XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
227
Мамлакатимизда ғўзадан юқори ва сифатли тола ҳосили етиштиришнинг энг муҳим
омилларидан бири –
бу ғўза вегетацияси даврида мақбул суғориш мароми, кўчат сони
қолдириб, минерал ўғитларни ўз вақтида бериш билан биргаликда, унинг ўсиш ва
ривожланишини ростловчи, 3 томонлама таъсир этувчи ва ўзида кумуш коллоиди тутувчи
Зерокс иммуностимулятори билан чигитига ишлов бериб, ғўзанинг 2
-
4 чинбарг чиқариш,
шоналаш ва гуллаш фазаларида турли меъёр ва муддатларда баргидан
озиқлантириш
ҳисобланади
[1].
Иммуностимулятор ўсимликларни касаллик келтириб чиқарувчи патоген (бактерия,
замбуруғ ва вирус)лардан ҳимоя қилади ва уларга нисбатан ўсимлик ҳужайрасида иммун
тизимини шакллантиради, абиотик стрессларни юмшатиб, ўсиш ва ривожланишни тартибга
солади [2].
Бу препаратларнинг кўпчилиги таркибида ўсишни бошқарувчи фаол моддалар (ауксин,
гиберрелин, цитокинин ва бошқалар) бўлганлиги ёки таркибидаги кимёвий моддалар
ёрдамида фитогормонларга таъсир этиши туфайли, ўсимликдаги метаболизм жараёнлари
фаоллашади ва ундаги ўсиш (бўйи, илдиз узунлиги, барг сатҳи) ва ривожланиш (шона, гул,
мева) кўрсаткичлари назоратга нисбатан юқори ҳолатда бўлади. Шунингдек,
иммуностимуляторлар фитоиммунитетни ошириб, ўсимлик вегетация даврининг критик
фазаларида айниқса, ниҳолларни униб чиқиш, фаол гуллаш ёки меваларни пишиб етилиш
даврларида атмосферада кузатиладиган ноқулай стресс ҳолатлар таъсирини юмшатади.
2018-
2019 йилларда Бухоро вилоятининг ПСУЕАИТИ Бухоро ИТС тажриба хўжалиги
тупроқ
-
иқлим шароитида, Бухоро
-
10 ғўза навида 3 хил кўчат (80
-90; 100-
110; ва 120
-130
минг туп/га) сони қолдириб, контакт таъсир этувчи Зерокс иммунностимуляторининг турли
меъёрларини дала шароитларида (1,0
-2,0-
3,0л/га) қўллаб, ғўзада тола кўрсаткичларига
таъсири ўрганилди. Эталон сифатида Фитовак
-200
мл/т иммунностимулятори қўлланилди.
Назорат варианти сифатида ичимлик сувига уруғлик чигити ивитилиб экилди ва вегетация
даврида сув билан суспензия қилинди.
Тажриба майдони шўрланган, механик таркиби жиҳатидан ўртача оғирликдаги
тупроқдан иборат бўлиб, ер ости сизот сувларининг жойлашиши 2,0
-
2,5 мни ташкил этди.
Изланишлар ПСУЕАИТИ Бухоро ИТСнинг илмий лабораториясида ва тажриба
даласида ўрта толали Бухоро
-
10 ғўза навининг уруғлик чигитини турли меъёрларда Зерокс
иммунностимулятори билан ишлов бериш ҳамда ғўза вегетациясининг 2
-
4 чинбарг чиқариш,
шоналаш ва гуллаш фазаларида баргидан озиқлантириш йўли билан унинг ўсиш ва
ривожланишидаги физиологик жараёнларга
,
фотосинтез маҳсулдорлигига, ҳосил ва толанинг
сифат кўрсаткичларига таъсири ўрта шўрланаган, ўтлоқи
-
аллювиал тупроқларда 2018
-2019
йилларда ўрганилди.
Тадқиқотда дала ва лаборатория шароитида ўтказилган барча таҳлил ва
фенологик кузатувлар ЎзПИТИ да ВНИИХСЗР да ишлаб чиқилган “Дала тажрибаларини
ўтказиш услублари” [3] ва “Ўсишни созловчи моддаларни давлат синовидан ўтказиш бўйича
қисқача услубий кўрсатмалар” асосида олиб борилди. Олинган маълумотларга математик
ишлов беришлар Б.А.Доспехов [
4
] усулида аниқланди.
Дала шароитида Зероксни 3 хил (1,0
-2,-
3,0л/т
-
л/га) меъёрлари танланиб, 3 хил кўчат
қалинлигида, дала шароитида толанинг сифат кўрсаткичларига қандай таъсир этишини турли
хил агротехник, физиологик, агрокимёвий, фенологик таҳлиллар ўтказиш асосида ўрганилди.
Do'stlaringiz bilan baham: