XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
232
томчилатиб суғориш усули техника ва технологияларига нисбатан афзаллик томонлари
маълум даражада ўрганилган.
Ҳозиргача ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра томчилатиб суғориш усулида
экин турлари бўйича 1 га майдонда эгатлаб суғоришга нисбатан 40
-
55% гача сувни
тежалиши
, 1,5-
2 баробар меҳнат сарфини камайиши, 35
-
40% гача минерал ўғитларнинг
тежалиши, пахта ҳосилдорлигини 8
-
10 ц/га га кўпайиши аниқланган.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам кенг миқёсида томчилатиб суғориш усули
техникаси ва технологияларини яратиш ҳамда уларни илмий ўрганиш бўйича тадқиқот
ишлари олиб борилмоқда. Мамлакатимизга ҳозиргача келтирилган томчилатиб суғориш
техникалари асосан чет мамлакатлардан (Исроил, Туркия,
Германия ва х.к.) жуда катта
маблағ хисобига сотиб олинган. Бундан ташқари келтирилган томчилатиб суғориш
техникаларининг жуда кўп элементлари бизнинг турли иқлим тупроқ
ва мелиоратив
шароитимизга мос келмайди.
Шунинг учун ҳам маҳаллий шароитларни ҳисобга
олган ва
уларга мос келувчи суғориш технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш муҳим
масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Томчилатиб суғоришнинг бошка суғориш усулларига нисбатан жуда кўп афзаллик
томонлари мавжуд. Бунда сув ресурслари 45
-
55% гача тежалади, нотекис ерларни суғориш
имкони бўлади, суғориш ишлари енгиллашади, минерал ўғит ва меҳнат сарфи камаяди ва
сувнинг тупроқ юзасидан буғланиш жадаллиги кескин қисқаради.
Ушбу янги яратилган
томчилатиб суғориш техникасини Республикамизнинг турли иқлим, тупроқ, гидрологик,
мелиоратив шароитларида етиштириладиган қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда
қўллаш ва хар бир маълум шароитларда экин турлари учун янги томчилатиб суғориш
техника элементларини ўрганиш ва уларни такомиллаштириш ўта муҳим долзарб масала
ҳисобланади.
Томчилатиб суғориш технологияси усулида майдон бегона ўтлардан холи бўлади ва
кам меҳнат сарфи кузатилади. Мисол тариқасида пахта майдонини олиб мазкур суғориш
усулини қўлласак: Майдонга 8 апрель
куни экилган чигит 14 апрелда тўлиқ
униб чиқади.
Ғўза чинбарг чиқариб, шоналаш фазасига киргач,
13-
майда 1
-
сув берилади.
Бунда жами 200
000 м
3
(гектарига 200 м
3
дан) сув берилади.
Шундан сўнг тупроқ
намлиги 60
-
65% холатида
5-
9 кундан сўнг кейинги сувлар бериб борилади.
Бунда суғориш меъёри 360...400 м
3
/ га ни
ташкил этади. Шундай қилиб вегетация даври давомида,
яъни 17
-
августгача ғўза жами 14
марта суғорилади. Мавсумий суғориш меъёри 5684 м
3
/га бўлади.
Суғориш суви билан
биргаликда эритилган холда маъданли ўғитлар ҳам бериб борилади. Мавсум давомида
жами
146 кг/га карбамид, 167 кг/га калий ва 353 кг/га аммиакли
селитра берилади. Суғориш
меъёри камлиги ҳисобига сув бериш давомийлиги 6
-
8 соатдан иборат бўлади. Охирги сув 17
-
август куни берилади ва сентябрь
бошларида пахта теримига киришилади. Дастлабки
ҳисобларга кўра ҳосилдорлик
27.1
ц/га атрофида бўлади.
Дастлабки назарияларга асосланган холда шундай хулосага келиш мумкинки, агарда
томчилатиб суғориш технологияси татбиқ қилинганда йилдаги сув танқислигига қарамасдан
пахта ҳосили гектарига 40
-
42 центнерни ташкил этиши кутилади.
Юқоридагилардан шундай хулоса
қилиш мумкин:
-
Таклиф этилаётган паст босимли томчилатиб суғориш тизимини такомиллаштириш,
ушбу тизимни қўллашда тупроқ
механик таркиби, геологик ва гидрогеологик шароитларни
ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ
.
-
Томчилатиб суғоришни хаво ҳароратига нисбатан пастроқ
бўлган тоғ
олди
худудларида қўлланилганда яхши натижаларга эришиш мумкин.
Ҳосилдорликнинг нисбатан паст бўлишини тупроқ табиий унумдорлигининг пастлиги,
берилган маъданли ўғитлар миқдорининг камлиги ва охирги теримдаги паст навли пахта
миқдорининг ҳисобга олинмаганлиги билан асослаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |