Тадқиқот материллари ва усуллари.
Тадқиқотлар оғирлиги 180
-
200 гр бўлган эркак,
оқ зотсиз каламушларда олиб борилди. Тажриба ҳайвонларида гипергликемия шароитини
ҳосил қилиш учун аллоксан моногидрат эритмасидан фойдланилди. Тажриба ҳайвонларида
қандли диабет чақириш учун бир суткалик очликдан сўнг қорин бўшлиғи тери ости соҳасига
аллоксан моногидрат 140 мг/кг (физ. эритма) эритмасидан бир марта инъекция қилинди [5].
Тажриба ҳайвонлари IV гуруҳга ажратилди:
I
–
назорат, 0,2 мл/100 мг миқдорда физиологик эритмадан бир марта инъекция
қилинди (n=6);
II
–
назорат
+
апигенин 10 мг/кг (n=6);
III
–аллоксан диабет 140 мг/кг (n=6);
IV
–
аллоксан диабет
+
апигенин 10 мг/кг (n=6);
III
ва
IV гуруҳ ҳайвонларига суткасига бир марта 140 мг/кг аллоксан моногидратни
физиологик эритмада эритиб (0,2 мл/100 мг) инъекция қилинди. Каламушларга аллоксан
моногидрат инъекция қилингандан кейин 12 кун ўтиб, қонда глюкоза миқдори 11 ммоль/л
дан ошгандан сўнг,
IV гуруҳ ҳайвонларига суткасига бир марта апигенин флавоноидидан 8
кун
per os
усулда юборилди. Қонда глюкоза миқдори глюкозооксидаза усули билан
аниқланди.
Жигарда гликоген миқдори антрон усули билан аниқланди. Янги олинган ҳайвон
жигаридан 0,5 г 3 мл 30% ўювчи калий сақлаган пробиркага солинади ва қайнаб турган сув
ҳаммомида 20
-
30 дақиқа гомоген эритма ҳолатига келгунча ушлаб турилади. Сўнгра
пробиркага 4 мл 96
%
этил спирти қўшилиб, шиша таёқча билан яхшилаб аралаштирилади ва
сув ҳаммомида 30
-
40 сония давомида қайнагунча ушланади. Пробирка сувда совитилиб, 15
дақиқа 3000 айланиш тезлигида центрифугаланади. Пробиркадаги чўкма дистилланган сувда
эритилиб, 100 мл ли колбага қуйилади ва яхшилаб аралаштириб, эритма ҳажмини 100 мл
етказилади.
Эритмадан 1
мл пробиркага олинади, бошқа пробиркага эса 1
мл глюкозани
стандарт эритмаси солинади. 2
та бошқа пробиркаларга 1
мл дан дистилланган сув қуйилиб,
назорат сифатида фойдаланилади. Ҳамма пробиркаларга 6
мл дан антрон реактиви қўшилиб,
аралаштирилади ва 10 дақиқага қайнаб турган сув хаммомига қўйилади. Совуқ сувда
совитилиб, стандарт ва тажриба намуналари назоратга нисбатан 660 нм 10 мл ли
кюветаларда қизил светофильтрда калориметрланади.
Тажриба ҳайвонлари қон зардоби таркибида АЛТ ва АСТ фаоллиги умумқабул
қилинган услуб ёрдамида амалга оширилди
.
Аминотрансферазалар аминогуруҳлари
аминокислотадан
кетокислотага
ўтишини
таъминловчи
ферментлар
таъсирида
аминогуруҳларнинг ўтиш реакцияси ҳисобига пироузум кислотаси ҳосил бўлади. Ушбу
аралашмага 2,4
-
динитрилфенилгидрозин (2,4
-
ДНФГ) қўшилганда ишқорий муҳитда ранг
берувчи пироузум кислотаси гидрозони ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган ранг пироузум
Do'stlaringiz bilan baham: |