Xurshid Davron kutubxonasi



Download 17,28 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi17,28 Kb.
#300460
Bog'liq
Xurshid Davron kutubxonasi


Xurshid Davron kutubxonasi
Adib asarlari, tarjimalari, hamda o'zbek va jahon adabiyotidan namunalar

BOSH SAHIFA


SAYT XARITASI
QIZIQARLI SAYTLAR
RSS
ENG SO’NGGI
Omon Matjon. Muhabbat she’rlari & Omon Matjon «Har nafasda uyg’oqman» teleloyihasida
Xurshid Davron. Ulug’bekning qasosi & Osmonda quyosh yo’q edi…
Xurshid Davron. Olis yulduz nuri & Mirzo Ulug’bek. Videoshe’r
Pirimqul Qodirov. Adibning “Yon daftar”idan & Til boyligi — dil boyligi & Til va el
Maqsud Shayxzodaga bag’ishlov
Xulio Kortasar. Ishg’ol qilingan uy
Shodmon Sulaymon. Men Vatan deb yo’lga tushdim
Shayboniyxon. G’azallar & Xurshid Davron. Muhammad Shayboniyxon haqida muxtasar qaydlar
Boqiysan, iftixorimsan,ona tilim!
Maryam Yoqubova. Xotiralar & Maryam Yoqubova “Hamnafas” teledasturida
Odil Yoqubov. Qaydasan, Moriko? & Ibrohim G’afurov. Odilona
Ma’ruf Jalil. Visol va hijron. She’rlar & Parizodim. She’rlar kitobi
Samarqandga bag’ishlov. Mushoira
Amin Maaluf. Samarqand. Roman.
Xurshid Davron. Samarqand she’rlari & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
Gul Pocha Ulfat. Uch mansura va bir hikoya
ENG KO’P O’QILGAN
Boqiysan, iftixorimsan,ona tilim! 21 октабр - Ўзбек тили куни Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи…

Atoiy. G’azallar, tuyuqlar & Devoni… Навоий «Насоим ул-маҳаббат" («Муҳаббат шабадалари») асарида: Мавлоно Атойи Балхда бўлур эрди. Исмоил ота фарзандларидиндур...ўз замонида…

Alisher Navoiy. Ruboiylar & Qit’alar,… Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарму ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал…

Xurshid Davron. Vatan haqida she’rlar 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни. Айём муборак бўлсин! Энг азиз ва энг буюк…

Onajon. O’zbek shoirlarining onaga… Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин…

Xurshid Davron. Kuz she’rlari Куз шоирларнинг севган фасли. Кузни куйламаган шоир бўлмаса керак. Ўзбек шоирлари учун куз фақатгина илҳом…

Janni Rodari. Rim ertaklari 23 октябрь - Таниқли итальян болалар ёзувчиси Жанни Родари таваллуд топган кун “Римлик сеҳргар”…

Abdulhamid Cho’lpon. She’rlar &… Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат…


HotLog
Abdulhamid Cho’lpon. Adabiyot nadir?


Muallif Adib: O'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
20.03.2012 комментариев 7
Ashampoo_Snap_2016.10.01_22h05m09s_003_.png Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгул тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик)нинг кетишига қараб ҳар хил тусда ва рангда етишган, файзли тил бирла тақдир этула олмайдирғон бир гулдир. Ушбу яшадигимиз муҳит доирасинда анинг тўлқуни одамнинг ҳар хил маишатига қараб ўзгарадир.

Абдулҳамид ЧЎЛПОН


АДАБИЁТ НАДИР?
001
Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгул тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик)нинг кетишига қараб ҳар хил тусда ва рангда етишган, файзли тил бирла тақдир этула олмайдирғон бир гулдир. Ушбу яшадигимиз муҳит доирасинда анинг тўлқуни одамнинг ҳар хил маишатига қараб ўзгарадир.

002Ҳар синф, халқнинг ўзига махсус оҳанги, ўзига таъсир қиладурғон зори бўлур. Мана шул муҳит бўшлигинда бўлган қатъий тўлқуннинг бир-бирига бирлашмагидан ҳар одамга ҳар хил шодлиқ ва ё кўб аччиқ таъсир этмагиндан одамнинг кўнглида ўзи билмасдан ўрнашуб қолғон ва ҳар вақт, умрининг охирига қадар сақланатурғон қайғуланмак ва ё кўкрак кериб қўб дам олурдай оҳ урмаклар — ҳамаси кўнгилда ҳар хил рангда, ҳар хил кайфиятда тўлуб ётқон адабиёт хосасиндан саналур. Киши баъзи вақтда шодликдан кулур ва баъзи вақтда кўз ёшин тўкуб йиғлар, оҳ тортар. Одамнинг мундоғ ҳар хил кайфиятга кируб турмоғи ўз ихтиёри нла бўлмай, балки маишати йўлида ҳар вақт учраб турадурғон фалокатнинг анга баъзи вақтда зулм кўрсатмоғи ва баъзи вақтда бир яхшилик кўрсатуб суюндирмоғидин келуб — яхши кўрганда суюниб, ёмонлиқ кўрганда йиғлаб — шундоғ бўлуб икки турли ўзгаруб турар, баъзи вақтда фалак бир одамни қайғуга солар, ул ўзи тушуниб, ўйлаб туруб, оҳ тортуб йиғлар. Бу ҳасратларни ўз ичига сиғдиролмас. Бировга айтса, «Вой бечора» деюрмукин, деб ўз қайғусини бировга айтмакка тилар. Тўп тўғри айтганда у қадар таъсир қилмас. Адабиёт ила айтганда албатта таъсир қилар. Менинг бир ошнамнинг ўлдиги хабари келар. Мен ҳеч хафаланмайман. Бир вақтда мактуб келар, мактубда аларнинг кўрган кунлари адабиёт ила бундай ёзилур:

Гуллар била пок қайғули маҳзун боқурди
Кўз ёшларимиз тўхтамай тун-кун оқурди.

Мана шуни ўқуб албатта бир таъсир ила аларнинг қайғусига қўшулурмиз. Бир бола ухламаса алла айтарлар. Бола тез ухлаб кетар. Чунки ул андин бир лаззат ҳис қулур. Эски боболарининг бир маъшуқа учун Қошғар тарафларига яёв борганини ва йўлда ўғрилар тарафидан ўлтурулгани ғоят яхши оҳанг билан айтилур. Ул вақтда бола таъсириндан ухлаб кетар. Шунга ўхшаш ўзининг шавкат ва ғайрати ила замонасида бутун дунёни ҳавор ва даҳшатга солғон жаҳонгирларнинг ўтказган кунларин ва даврларин тарихларда кўрса ва эшитса ҳар киши юрагида бир ботирлиқ ва бир фидокорлик ҳис этар ва қаҳрамонона умидларда бўлинур.

Мана шундай қаҳрамонона умид, қаҳрамонона ҳис ва қаҳрамонона ғайрат —барчалари тарихий адабиётнинг натижасидан бошқа нарса эмасдир. Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар. Адабиёти ўлмағон ва адабиётининг тараққийсига чалишмаган ва адиблар етишдирмағон миллат охири бир кун ҳиссиётдан, ўйдан, фикрдан маҳрум қолуб, секин-секин инқироз бўлур. Муни инкор қилиб бўлмас. Инкор қилғон миллат ўзини инқирозда эканун билдирур.

Биздан бошқа миллатларга кўз солсак кўрамизки, аларнинг олти ёшдан олтмиш яшар қариларина қадар адабиётдан бир лаззат олуб охир умрига қадар адабиёт ўқуб эшитмакни вазифаи миллиясидан ҳисоб қилур. Мана шунинг учундирки, Оврўпонинг ҳар шаҳар ва қишлоқларида ҳар кун, ҳар ҳафта адабиёт кечалари қилинур, адабиёт ўқилур, нутқ сўйлануб халқ кўб кируб таъсирланурлар. Мана тотор қардошларимиз йилда бир дафъа бўлса ҳам шаҳар ва қишлоқларида «Адабиёт кечалари» қилуб халқға руҳ беруб кўб олқишлар, офаринлар олдигини ғазеталардан ўқуб турмакдамиз. Бизлар эсак адабиётдан лаззат олмак бир тарафда турсун, ҳатто боболаримиз ва болхоса «Ислом маданияти» замонинда катта рўл ўйнағон ва аларнинг маишатларин кўрсатган таърих умумийларни ўқуб англамоқдин ҳам кўб йироқ турамиз.

Бизни уламо ва эшонларимиз тўн киймакдан, авомларимиз чойхоналарга чиқуб чой ичмакдан ва зиёлиларимиз эса Оврупо киюмликларидан ва қийматлик папирўсларидан лаззат олурларки, «адабиёт нима?» десанг, жавобида юқорида айтилганча «яъни, масалан»дан бошқа жавоблари йўқдир. Мана шунинг учундирки, кундан-кунга руҳимиз тушуб, келадирғон истиқболимизга умидсиз қараб, бошқа миллатлар каби шод ва умидли яшамаймиз ва бизда шодлик ва руҳ бўлмагани учун бир ишни қиламиз деб энди ўйлаганимизда ўй йўқ — фикрлар чочилуб, ақлларимиз паришон бўлуб кетар.

Адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган қаралган, ўчган, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун, фақат вужудимизга эмас, қонларимизга қадар сингишган қора балчиқларни тозалайдирғон, ўткур юрак кирларини ювадурғон тоза маърифат суви, хиралашган ойналаримизни ёруғ ва равшан қиладирғон, чанг ва тупроғлар тўлган кўзларимизни артуб тозалайдирғон булоқ суви бўлғонликдан бизга ғоят керакдир.

Энди, эй, қардошлар! Адабиёт ўқуйлик. Адиблар етишдирайлук, «адабиёт кечалари» ясайлук. Руҳ, ҳис, туйғу, фикр, онг ва ўй олайлук, билайлук. Агарда «баёз» ва бемаъни бир-икки дона китоблар ила қолсак, маҳву инқирозий бўлурмиз. Юрагимиз кундан-кун тошдан ҳам қаттиғ бўлур. Юракни эритайлук, руҳ берайлук, инқироз бўлмайлук. Меним бу ожизона фикрима қўшилатурғонлар бўлса адабиётнинг фойдаси тўғрусинда «Оина» ва «Садо»ларимизга тарихий ва адабий мақола ва шеърлар ёзсунлар, китоблар тартиб берсунлар. Ҳозирда бизга бирдан-бир лозим бўлғон нарса — адабиёт, адабиёт, адабиёт…

(1914)


cho'lpon

Abdulhamid Cho’lpon


ADABIYOT NADIR?
001
Adabiyot har bir millatning hisli ko‘ngul tarixining eng qorong‘u xonalarida maishat (tirikchilik)ning ketishiga qarab har xil tusda va rangda yetishgan, fayzli til birla taqdir etula olmaydirg‘on bir guldir. Ushbu yashadigimiz muhit doirasinda aning to‘lquni odamning har xil maishatiga qarab o‘zgaradir.
003

Har sinf, xalqning o‘ziga maxsus ohangi, o‘ziga ta’sir qiladurg‘on zori bo‘lur. Mana shul muhit bo‘shliginda bo‘lgan qat’iy to‘lqunning bir-biriga birlashmagidan har odamga har xil shodliq va yo ko‘b achchiq ta’sir etmagindan odamning ko‘nglida o‘zi bilmasdan o‘rnashub qolg‘on va har vaqt, umrining oxiriga qadar saqlanaturg‘on qayg‘ulanmak va yo ko‘krak kerib qo‘b dam olurday oh urmaklar — hamasi ko‘ngilda har xil rangda, har xil kayfiyatda to‘lub yotqon adabiyot xosasindan sanalur. Kishi ba’zi vaqtda shodlikdan kulur va ba’zi vaqtda ko‘z yoshin to‘kub yig‘lar, oh tortar. Odamning mundog‘ har xil kayfiyatga kirub turmog‘i o‘z ixtiyori nla bo‘lmay, balki maishati yo‘lida har vaqt uchrab turadurg‘on falokatning anga ba’zi vaqtda zulm ko‘rsatmog‘i va ba’zi vaqtda bir yaxshilik ko‘rsatub suyundirmog‘idin kelub — yaxshi ko‘rganda suyunib, yomonliq ko‘rganda yig‘lab — shundog‘ bo‘lub ikki turli o‘zgarub turar, ba’zi vaqtda falak bir odamni qayg‘uga solar, ul o‘zi tushunib, o‘ylab turub, oh tortub yig‘lar. Bu hasratlarni o‘z ichiga sig‘dirolmas. Birovga aytsa, «Voy bechora» deyurmukin, deb o‘z qayg‘usini birovga aytmakka tilar. To‘p to‘g‘ri aytganda u qadar ta’sir qilmas. Adabiyot ila aytganda albatta ta’sir qilar. Mening bir oshnamning o‘ldigi xabari kelar. Men hech xafalanmayman. Bir vaqtda maktub kelar, maktubda alarning ko‘rgan kunlari adabiyot ila bunday yozilur:

Gullar bila pok qayg‘uli mahzun boqurdi
Ko‘z yoshlarimiz to‘xtamay tun-kun oqurdi.

Mana shuni o‘qub albatta bir ta’sir ila alarning qayg‘usiga qo‘shulurmiz. Bir bola uxlamasa alla aytarlar. Bola tez uxlab ketar. Chunki ul andin bir lazzat his qulur. Eski bobolarining bir ma’shuqa uchun Qoshg‘ar taraflariga yayov borganini va yo‘lda o‘g‘rilar tarafidan o‘lturulgani g‘oyat yaxshi ohang bilan aytilur. Ul vaqtda bola ta’sirindan uxlab ketar. Shunga o‘xshash o‘zining shavkat va g‘ayrati ila zamonasida butun dunyoni havor va dahshatga solg‘on jahongirlarning o‘tkazgan kunlarin va davrlarin tarixlarda ko‘rsa va eshitsa har kishi yuragida bir botirliq va bir fidokorlik his etar va qahramonona umidlarda bo‘linur.

Mana shunday qahramonona umid, qahramonona his va qahramonona g‘ayrat —barchalari tarixiy adabiyotning natijasidan boshqa narsa emasdir. Hech to‘xtamasdan harakat qilub turg‘on vujudimizga, tanimizga suv-havo ne qadar zarur bo‘lsa, maishat yo‘lida har xil qora kirlar ila kirlangan ruhimiz uchun ham shul qadar adabiyot kerakdir. Adabiyot yashasa — millat yashar. Adabiyoti o‘lmag‘on va adabiyotining taraqqiysiga chalishmagan va adiblar yetishdirmag‘on millat oxiri bir kun hissiyotdan, o‘ydan, fikrdan mahrum qolub, sekin-sekin inqiroz bo‘lur. Muni inkor qilib bo‘lmas. Inkor qilg‘on millat o‘zini inqirozda ekanun bildirur.

Bizdan boshqa millatlarga ko‘z solsak ko‘ramizki, alarning olti yoshdan oltmish yashar qarilarina qadar adabiyotdan bir lazzat olub oxir umriga qadar adabiyot o‘qub eshitmakni vazifai milliyasidan hisob qilur. Mana shuning uchundirki, Ovro‘poning har shahar va qishloqlarida har kun, har hafta adabiyot kechalari qilinur, adabiyot o‘qilur, nutq so‘ylanub xalq ko‘b kirub ta’sirlanurlar. Mana totor qardoshlarimiz yilda bir daf’a bo‘lsa ham shahar va qishloqlarida «Adabiyot kechalari» qilub xalqg‘a ruh berub ko‘b olqishlar, ofarinlar oldigini g‘azetalardan o‘qub turmakdamiz. Bizlar esak adabiyotdan lazzat olmak bir tarafda tursun, hatto bobolarimiz va bolxosa «Islom madaniyati» zamoninda katta ro‘l o‘ynag‘on va alarning maishatlarin ko‘rsatgan ta’rix umumiylarni o‘qub anglamoqdin ham ko‘b yiroq turamiz.

Bizni ulamo va eshonlarimiz to‘n kiymakdan, avomlarimiz choyxonalarga chiqub choy ichmakdan va ziyolilarimiz esa Ovrupo kiyumliklaridan va qiymatlik papiro‘slaridan lazzat olurlarki, «adabiyot nima?» desang, javobida yuqorida aytilgancha «ya’ni, masalan»dan boshqa javoblari yo‘qdir. Mana shuning uchundirki, kundan-kunga ruhimiz tushub, keladirg‘on istiqbolimizga umidsiz qarab, boshqa millatlar kabi shod va umidli yashamaymiz va bizda shodlik va ruh bo‘lmagani uchun bir ishni qilamiz deb endi o‘ylaganimizda o‘y yo‘q — fikrlar chochilub, aqllarimiz parishon bo‘lub ketar.

Adabiyot chin ma’nosi ila o‘lgan, so‘ngan qaralgan, o‘chgan, yarador ko‘ngilga ruh bermak uchun, faqat vujudimizga emas, qonlarimizga qadar singishgan qora balchiqlarni tozalaydirg‘on, o‘tkur yurak kirlarini yuvadurg‘on toza ma’rifat suvi, xiralashgan oynalarimizni yorug‘ va ravshan qiladirg‘on, chang va tuprog‘lar to‘lgan ko‘zlarimizni artub tozalaydirg‘on buloq suvi bo‘lg‘onlikdan bizga g‘oyat kerakdir.

Endi, ey, qardoshlar! Adabiyot o‘quylik. Adiblar yetishdirayluk, «adabiyot kechalari» yasayluk. Ruh, his, tuyg‘u, fikr, ong va o‘y olayluk, bilayluk. Agarda «bayoz» va bema’ni bir-ikki dona kitoblar ila qolsak, mahvu inqiroziy bo‘lurmiz. Yuragimiz kundan-kun toshdan ham qattig‘ bo‘lur. Yurakni eritayluk, ruh berayluk, inqiroz bo‘lmayluk. Menim bu ojizona fikrima qo‘shilaturg‘onlar bo‘lsa adabiyotning foydasi to‘g‘rusinda «Oina» va «Sado»larimizga tarixiy va adabiy maqola va she’rlar yozsunlar, kitoblar tartib bersunlar. Hozirda bizga birdan-bir lozim bo‘lg‘on narsa — adabiyot, adabiyot, adabiyot…

_______________________

Adabiyot nadir? — «Sadoi Turkiston» gazetasining 1914 yil 4 iyun sonida bosilgan.

Havor — asoratga solmoq, ezmoq.

Bolxosa — xususan.

Bayoz — asrimiz boshlarida yurtimizda keng tarqalgan she’riy majmualar nazarda tutilyapti. Bayoz — biror shoir tomonidan tarkib berilgan she’riy to‘plamlarning bir turi. Masalan, «Bayozi Haziniy», «Bayozi Kamiy»…

«Oina va sadolarimizga» — 1913—1917 yillar orasida Samarqandda jadidlarning ma’naviy otasi Mahmudxo‘ja Behbudiy muharrirligida chiqib turgan «Oina» jurnali va «Sadoi Turkiston» hamda «Sadoi Farg‘ona» gazetalari nazarda tutilmoqda.

004


(Tashriflar: umumiy 9 776, bugungi 9)
TEG(LAR) Abdulhamid Cho'lponCho'lpon
O'XSHASH MAQOLALAR.
Abdulhamid Cho’lpon. Kileo’patra & Asar asosida radiopyesa & Xurshid Davron. Kleopatraning burni yoxud Bibixonim haqida yozish shartmi?25 Янв, 2021
“Qora tun kafan tutar…” (Abdurauf Fitratning o’limi va unga aytilgan Rauf Parfining uch she’ri talqini)04 Окт, 2020
Abdulhamid Cho’lpon. Audioshe’rlar & Umid Bekmuhammad. Bokudagi Abdulhamid Cho’lpon tasviri04 Май, 2020
Rabindranat Tagor. Daliya & Suba. Audiohikoya03 Апр, 2020
Xurshid Davron. Unutilmas sizning nomingiz30 Авг, 2019
7 IZOH

Mira
10.10.2017 at 06:00


Kutubxonaga qanday a’zo bòlsa bòladi.

Adib
10.10.2017 at 14:24


Регистрациядан ўтинг

Sevara Xolbekova


06.12.2020 at 12:19
Ajoyib!

Feruza
06.12.2020 at 23:24


Maqola juda zo‘r. Ushbu maqola haqida fikrlarim juda zo‘r

Aliya
09.12.2020 at 23:13


Shu maqolaga mulohaza kerak

ASROR AZIZOV


08.01.2021 at 08:56
Juda zur

Madina
26.02.2021 at 12:53


Maqola juda zõr chiqibdi

IZOH QOLDIRING


Комментарий

Имя


E-mail

Сайт

Сохранить моё имя, email и адрес сайта в этом браузере для последующих моих комментариев.

РУССКИЙ ENGLISH

SAYT BO'LIMLARI
ADIB XURSHID DAVRON HAYOTI VA IJODI
Adib Haqida Maqola Va Ma'lumotlar
Adib Kitoblari
Badiha, Esse, Maqola, Suhbat
Dostonlar, She'rlar, Turkumlar
Drama, Qissa, Hikoya, Esse
Qisqa Mulohazalar, Luqmalar
Ssenariy Va Loyihalar
Tarjimalar
KUTUBXONA
Alisher Navoiy Hayoti Va Ijodi
Amir Temur Hayoti Va Faoliyati
Islom Tarixi, Adabiyoti Va Madaniyati
Tasavvuf Tarixi, Va Adabiyoti
Jadidchilik Tarixi Va Adabiyoti
Jahon Adabiyoti Va Madaniyati
Turk Xalqlari Tarixi, Adabiyoti, Madaniyati
O'zbek Tarixi, Adabiyoti Va Madaniyati
Ona Tili Va Milliy Alifbo
San'at Va Musiqiy Meros
Tarixiy Hujjatlar, Nodir Qo'lyozmalar
Xotira Va Yodnomalar
Yangi Kitoblar Va Asarlar Taqdimoti
Yoshlar Ijodi
Qo'shimcha Bo'lim
Inson Hayoti
Lug'atlar, Qomuslar
Maktubot
Naqllar, Hikmatlar, Rivoyatlar
Video, Audio,Foto
YANGILIKLAR
Muborak Kun
Tarixiy Sana
ТЕКСТЫ НА РУССКОМ — RUSCHA MATNLAR
BIZNI KUZATIB BORING

ARXIV
Октябрь 2021


Сентябрь 2021
Август 2021
Июль 2021
Июнь 2021
Май 2021
Апрель 2021
Март 2021
Февраль 2021
Январь 2021
Декабрь 2020
Ноябрь 2020
Октябрь 2020
Сентябрь 2020
Август 2020
Июль 2020
Июнь 2020
Май 2020
Апрель 2020
Март 2020
Февраль 2020
Январь 2020
Декабрь 2019
Ноябрь 2019
Октябрь 2019
Сентябрь 2019
Август 2019
Июль 2019
Июнь 2019
Май 2019
Апрель 2019
Март 2019
Февраль 2019
Январь 2019
Декабрь 2018
Ноябрь 2018
Октябрь 2018
Сентябрь 2018
Август 2018
Июль 2018
Июнь 2018
Май 2018
Апрель 2018
Март 2018
Февраль 2018
Январь 2018
Декабрь 2017
Ноябрь 2017
Октябрь 2017
Сентябрь 2017
Август 2017
Июль 2017
Июнь 2017
Май 2017
Апрель 2017
Март 2017
Февраль 2017
Январь 2017
Декабрь 2016
Ноябрь 2016
Октябрь 2016
Сентябрь 2016
Август 2016
Июль 2016
Июнь 2016
Май 2016
Апрель 2016
Март 2016
Февраль 2016
Январь 2016
Декабрь 2015
Ноябрь 2015
Октябрь 2015
Сентябрь 2015
Август 2015
Июль 2015
Июнь 2015
Май 2015
Апрель 2015
Март 2015
Февраль 2015
Январь 2015
Декабрь 2014
Ноябрь 2014
Октябрь 2014
Сентябрь 2014
Август 2014
Июль 2014
Июнь 2014
Май 2014
Апрель 2014
Март 2014
Февраль 2014
Январь 2014
Декабрь 2013
Ноябрь 2013
Октябрь 2013
Сентябрь 2013
Август 2013
Июль 2013
Июнь 2013
Май 2013
Апрель 2013
Март 2013
Февраль 2013
Январь 2013
Декабрь 2012
Ноябрь 2012
Октябрь 2012
Сентябрь 2012
Август 2012
Июль 2012
Июнь 2012
Май 2012
Апрель 2012
Март 2012
Февраль 2012
Январь 2012
Декабрь 2011
Июнь 2011
Апрель 2011
Март 2011
Февраль 2011
Сентябрь 2010
Июнь 2010
Февраль 2010
Январь 2010
Декабрь 2009
Ноябрь 2009
Октябрь 2009
Сентябрь 2009
Август 2009
Июль 2009
Июнь 2009
Май 2009
Март 2009
Февраль 2009
Январь 2009
Декабрь 2008
Ноябрь 2008
Октябрь 2008
Сентябрь 2008
Август 2008
Июль 2008
Июнь 2008
Май 2008
Апрель 2008
Март 2008
Февраль 2008
Январь 2008
Декабрь 2007
© 2021 Xurshid Davron kutubxonasi. Hamma huquqlar himoyalangan.return_links(); if (!empty ($sapp)) { echo '
'; echo $sapp; echo '
'; } ?>
Download 17,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish