда кенг жамоатчилик фаолиятини мувофиқлаштириш борасида дастуруламал бўлди.
“Оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги” Концепциясининг асосий мақсади ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда ўзбек халқининг бой миллий, маданий, тарихий анъаналари, урф-одатлари ва умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини таъминлаш, ота-оналар, педагоглар ва маҳалла фаолларининг умумий ҳамда миллий педагогик маданиятни ошириш, республика фуқаролари орасида миллий мафкуравий тарбия ишларини такомиллаштиришдан иборатдир.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |